Термиз (форсча: ترمذ‎‎ [Тармиδ] > Ταρμιδδιγο> қад.-эрон. *тара-маиθа- ʻўтиш қисмиʻ[1])- Сурхондарё вилоятидаги шаҳар. Амир Темур ордени соҳиби[2].

Термиз
шаҳар
37°13′01″Н 67°17′10″Э / 37.21694°Н 67.28611°Э / 37.21694; 67.28611
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Сурхондарё вилояти
Расмий тил(лар)и Ўзбек
Аҳолиси
201 604
Вақт минтақаси УТC+5
Почта индекс(лар)и Amir Temur ordeni
Автомобил коди 75-79
Termiz xaritada
Termiz
Термиз

Вилоят маркази Амударёнинг ўнг соҳилида, Ўзбекистоннинг жануб қисмида, Афғонистон чегарасига яқин, ўртача 310 м баландликда жойлашган. Халқаро дарё порти. Темир йўл стансияси. Тошкентдан 708 км узоқликда жойлашган. Майдони 27,8 км². Аҳолиси 201.6 минг кишидан иборат (2024). Иқлими континентал, иссиқ ва қуруқ, ёзи жазирама иссиқ (Ўзбекистондаги энг иссиқ шаҳар — энг юқори температура 50-60c°, ҳозирги кунда), қиши илиқ ва қисқа. Йиллик ўртача температура 16-18°. Январнинг ўртача температураси 2,8-3,6, июлники 35-40°. Баъзида, қишда совуқ — 18° ва ундан ҳам паст бўлиши мумкин. Йиллик ёғин 133 мм.[3] Термиз шаҳри логистика учун стратегик нуқта саналади.

Тарихи

Қадимги даврда

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида келтирилган маълумотлар Термизнинг Шарқдаги қадимий шаҳарлардан бири эканлигидан далолат беради. Шаҳарнинг қулай географик ўрни, стратегик аҳамиятга молик жойда бўлганлиги, шарқни ғарб, жанубни шимол билан боғловчи савдо чорраҳасида барпо этилиши, унинг тез суръатлар билан ривожланишига замин яратган. Буюк ипак йўлининг муҳим бир тармоғи ҳам Термиз орқали ўтган. Чор-Сутун масжиди — кичик масжид бўлиб, устунли гумбазли масжиднинг типик намунасидир. Масжид Термизнинг шимолий қисмида, монументал бинодан унчалик узоқ бўлмаган жойда қурилган бўлиб, уни маҳаллий аҳоли „кёшк“ — қал’а деб аташган. ХИ аср бошларида масжид ёнида Ўрта Осиёдаги энг қадимий минора Чор-Сутун минораси қурилган. Ўша пайтда узоқ вақт ташлаб кетилган масжид харобалари 1938-йилда В. А. Шишкин томонидан топилган. Масжид харобалар топилган вақтда унинг девор ва устунларнинг фақат пастки қисмлари сақланиб қолган. Сақланиб қолган қисмларини қайта тиклаш орқали масжиднинг жуда ғайриоддий бўлиб чиққан асл қиёфасини тасаввур қилиш имкони пайдо бўлди.

Қадимги Шарқ сивилизациясининг шаклланишида Термизнинг ўзига хос ўрни бор. Кўҳна Термизнинг қалъа қисмида олиб борилган археологик изланишлар натижалари ва ёзма манбаларнинг таҳлилига кўра шаҳарга мил. авв. 1минг йилликнинг ўрталарида асос солинган. Тарихда Суғдиёна, Хоразм, Марғиёна ва Парфия давлатлари билан маданий ва савдо алоқаларини ўрнатган. Топилмаларга қараганда шаҳарнинг Ҳиндистон билан маданий ва савдо алоқалари ҳам жуда фаол ва узвий бўлган.

Мил. ав. 4-ИИИ асрларда 10 га майдонни эгаллаган Термизнинг қадимий қалъаси ўрнида аҳоли манзили бўлган. Ҳофизи Абруйнинг ёзишича, шаҳар номи „Тарамастха“ (бақтрийча „нариги соҳилдаги манзил“) сўзидан олинган бўлиб, асрлар давомида турлича аталиб келган (мас., Антиохия, Деметриас, Тармид, Тармиз, Тами, Тамо), Х асрдан Термиз деб атала бошлаган.

