Тенили (грузинча: ტენილი ყველი, сўзма-сўз таржимаси — „ичи тўлдирилган пишлоқ“)[а] — анъанавий Грузия толали пишлоғи бўлиб, мамлакатнинг Месхети[2][3] минтақасида тайёрланади. Тенили пишлоғи барча грузия пишлоқлари ичида энг мураккаб ишлаб чиқариш технологияларига эга бўлган пишлоқ сифатида маълум ва ЙУНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган[4].

Тарихи

Тенили пишлоғи Грузиянинг Самцхе-Жавахети минтақасидаги хонадонларда ва сут маҳсулотлари компаниялари томонидан кичик ҳажмларда ишлаб чиқарилади. Янги қўй сути қаймоқ қатлами ҳосил бўлгунча тиндириб қўйилади. Бу қаймоқ устидан олинади ва сут 24 соатга тиндирилади. Пишлоқни „ўрим“ қилиш жараёни чўзиш ва букиш орқали, доимий равишда иссиқ зардобга ботириб туриш орқали амалга оширилади; бу босқич 25 дақиқача давом этади. Пишлоқ массаси майда толаларга айлангач, у совуқ сувга ботирилади, бунда толалар бир-бирига ёпишиб қолмаслигига эътибор берилади. Кейинги босқичда пишлоқ 15 дақиқа давомида тузли сувда қолдирилади. Шундан сўнг пишлоқ ортиқча суюқлик оқиб кетиши ва бироз қуриши учун 10 соатга ёғоч таёққа осиб қўйилади. Сўнгра толалар кесилади ва дастлабки ишлаб чиқариш жараёнида устидан олинган қаймоқ билан қопланишидан олдин, бир ёки икки кун давомида сочиқ билан ёпилган ҳолда стол устида қолдирилади. Якуний босқич — пишлоқнинг лойдан ясалган идишда етилиши бўлиб, унда ҳаволи бўшлиқлар қолмаслиги учун пишлоқ яхшилаб зичлаб жойланади (пишлоқ номи ҳам шундан келиб чиққан). Кейин идиш ағдарилган ҳолда, оғзи кул билан қопланган тахта устига қўйилади, кул ташқарига чиққан қаймоқни ўзига шимиб олади. Шу ҳолатда пишлоқ тахминан икки ой давомида етилтирилади[5][6].

Яна қаранг

Изоҳлар

  1. ↑ Уни шунингдек, Месхури тенили деб ҳам аташади[1].

Манбалар

  1. ↑ მესხური ტენილი ბაზარს იპყრობს Квирис Палитра (2022)
  2. ↑ Серги Макалатиа (1938) Месхет-Жавахети: историул-этнограпиули нарквеви, Индиана Университй, п. 75
  3. ↑ Иван Расстегаэв (2017) Грузинская кухня, п. 27, ИСБН 978-5-04-092496-7, 5040924968
  4. ↑ Донгйинг Wеи (2020) Глобал Геограпҳиcал Ҳеритаге, п. 8, ИСБН 978-981-15-4956-4, 9811549567
  5. ↑ Читадзе & Дундуа, эт ал. (2022) Георгиа: Агритоурисм гуиде то Самцкҳе-Жавакҳети, Фоод & Агриcултуре Орг. п. 22, ИСБН 978-92-5-136544-1
  6. ↑ Тенили: лоcал чеэсе фром Самцкҳе-Жавакҳети ТастеАтлас