Тенор (лот. тенор — овознинг текис харакати) — 1) ўрта аср Европа черков (григориан) хоралжал оҳанг ривожидаги асосий, узоқ ушлаб туриладиган парда (номи шундан). Кейинчалик, кўп овозли асарларда асосий овоз (партия) номи; 2) эркак хонанданинг баланд (ингичка) овози. Диапазони с—с2. Лирик (Фауст, Ленский) ва драматик (Хозе, Герман ва бошқалар) турлари бўлиб, биринчисининг юкрри регистри кучли, куйни оҳангдор, енгил ҳаракатда намойиш этади; драматик Т. эса нисбатан йўғонроқ, ҳар бир товушга ёрқин тембр ва бадиий таъсирли ифода беради. Опера ижрочилигида характерли (Трике — "Евгений Онегин"), қаҳрамонона (Зигмунд — "Валкирия"), лирикдраматик (Отелло), Т.—алтино (Мунажжим, "Олтин хўрозча ғақида эртак") каби турлари ҳам ажратилади. Ўзбекистонда С. Ярашев, Ф. Абдураҳмонов, А. Азимов, И. Жалилов, К.Сержанов ва бошқа Т. овозига эга; 3) миспуфлама мусиқа чолғу асбоби. Пуфлама созлар оркестрида асосий созлардан; 4) ўзга мусиқа созларининг Т. турлари (саксофон қ Т., Т. қ тромбон ва бошқалар).