Термиз мил. ав. 3-ИИ асрларга келиб Бақтриянинг энг ривожланган, сиёсий, иқтисодий ва маданий марказларидан бирига айланди. Ашёвий далилларга кўра бу даврларда шаҳарда меъморлик ва ҳунармандчиликнинг бир қанча соҳалари (кулолчилик, дегрезлик ва металлсозлик, шишасозлик), Салавкийлар, Юнон-Бақтрия шоҳлари товарпул муомаласи Мовароуннаҳрнинг бошқа шаҳарларига қараганда анча олдин ривожланганлигидан далолат беради.

Кушонлар даври

Биринчи бўлиб туркманлар келган. Термиз шаҳрининг гуллаб яшнаган даври Кушонлар ҳукмронлиги даврига тўғри келади. Бу даврда Термиз ҳудудий жиҳатдан кенгайиб, Шимолий Бақтриянинг йирик шаҳрига айланган. Шаҳарда шу даврга оид меъморлик ва ҳунармандчилик бинолари ва намуналари, турли нафис сопол ва шиша идишлар, фил суяги, қимматбаҳо металл ва тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари каби топилмаларнинг кўплаб қайд қилиниши бунинг далилидир. Масалан, Далварзинтепадан топилган ва фил суякларидан ясалган шахмат доналари (фил ва ҳўкиззебу шаклида) хрз. кунда ер юзида аниқланган энг қад. шахмат доналари (милодий ИИ аср) хисобланади. Ўша даврда Термиз Кушонлар давлатининг муҳим шаҳри ва буддизмнинтг марказларидан бири бўлган.

Шаҳарни Термизшохлар идора қилган. Ўша даврда Термиз Термизшохлар ҳокимлигининг пойтахти бўлиб турган. Араблар босиб олган даврда (686-704) Термиз 70 гектарга яқин майдонни эгаллаган, тўртбурчак шаклидаги қалъадан иборат бўлган. Х асрда ёзилган „Ҳудуд ул-Олам“ асарида Термиз „Жайхун бўйидаги куркам ва обод шаҳар. Қалъаси дарё бўйида, улкан бозори машҳур, Хутталон ва Чағониён аҳли шу ерда савдо қилади“, деб таърифланган.

Х-ХИИ асрлар

10-ХИИ аср Бошларида Термиз равнақ топган. Тохаристоннинг йирик шаҳри, ҳунармандчилик ва савдо марказига айланган. Бу даврда Термиз ҳудуди 500 гектар дан ортиқ, майдонни эгаллаган. Шаҳарда бир қанча маҳобатли бинолар барпо этилган. Шулардан Эски шаҳар қисмида Термизшоҳлар саройи сақланиб қолган.

Шаҳарда темирчилик, шишасозлик, кулолчилик ривожланган. Термизда тайёрланган ҳунармандчилик буюмларига талаб юқори бўлган. Шаҳарда ўнлаб карвонсаройлар фаолият кўрсатган. Ўша даврда Термиз йирик маданият ва илмфан маркази сифатида ҳам ном қозонган. Термизлик олиму уламолар ўрта аср Шарқининг фан, маданият ва маърифатига ўз ҳиссасини қўшган.

Термиз вақт-вақти билан Ғазнавийлар, Қорахонийлар, Қорахитойлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар давлатлари таркибида бўлган. 1220 йилда Термиз мўғуллар томонидан вайрон қилиб ташланган. Шарафудсин Али Яздийнинг „Зафарнома“ асарида қайд қилинишича, Термиз аҳолиси мўғулларга қаттиқ, қаршилик кўрсатган ва шу боис шаҳар „Мадинат ур-ижол“ („Мардлар шаҳри“) деб ҳам аталган. Мўғуллар истилосидан сўнг, ХИВ асрда Термиз Сурхондарё соҳилига яқин жойда янгидан қад. кўтарди. Шаҳар ўз ўрнини бир неча бор ўзгартирсада, асрлар давомида ўз номини Тармита, АнтиохияТармита, Тармиз, Тирмиз, Термиз кўринишларида сақлаб келган.

Темурийлар даври

Амир Темур Мовароуннаҳрни эгаллагач (1370), Термиз Сурхондарё воҳаси билан бирга Темур давлати таркибига кирди. 1407-йилда Темурий Халил Султон фармони билан дарё соҳилидаги Термиз қалъаси қайта тикланди. Кўп ўтмай ўз тангаларини зарб этадиган катта шаҳарга айланди. 1504-05 йилларда шаҳарни Шайбонийхон эгаллади. Кейинчалик турли сулолалар тасарруфида бўлиб, ХВИИИ асрнинг 2ярмида шаҳар ўзаро урушлар натижасида бутунлай вайрон қилинган. Фақат, унинг атрофидаги Паттакесар ва Солиҳобод қишлоклари сақланиб қолган.

ХХ аср бошларида

1894-йил Термиз харобаларидан 8 км нарида жойлашган Паттакесар қишлоғида русларнинг маҳаллий аҳоли томонидан „Тупроққўрғон“ деб номланган қалъа истеҳкоми қурилган. Ҳоз. Термиз шу Тупроққўрғон атрофида бунёд этилган. 1916-йил Бухоро-Қарши-Термиз темир йўл қурилиш муносабати билан Термизнинг иқтисодий мавқеи ўсди. 1917-йилги давлат тўнтаришидан кейинги Совет империяси даврида ҳам Термиз ўзининг ҳарбий-стратегик аҳамиятини йўқотмади. Бу даврда Термизда катта-катта иншоотлар қурилди. Маъмурий бинолар қад кўтарди. Илм-фан ривожланди, маданият ва санъат равнақ топди.

Ўзбекистонни қўшни Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар билан боғловчи йўл Термиз орқали ўтиши шаҳарнинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди.

Термизда дастлабки археологик қазишма ишлари Б. П. Денике (1926-27), М.Е. Массон раҳбарлигидаги Термиз археологик комплекс экспедицияси (1936-38) томонидан олиб борилган. Эски Термизда археологик қазишма ишлари кейинчалик Ш. Пидаев, Т.Аннаев томонидан давом эттирилиб, шаҳар тарихи янада ойдинлаштирилди. 2022-йилмай ойида Термиз туман Дўстлик маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Улкан Эралиев ўзига тегишли боғни суғориш ва ишлов бериш чоғида сариқ металл топиб олган, Термиз археология музейига мурожат қилган. Мутахасисилар текширувидан кейин бу қорахонийлар ва салжуқийлар даврига тегишли тилла танга эканлиги аниқланган[4][5].

1933-йилда Термизда биргина пахта тозалаш зди ва яна бир неча устахоналар бўлган. Кейинчалик ва айниқса, мустақиллик йилларида, саноат, қурилиш, енгил, озиқовқат ва бошқа корхоналар ишга тушди. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари яхшиланди. Шаҳарда янги темир йўл вокзали қурилди. Амфитеатр, археология музейи, санъат коллежи, академик лицей, тадбиркорлар маркази, марказий стадион, „Делфин“ сузиш ҳавзаси, кураш саройи, теннис корти, „Алпомиш“ мажмуаси, марказий бозор, „Термизнинг 2500-йиллиги“ номли хиёбон бор; шошилинч тиббий марказ қурилиб ишга туширилди.

Саноат

Термизда жами 2500 дан зиёд корхона бўлиб, микрофирмалар, кичик ва ўрта корхоналар, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналардир. Пахта тозалаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш., енгил ва озиқ-овқат саноати муҳим ўрин тутади.

Таълим

Термизда 6 та ОТМ, академик лицей, 2 та мусиқа мактаби, физика-математика фанларига ихтисослашган мактаб-интернат бор. Шаҳарда 21 та умумий таълим мактаблари ва бир қанча болалар боғчалари фаолият юритади.

