Termitlar


Термитлар, қир чумолилар, оқ чумолилар (Исоптера) — ҳашаротларнинг бир туркуми. 2600 тури маълум. Асосан, тропик ва субтропик мамлакатларда тарқалган. Чумолиларга ўхшаб (бир неча юздан миллионгача индивиди бирга) жамоа бўлиб уя (ин)ларда яшайди. Жамоада она, ота, ишчи ва қўриқчи индивидлар бор. Она термитлар (танаси 140 мм ча; бошқаларники 2–20 мм) 10 йилгача яшаб, умр бўйи (115 млн.гача) тухум қўяди. Маълум даврларда узун, тенг қаноатли эркак ва урғочи термитлар (кейинчалик канотини ташлаб юборади; фасеткали кўзлари бор. Бошқаларида кўз ривожланмаган ёки йўқ) пайдо бўлиб туради. Булар янги колония асосчиларидир. Кўпчиликни қаноциз ишчи термитлар (асосан, ургочиси) ташкил қилади. Улар уя қуриш, оиланинг бошқа аъзоларини овқатлантириш вазифасини бажаради. Уясини ер устига (15 м баландликда, айланаси 20–30 м) ёки тагига, шунингдек, дарахтларга ясаши мумкин. Ўсимликнинг ёғоч қисми билан овқатланади. Улар ичагида ёгоч клетчаткасини ҳазм қила оладиган фермент ажратувчи хивчинлилар симбиоз яшайди. Қўриқчиларнинг бош кисми жағлари жуда ривожланган бўлиб, уяга бегона ҳашаротларни киритмайди. 8 тури, жумладан, Ўрта Осиёда туркистон термити учрайди. Термитлар иншоотларнинг ёғоч қисмини бузади, тропик мамлакатларда эса экинларга ҳам зарар келтиради.
ТЕРМО... (юн. тҳерме — иссиқ, ҳарорат) — қўшма сўз бўлаги. Иссикликка оидликни билдиради (мас., термометр, термодинамика).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
термитлар оиласи 1та ург'очи ва 1 эркак термитлар ҳамда бир неча милионгача ишчи ва қо'риқчилардан иборат она термит жуда йирик
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |