Термит пайванд — металларни термит ёрдамида бириктириш, улаш. Термит пайванд учун бириктириладиган деталлар ўтга чидамли материал билан қопланади, пайвандланадиган жой 400—700° гача қиздирилади ва чок эриган термит билан тўлдирилади. Суюқ термит асосий металл билан мустаҳкам бирикма ҳосил қилади. Термит пайванд релс ва трубаларни учма-уч пайвандлашда, дарзларни эритиб ёпиштиришда, телефон симларини улашда кенг қўлланади.