Teriarinxoz
Териаринхоз (лотинча: {{{1}}} таэниарҳйнчосис) – паразитлар томонидан келтирилиб чиқарилувчи касаллик. Асосан ингичка ичакни зарарлайди[1]. Қўзғатувчиси – Таэниарҳйнчус сагинатус – қорамол солитори ҳисобланади[2].
| Териаринхоз | ||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Биологик классификация | ||||||||||
| ||||||||||
| Таэниарҳйнчус сагинатус | ||||||||||
Марфологияси
Қорамол солиторининг танаси тасмасимон шаклда бўлиб, 2000га яқин бўғимлардан иборат ва узунлиги 5-6 м гача етади[3]. Чувалчангнинг бошчаси 1,5-2 мм диаметр ҳамда тўртта сўрғичи мавжуд. Ингичка бўйнида ўсиш зонаси жойлашган ва у бир қанча бўғимларга бўлинган танаси билан қўшилади. Танасининг бошланиш соҳасида жойлашган ёш бўғимлари (стробилалар) квадрат шаклида бўлиб, улар гермафродитлардир. Охиридаги етилган бўғимлари бачадонга эга, у эса ҳар томонидан 18-36 ён шохлардан тузилган ўрта ўқ(ствол)дан иборат. Бўғимлар препаратида бачадон кўплаб (150 минггача) тухумлар билан тўлган. Охирги бўғимлари етилиш мобайнида стробилалардан ажралади, ўзининг фаол ҳаракати туфайли ичакдан ташқарига чиқади. Ҳар куни 6-8 минггача бўғимлар ажралишига қарамай, чувалчангнинг тана узунлиги кичраймайди, чунки ўсиш соҳасида янги бўғимлар доимо ҳосил бўлиб бораверади. Яшаш муддати 20 йил ва ундан ортиқ бўлади. Тухумлари юмалоқ ёки овал шаклида бўлиб, уларнинг қобиғи юпқа ва тиниқ. Ичкарисида эмбрион (онкосфера) жойлашган бўлиб, улар 3 жуфт илмоқдан иборат.
Ривожланиши

Қўзғатувчи одам ингичка ичагида паразитлик қилади. Бўғимлари нажас билан ёки кўпинча орқа чиқарув тешиги орқали фаол ўрмалаб чиқади. Бўғимлар парчаланганда (ичакда ёки ичакдан ташқарида) тухумларнинг бир қисми нажас билан ажралади. Бўғимлар ёки нажас атроф муҳитга тушганда тупроқ, ўтлар, моллар сақланадиган жойлар ва яйловлар онкосфералар билан ифлосланади. Онкосфералар зарарлананган емиш билан йирик шохли ҳайвонлар организмига тушади ва мушакларга жойлашиб, личинкалар (финналар ёки систисеркалар)га айланади. Ҳайвон танасида финналар 1-2 йилгача яшайди, сўнгра нобуд бўади.
Юқиш йўллари
Одамга касаллик таркибида финналар бўлган хом ёки ярим хом мол гўшти (финнали гўшт)ни истеъмол қилганда юқади. Финналар кабобда, етарлича қайнатилмаган гўштда, мол гўштидан тайёрланган қиймада (айрим кишилар буни татиб кўради ёки хомлигича истеъмол қилади) ва бошқа маҳсулотларда тирик сақланиши мумкин. Одамнинг ингичка ичагида 3 ойдан кейин гелминт етилади ва бир неча ўн йиллар давомида паразитлик қилади.
Патогенези
Инвазия патогенезида ингичка ичак шиллиқ пардаларининг гелминт сўрғичлари билан зарарланиши, ичакнинг таъсирланиши, чувалчанг организмида алмашинув маҳсулотларининг одам организмига токсик таъсири ҳамда ичак функсияси бузилиши натижасида организмнинг овқат моддаларига танқислиги катта рол ўйнайди. Инвазия белгилари сурункали босқичда, яъни ичакда катта (етилган) чувалчанг шаклланганда кузатилади[4].
Клиникаси
Бемор умумий дармонсизликдан, та ’сирланувчанликдан ва иштаҳа пасайганидан шикоят қилади. Қоринда қулдираш ва оғриқ кузатилади, кўнгил айниб, ич дам бўлади (метеоризм) ва вақти вақти билан ич кетади. Кўпчилик беморларда глоссит ривожланиши мумкин. Бу вақтда тил катталашиб, унинг шиллиқ пардаларида ёрилишлар пайдо бўлади. Нимжон беморларда инвазия оғир неврологик белгилар билан кечади, уйқунинг бузилиши, ҳушдан кетиш, ҳатто талваса хуружлари кузатилади. Қонда озроқ лейкопения ва эозинофилия аниқланади. Айрим беморларда анемия ривожланади. Асоратларсиз ҳолларда инвазия соғайиш билан якунланади.
