Teploxod
Теплоход — ички йўнув двигатели билан ҳаракатланадиган кема; ўзиюрар кемаларнинг энг кенг тарқалган тури. Дарёда сузишга мўлжалланган винтли танкер „ Вандал“ биринчи марта Россияда ясалган (1903). Чет элда биринчи транспорт Т.и — „Зеландия“ танкери Данияда яратилди (1922). Илгари асосий двигатели дизелли ва эшкак винтининг электр двигателига электр қуввати узатадиган механизми бўлган кемаларни дизелелектроход деб ҳам аташган (қаранг Электроход).
Т.да асосий двигетал сифатида 2 ва 4 тактли, кичик, ўрта ва катта тезликда айланувчи ички ёнув двигателлари ишлатилади. Ички ёнув двигателида иш бажарган газлар иссиқлигидан махсус қозонда буғ тайёрлаш учун, буғдан эса электр энергия ишлаб чикариш ва кема эхтиёжлари учун фойдаланилади. Т. двигателларининг қуввати — 50000 о.к.гача, тезлиги — 150 км/соат гача. Ҳаво ёстикли ва сув ости қанотли Т.лар ҳам бор. ТЕР — тер безлари ажратиб чикарадиган тиниқ суюклик. Одам тери таркибида 97,5—99,5% сув, оз миқдорда хлорид, фосфат тузлари ва баъзи бир бошқа моддалар (мочевина, сийдик кислота, креатинин ва бошқалар) бор. Тери юзасида тўпланадиган Т. мой безлари ажратган секретга доимо аралашиб кетади. Т. таркиби организмнинг ҳолатига (яъни қон таркибида турли моддалар бўлишига), терлаш даражасига боглик. Одам бир кечакундузда 0,5—1,0 л Т. чиқаради. Бу жисмоний ишнинг жадаллиги, ташқи муҳит харорати ва ичилган суюқлик миқдорига боғлиқ. Кўп дори моддалари организмдан Т. билан ажралади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |