Terbiy
| 65 | Тербий
|
Тб | |
| 4ф96с2 | |
Тербий (лотинча Тербиум), Тб — [[Менделеев даврий системаси]]нинг ИИИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Лантаноидларга киради. Тартиб рақами 65, мол. м. 158,9254. Битта изотоп |59Т шаклида учрайди. Тербийнинг бир неча сунъий радиоактив изотоплари олинган. Лантаноидларнинг иттрий гуруҳчасига киради. Тербий кумуш каби оқ металл. Суюқланиш температураси 1356°, қайнаш температураси 2480°, зичлиги 8,270 г/см3. Соф Тербий пластик ва яхши деформацияланадиган металл. Кимёвий жиҳатдан фаол. Ўз бирикмаларида 3 ва 4 валентли. Тербий рангли металларнинг қотишмаларига оз миқдорда қўшилади. Люминофорлар ва лазер материаллари тайёрлашда қўлланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |