Terminologiya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Терминология (термин ва … логия) — 1) 1) лексиканутг бир соҳаси; муайян фан, техника, ишлаб чиқариш. тармоғининг, санъат, ижтимоий фаолият соҳасининг тегишли тушунчалар тизими билан боғлиқ терминлари мажмуи; 2) тилшуносликнинг терминларни ўрганувчи соҳаси. Терминология тор маънода маълум бир соҳага оид махсус лексика. Мас., физика терминологияси, ижтимоийсиёсий терминология, машинасозлик терминологияси каби. Терминология умумхалқ тилининг лексикаси негизида вужудга келади, бойийди. Уз навбатида у, умумхалқ тилининг бойиши учун хизмат қилади. Терминологик лексика умумхалқ тили лексикасининг ажралмас қисми сифатида у билан бирга ривожланади, жамият ва тил тараққиётидаги барча жараёнларни бошдан кечиради. Маълум бир соҳа ёки фан юқори даражада тараққий этгандагина ўша тилда махсус терминология вужудга келади.
Терминологиянинг ривожланиши, бойиш йўллари ҳар хил: бошқа тиллардан сўз олиш, янги сўз ясаш, айрим фамматик категорияларнинг лексикалашуви, сўз бирикмасининг семантик бир бутун ҳолга келиб қолиши ва бошқа Бугунги кунда ўзбек терминологиясининг бойиши, асосан, бошқа тиллардан сўз олиш ва ички сўз ясаш ҳисобига рўй бермоқда. У ёки бу соҳа терминологик тизимининг баркарорлигини белгиловчи асосий омил унинг тартибга солинганлиги ва мунтазамлигидир. Терминологиянинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Мас., умумадабий тилда синонимия, омонимия ва куп маънолилик тилнинг бойлиги бўлса, терминологияда булар салбий ҳодиса ҳисобланади. Мас., биргина тушунчани ифодалаш учун ўзбек тилида яримўтказгич — чалаўтказгич — нимўтказгич терминлари қўлланмоқда. Бу, ўз навбатида, ўқишўқитиш ва ахборот алмашиш жараёнини қийинлаштиради. Шу сабабли ҳам терминология си маълум даражада барқарорлашган барча тилларда терминлар доимий тартибга солиб турилади. Тартибга солиш маълум терминологик меъёрлар асосида амалга оширилади. Терминология ривожида фан соҳаларига оид махсус луғатларни нашр қилиб туриш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбек тили терминология си маълум тараққиёт йўлини босиб ўтган. Ўзбек тили терминологияси соҳасидаги ишларни ўтган асрнинг 50-йилларида Ўзбекистон ССР Олий Совета Президиуми ҳузуридаги Тил ва терминология комитета бошкарган (1931—1937-йилларда фаолият кўрсатган), кейинчалик Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти кршидаги терминология бўлими (1964-йилдан) олиб борди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика атамашунослик қўмитаси 1988-йилдан 2004-йилгача ўзбек тили терминологиясини тартибга солиш ва такомиллаштириш билан шуғулланиб келди (2004-йил январдан мазкур кўмита фаолияти тўхтатилди).
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |