Tergov
Тергов — жиноят процессида жиноий иш бўйича далиллар йиғиш ва текшириш. Т. турлари: дастлабки тергов ва суд тергови. Т. фаолиятини 3 хил йўналишдаги: прокуратура, Ички ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизматиу терговчилари олиб борадилар. Улар Т. ва процессуал ҳаракатларни мустақил амалга оширадилар. Асосий вазифалари жиноятларни тез ва тўла очиш, жиноят содир этган шахсни фош этиш, айби бўлмаган шахсни жиноий жавобгарликка тортмасликдан иборат. Терговчи ва унинг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси ЖПКда баён қилинган (35, 36моддалар).
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |