Терминатор (лот. термино — чегар’алайман, ажратаман) — сайёра ёки йўлдошлар гардишининг ёритилган (кундузги) ярим шари билан қоронғи (тунги) ярим шарини ажратувчи чизиқ. Сайёра ёки йўлдошларнинг Т. чизиғидаги нуқталарида Қуёш ботаётган (кечқурунги Т.) ёки чиқаётган (эрталабки Т.) бўлади. Ердан кўринадиган ёритқич гардиши (мас., Ой) да Т. ҳамма вақт эллипснинг ярмига ўхшайди, Т.нинг гардиш бўйлаб силжиши фаза алмашиниш ҳодисасини ифодалайди (мас., Ой фазалари). Атмосфераси бор сайёралард,ҳ>ефраксия ва тонг ёруғлиги ёки қош қорайиши туфайли Т. чизиғи тунги ярим шар томонга бир оз силжиган бўлади.