Темур Фаттоҳ (1910 — 1966) — совет ва ўзбек жамоат арбоби, шоир, ёзувчи, таржимон . Ўзбекистон ССР мадҳияси матни ( Тураб Тўла билан биргаликда) ҳаммуаллифи сифатида танилган.

У 1910-йил 10-апрелда Скобелевда (ҳозирги Фарғона шаҳрида) туғилади. Темур Фаттоҳ 1930-йилда у Москвага жўнаб кетади ва С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтига (ҳозирги БДКУ) ўқишга киради. Ўқишни тугатгач, Тошкентга келиб, ижодий фаолият билан шуғулланади, газеталарда ше’рлар ёзади, рус ва совет шоир ва ёзувчиларининг асарларини рус тилидан ўзбек тилига таржима қилади, шунингдек, Темур Фаттоҳ партия органларида ҳам фаолият юритади. У 1947-йилда Туроб Тўла билан бирга Ўзбекистон ССР мадҳияси матнига ҳаммуаллифлик қилади.

Темур Фаттоҳ 1966-йили Тошкентда 56 ёшида вафот этади.

Адабиёт