Ўқувчилар саройи, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолият кўрсатади. Вилоят ўлкашунослик музейи, Ҳаким ат Термизий меъморий мажмуасидаги „Мерос“ тармоқ музейи бор. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг лойиҳаси ва ташаббуси билан Термизнинг 2500-йиллигини акс эттирувчи Сурхондарё археология музейи бунёд этилди; вилоят мусиқали драма, қўғирчоқ театрлари ишлаб турибди. 4 шаҳар кутубхонаси ҳамда 2 тармоқ кутубхонаси мавжуд. Ҳайвонот боғи бор (қаранг Термиз ҳайвонот боғи).

Термизда 18 газета чиқарилади, 3 телестудия эшиттиришлар олиб боради. Шаҳар марказий касалхонаси (165 ўринли), юқумли касалликлар касалхонаси (130 ўринли), болалар ва катталар, тиш даволаш поликлиникалари, шаҳар болалар санаторийбоғчаси ва бошқа тиббий муассасаларда 211 врач, 700 га яқин ўрта тиббий ходим хизмат қилади. Ундан ташқари, вилоятга карашли 3 та касалхона, вилоят туғруқхонаси, шошилинч тиббий ёрдам маркази, болалар касалхонаси, онкология, кўз касалликлари касалхоналари, эндокринология, сил касалликлари, теританосил касалликлари, наркология, асаб касалликлари диспансерлари, „Она ва бола“ ва „Репродуктив саломатлик“ марказлари, вилоят қон қуйиш маркази фаолият кўрсатади. Таълим муассасаларида, маҳаллаларда болалар спортини ривожлантириш даражасини ошириш мақсадида тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда. Термизда ислом дини арбобларидан Ҳаким атТермизий, Шахобуддин Собир Термизий, Муҳаммад ибн Ҳамид Термизий, Абу Бакр Варроқ Термизий каби олимлар яшаб ўтишган. Термизда 1999-йилда Алпомиш достонининг 1000-йиллиги, 2002-йилда халқаро миқёсда Термизнинг 2500 йиллик юбилейи ўтказидди.

Ушбу қарорлар асосида 2002-йил 2-апрелда ўзининг 2500 йиллик ёшини нишонлаган Термиз шаҳри кўплаб катта воқеалар ва ларзаларни бошидан кечирган. Бутун тарихи давомида Термиз Марказий Осиё халқлари маданий тараққиёти ва ўзбек халқи давлатчилиги тарихида муҳим рол ўйнаган. „Буюк Ипак Йўли“нинг асосий чорраҳаларидан бири сифатида дунё сивилизацияси ривожига сезиларли даражада ҳисса қўшган қадим шаҳардир. Буддизм динининг ва у билан боғлиқ бўлган меморчилик анъаналарининг Хитой ва Узоқ Шарқ мамлакатларига тарқалиши ҳам айнан Термиз орқали юз берган.

Термиз ҳайвонот боғи

Термиз ҳайвонот боғи 1934-йилда вилоят ўлкашунослик музейининг табиат бўлими негизида ташкил этилган. Шу мақсадда муассасага 20 гектар муҳофаза ҳудуди ажратилган. Ҳайвонот боғида 382 та экзотик ва ноёб ҳайвонлар, қушлар мавжуд. Уларнинг учдан бир қисми "Қизил китоб"га киритилган[6].

Спорт

Термизда жамоавий спорт турлари ҳам, яккакурашлар ҳам ривожланган. Термиз шаҳарда иттифоқ чемпионатида (1968-йилда ташкил этилган) иштирок этган “Сурхон” футбол клуби мавжуд[7]. .

Термиз шаҳрида тез-тез турли мусобақалар ўтказилиб турилади. 2021-йилда шаҳар Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган халқаро кураш турнирга мезбонлик қилган[8][9]. 2021-йилнинг август ойида воҳалик чавандозлар ўртасида мустақилликнинг 30-йиллиги муносабати билан от спорти ўйинлари бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи кубоги ўтказилган[10]. 2022-йил май ойи охирида Термиз шаҳрида кураш бўйича 2007—2008-йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтган[11]. Термизнинг географик жиҳатдан қулай жойлашиши, иқлими ва стратегик мавқеи кўплаб давлатлар ва ҳукмдорларнинг диққат-эътиборини ўзига тортар эди. Шунинг учун у Эрон ва грек, араб ва мўғул босқинчиларининг ҳужумларига дучор бўлди, Мовароуннаҳр ички қон то;кишларини бошидан кечирди, маҳаллий ҳокимлар зулмидан азоб чекди. Термиз истилочиларнинг оловли жангларида ёниб кетар, кулга айланар, қаддини ростлаб пайдо бўларди, ўсиб шон-шуҳрат ва қудратга эга бўларди. У яна ҳалок бўларди, ёнарди, кулга айланарди ва яна ўзини тиклаб улғаярди. Шу сабабли Термизнинг ҳар сафар қайтадан тикланиши қадимги ўрнида юз бермаган.

Кўҳна Термиз ёки Кушон Термизи амударё бўйида ривож топган бўлса, Чингизхон босқинидан сонг у шарқроқда Сурхондарё бўйида қад кўтариб гуллаб-яшнайди. ХВИИИ асрнинг иккинчи ярмидаги ўзаро урушлар туфайли вайронага айланган Термиз ХИХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб жануброқда Паттакесар қишлоғи заминида бунёд этилади ва равнақ топади. Кўҳна Термиз обидалари ўзининг такрорланмаслиги билан ҳамиша қадимги давр муаллифлари, илк ўрта аср Хитой сайёҳлари ва мусулмон даври тарихчиларининг диққат-марказида бўлиб келди.

Термиз ҳақидаги қимматли ёзма маълумотлар ВИИ асрда Хитой сайёҳи, буддизм монахи Сюан Тзян ёзмаларида; ИХ-Х асрлар араб муаррихлари Ибн Хўрдодбеҳ, Ибн Хавқал, Мақдисий, Истаҳрий асарларида; грек, арман, хитой, форс, араб манбаларида; қадимий „Шоҳнома“ достонида, улуғ аллома Абу Райҳон Беруний, араб сайёҳи Ибн Баттута, Испания элчиси Рюи Гонсалес де Клавихо, венгер шарқшуноси Ҳерман Вамберилар асраларида, ўрта аср мутафаккирлари Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Муҳаммад Бобур, Ҳофиз Абру, Анварий, Ҳофизи Таниш Бухорий, Давлацҳоҳ Самарқандий асарларида берилган. Термиз тарихини ўрганишга қизиқиш айниқса ХИХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларидан янада кучайди. Археолог олимлардан В. В. Бартолд, Д. Н. Логофет, Н. А. Маев, В. В. Крестовский, И. В. Мушкетов, А. А. Семенов, М. Э. Массон, В. А. Шишкин, Т. В. Грек, Б. Н. Косталский, Б. Б. Пиотровский, В. А. Вяткин, Д. Д. Букинич, Б. Н. Засипкин, Л. А. Албаум, Г. А. Пугаченкова, Э. В. Ртвеладзе, Я. Ғуломов, А. А. Асқаров ва бошқалар Термизни шахсан ўргандилар ва илмий хулосалари билан шаҳар тарихини бойитдилар.

Кўҳна Термиз тарихини ўрганишда 1926-1927-йилларда профессор Денике бошлиқ Москванинг Шарқ халқлари маданияти музейи экспедицияси, 1936-1939-йилларда профессор М. Э. Массон раҳбарлигидаги Термиз археологик комплекс экспедицияси, 1961-йили Б. Я. Ставиский бошчилигидаги Шарқ халқлари музейи ва Давлат Эрмитажи археологик экспедицияси, 1959-йилдан профессор Г. А. Пугаченкова бошлиқ Ўзбекистон Республикаси Шарқшунослик институти экспедицияси, 1972-йилдан профессор В. М. Массон бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология Институтининг Бақтрия экспедицияси, 1980-йилдан академик А. А. Аскаров босчилигидаги комплекс экспедицияси, 1993-йилдан профессор Т. Ширинов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология Институтининг Пер Лериш бошчилигидаги Франсия Илмий тадқиқотлар Институти Миллий Маркази ва Кюдзо Като бошчилигидаги Япониянинг Буюк Ипак Йўли Академияси билан ҳамкорликда олиб бораётган экспедициялари катта аҳамиятга эга бўлди. Натижада, милоддан аввалги И минг йиллик орталаридан тортиб, ХВИИ асрга қадар Термиз шаҳри халқларининг моддий ва маънавий маданиятини ёритувчи кўплаб археологик далиллар қўлга киритилди. Мазкур экспедициялар таркибида Термиз Давлат Университетининг археолог олимлари ҳам фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Ривоятларга кўра, Термизни милоддан аввалги ВИИ асрда Бақтриянинг биринчи подшоси Зароастр бунёд этган. Милоддан аввалги ВИ асрда бу ерларни босиб олган Эрон Аҳамонийлари Термизни жуда кўҳна шаҳар деб таърифлашган. Шаҳар Александр Македонский босқинига қадар Аҳамонийлар давлатига бўйсунган.

