Tenioz

Тениоз (лотинча: {{{1}}}:таэниосис) – паразитлар кетириб чиқарувчи инфексион касаллик ҳисобланади. Қўзғатувчиси – Таэниа солиум[1] – чўчқа солитори.
Марфологияси
Паразит ташқи кўриниши бўйича қорамол солиторига[2] ўхшайди. Узунлиги 3 метрдан ошмайди, танаси 1000 тагача бўғимлардан тузилган. Бошчасида 4 та сўрғичлари билан биргаликда 20-32 тача илмоқчалари мавжуд. Етилган бўгимлар ўз ичида 50 000 га яқин тухумларга эга бўлади ва бу бўғимлар қорамол солиторининг бўғимларига нисабатан анча калта, бачадони эса 8-12 та ён шохчалардан иборат. Бўғимлари фаол ҳаракат қилиш хусусиятига эга эмас. Чо'чқа ва қорамол солитори онкосфералари орасида сезиларли фарқлар мавжуд эмас.
Ривожланиши

Чўчқа солитори умрининг асосий қисмини инсоннинг ингичка ичагида яшаб ўтказади[3]. Етилган бўғимлари ўзи билан биргаликда минглаб тухумларни ташқарига инсон нажаси билан биргаликда олиб чиқиб кетади. Чо'чқалар ифлосланган емиш ёки инсон аҳлатини еганида ундаги онкосфераларни ҳам қўшиб ейди. Орадан 2-2.5 ой ўтгандан кейин онкосфералардан чўчқа мускулларида финналар ривожланади. Одам етарли пиширилмган, ифлосланган чўчқа гўштини еганида ўзига чўчқа салиторини юқтиради[4]. Айрим ҳолларда соғлом одам беморлардан оғиз орқали ёки аутоинвазия ҳамда зарарсизлантирилмаган гўнг билан ўғитланган ерда етиштирилган сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилганда онкосфераларни юқтириши мумкин. Одам чўчқа солитори онкосфералари билан зарарланиши натижасида тери ости клетчаткаси, мушаклар, кўз ва бош мияда финналар (систисеркалар) ривожланиши мумкин ва бу оғир касаллик ҳисобланган систисеркозга сабаб бўлади. Одам организмида систисеркалар бир неча йиллар, чўчқа организмида эса улар 2 йилгача яшайди, шундан сўнг ўлади ва оҳакланади[5].
Гелминтнинг личинкали босқичи – систисерка қўзғатадиган инвазия патогенезида тўқималар эзилиши, паразитлар атрофида яллиғланиш жараёни, уларнинг алмашинув ва парчаланиш маҳсулотларининг одам организмига аллергик ва токсик таъсири асосий аҳамиятга эга.
Клиникаси
Систисеркоз клиникаси систисеркалар жойлашиши, инвазия кўплиги ва паразит ривожланишининг босқичларига боғлиқ. Инвазиянинг энг кўп учрайдиган ва оғир кечадиган шакллари – бу марказий нерв системаси ва кўз систисеркозидир. Етилган гелминтлар билан инвазияланган систисеркоз тениоз асорати ҳисобланади, тениоз бўлмаган ҳолларда эса алоҳида нозологик шакл ҳисобланади. Систисеркоз клиникаси систисеркалар жойлашиши, инвазия кўплиги ва паразит ривожланишининг босқичларига боғлиқ. Инвазиянинг энг кўп учрайдиган ва оғир кечадиган шакллари – бу марказий нерв системаси ва кўз систисеркозидир[6]. Етилган гелминтлар билан инвазияланган систисеркоз тениоз асорати ҳисобланади, тениоз бўлмаган ҳолларда эса алоҳида нозологик шакл ҳисобланади.
Диагностикаси
Ташхис мақсадида одам нажаси билан ажралиб чиққан бўғимлар кўздан кечирилиб, нажас микроскопия қилинади. Бўғимларнинг ажралиш характери ва уларнинг тузилиши бўйича одатда тениаринхоз ва тениоз ўзаро фарқланади. Бунинг учун бўғим иккита буюм ойначаси орасида эзилади ва бачадоннинг ён томонга шохланиши саналади. Тур бўйича охирги (якуний) ташхис дегелминтизация вақтида ажралиб чиққан солитор бошчаларини ўрганиш асосида қўйилиши мумкин. Систисеркоз ташхиси клиник, рентгенологик ва лаборатория маълумотларидан серологик текшириш усуллари – КБР, БГАР ва флуорессент антителолар реаксиясига асосланади.
Даволаш
Тениозни даволаш систисеркоз ривожланиш хавфи бўлгани учун жуда катта мас’улият талаб қилади. Дегелминтизация учун қирққулоқ препаратлари қолланади. Қирққулоқ экстракти миқдори 3—4 г гача камайтирилади. Даволаш жараёнида осойишталик таъминланиб, эпигастрал соҳага иссиқлик қўйиш орқали қусишнинг олди олинади. Систисеркознинг консерватив давоси ишлаб чиқилмаган. Даволаш – жарроҳлик йўли билан амалга оширилади.
Профилактикаси
Тениоз профилактикасида зарарланган ҳайвонларни ёки инсонларни ўз вақтида аниқлаш ва даволашдан ташқари, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш катта аҳамиятга эга. Атроф-муҳитнинг одам нажаси билан ифлосланишига йўл қўймаслик зарур. Чўчқалар ёпиқ ҳолда боқилиши керак. Аҳолига чўчқаларни ҳовлида назорациз сўйиш мумкин эмаслиги ва гўштни албатта ветеринар-санитар экспертизадан ўтказиш зарурлигини тушунтириш лозим ва бунинг учун назорат ўрнатилиши шарт[7]. Гўштни, айниқса ветеринар назоратдан ўтмаган гўштни етарлича қайнатиб ёки қовуриб кейин истемол қилиш керак.
Манбалар
- ↑ „таэниа солиум (порк-тапеwорм) инфеcтион анд cйстиcерcосис“.
- ↑ ҳттп://ҳозир.орг/синф-фан-зоология-оқувчилар-сони-дарснинг-мақсадлари-талимий.ҳтмл?паге=2
- ↑ ҳттпс://мед360.уз/касалликлар/гижжа/
- ↑ ҳттпс://мймедиc.уз/касалликлар/паразитар/гижжа/
- ↑ ҳттпс://либрарй.самду.уз/филес/4ааэ1ф807813c36б5дфде7б042д3264c_ПАТОЛОГИК%20АНАТОМИЙА.пдф
- ↑ ҳттпс://э-либрарй.намду.уз/50%20%Д0%А2%Д0%Б8%Д0%Б1%Д0%Б1%Д0%Б8%Д0%Б9%20%Д1%84%Д0%Б0%Д0%БД%Д0%ББ%Д0%Б0%Д1%80/ОлиЙ%20Нерв%20Фаолияти%20ва%20марказий%20нерв%20системаси%20физиологияси.Г%20Джаббарова.пдф
- ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-сентябр.