Диагностикаси
Ташхис қўйишда оддий ва ҳаммабоп усул – паразит бўғимлари ажралиши ҳақида сўраб-суриштириш катта аҳамиятга эгадир, чунки бу ҳол деярли барча беморларда кузатилади. Лаборатория усулларидан микроскопда перианал қирма ва нажас суртмаси текширилади. Йирик суртма Като бўйича текширилади[5] .
Даволаш
Дегелминтизация учун фенасал кенг қўлланади[6]. Катталарга 2 г дан кечқурун бир марта ёки эрталаб саҳар пайтида берилади. Фенасал қабул қилишдан 10-15 минут олдин бемор 1-2 г калсий гидрокарбонат қабул қилади. Комбинация ҳолида дихлосал (0,5-1 г дихлорофен ва 2 г фенасал) ва трихлосал (0 ,5 −1 г трихлорофен ва 2 г фенасал) қўлланади. Препарат шакар ёки шарбат билан аралаштирилган ҳолда овқатланишдан 1 – 1,5 соат олдин наҳорга ичилади[7]. Қирққулоқнинг эфирли экстракти катталарга 4,5-5,5 г миқдорда берилади. 2 ёшгача бўлган болалар учун унинг миқдори 1 г, 3 ёшда —1,5 г, 4 ёшда 2 г, 5—6 ёшда – 2-2,5 г, 7— 10 ёшда 3г, 11 – 16 ёшда 3,5-4,0 г ни ташкил қилади. Қирққулоқ илдизидан тайёрланган қуруқ препарат – филиксан катталарга 7-8 г дан берилади[8]. Қирққулоқдан олинган препаратларни қўллашда даволаш бошлашдан 1-2 кун олдин ёғ ва спиртли ичимликлар рациондан чиқарилади, кечқурун ич бўшатувчи дорилар тайинланади ва даволаш бошланган куни эса эрталаб беморга ҳуқна қилинади[9]. Ярим соат ўтгач бемор капсула ҳолида ёки асал, жем, шакар билан бирга майда порсиялар билан 30-40 минут давомида дорини қабул қилади. Препаратни қабул қилгандан 1 соат ўтгач бемор яна тузли ич сурадиган дорилар ичади. 1 – 1,5соатдан кейингина нонушта қилиши мумкин. Нажас келмаган вақтда дори қабул қилгандан 3 соат ўтиб ҳуқна қилинади.
Профилактикаси
Тениаринхоз билан курашишда дастлаб мазкур қўзғатувчи билан зарарланган кишиларни ўз вақтида аниқлаб, албатта дегелминтизация ўтказилади[10]. Соғайган кишилар 6 ой давомида диспансер рўйхатида турадилар. Улар бу даврда уч марта сўраб-суриштирилади ва нажас ҳамда перианал қирма таҳлил қилинади. Бу кўрсаткичлар ижобий бўлмагандагина улар диспансер рўйхатидан чиқарилади. Комплекс профилактик тадбирлар чорва емишини нажас билан ифлосланишдан сақлаш, молларни ҳовлида сўймаслик, гўштларни ветеринар-санитар кўригидан ўтказиш ва аҳолининг санитар маданиятини ошириш кабиларни ўз ичига олади. Гўштни камида 2 соат давомида қайнатиш зарур[11].
Манбалар
- ↑ „Гелминтлар“. ас-мед.уз. 2023-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
- ↑ „Бычий цепень (Таэниа сагината)“. гастросcан.ру. Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
- ↑ Қорамол солитори — 23-24-бет. Қаралди: 2809.2023.
- ↑ „Инвазия“. медик.уз. Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.[сайт ишламайди]
- ↑ Като текшируви. Тошкент — 58-бет.
- ↑ „Фенасал“. меду.уз. Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
- ↑ „Фенасал ко'рсатмалар“. аптека.уз. Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
- ↑ „ФИЛИКСАН . Филиханум.“. cншб.ру. Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
- ↑ „ич юмаштувчи дорилар“. либрарй.цди.уз. Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.[сайт ишламайди]
- ↑ „Дегельментизация“. пец.маил.ру. Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
- ↑ „Инвазион касалликларга қарши курашиш чора - тадбирлари“. сcиэнcеwеб.уз. 2023-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.