Термизнинг тарихига кирган илк номларидан бири Тарамаста — Тарамата (бақтрча — дарё қирғоғи) бўлган. МИлоддан аввалги 327 йили Александр Македонский Термизни забт этиб, шаҳарни ўз номи билан Александрия деб атайди. Александр Македонский ҳукмронлиги тугаганидан кейин Грек-Бақтрия давлатининг асосчиси Деметрий шаҳарга Деметрис номини беради. Милоддан аввалга И асрда Грек-Бақтриа давлатининг кушонлар томонидан тор-мор қилиниши муносабати билан Термиз, ёзма манбаларнинг гувоҳлик беришича, Та-лимми шаҳри деб Хитой манбаларида эса, Ту-ми (Тами) деб атала бошлайди. Термиз асосан кушонлар даврида (мил. авв. И — мил. ИИИ асрлар) юксак ривожланади. Бу даврда Термиз Ҳиндистон билан ғарб, шимол, шарқ мамлакатлари билан бўғлайдиган савдо йўлларидаги йирик шаҳарга айланади. Термизда кўплаб будда ибодатхоналари ва мўла-мақбаралар қурилади.

В-ВИ асрларда Термиз юз берган урушлар оқибатида гоҳ эфталийлар ҳукмронлиги, гоҳида эрон сосонийлари ҳукмронлиги остида бўлди. ВИИ асрдаб бошлаб Термизни термизшоҳлар сулоласи бошқарди. 705 йили Термизни араб истилочилари забт этдилар. ИХ-ХИИ асрларда Термиз йирик феодал шаҳар сифатида маъмурий, савдо, ҳунармандчилик ва илм-маърифат марказига айланди. Бу даврда шаҳарни ўраб турган истеҳком деворнинг узунлиги 10 км ни ташкил этиб, 9 та дарвозаси бўлган. Шу даврда Термизда дунёга машҳур бўлган шоирлар, алломалар, муҳаддислар, диний ва дунёвий олимлар етишиб чиқди.

ИХ-ХИИ асрларда Термиз Ғазнавийлар, Салжуқийлар ва Қорахонийлар давларлари тасарруфида бўлди. 1206-йили Хоразмшоҳ Муҳаммад давлати ихтиёрига ўтди. 1220-йили Чингизхон қўшинлари томонидан 11 кунлик қамалдан сонг вайрон қилинди. ХИИИ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Термиз эски ўрнида эмас, шарқроқда Султон Саодат мақбараси теварагида яна ривожланди. Темурийлар давлати таркибига ўтгандан кейин у гуллаб-яшнайди ва Шаҳри ғулгула номини олди.

Термиз Шайбонийлар давлати тасарруфига ўтгандан кейин ҳам ривожланишда давом этди. Коҳна Термиз қалъасини қайта тиклаш ишлари олиб борилди. Миноралар, масжидлар ва хонақоҳлар қурилди.

Илм-маърифат ривож топди. ХВИИИ асрнинг иккинчи ярмида олиб борилган ўзаро жанглар, тахт талашишлар туфайли Термиз бутунлай вайрон бўлди. Фақат Саловат ва Паттакесар қишлоқларигина сақланиб қолди. Масжидлар, миноралар ва саройлар қулади. ХВИИ асрнинг иккинчи ярмида Сурхондарё бўйидаги Кўҳна Термиздан жанубда Паттакесар қишлоғи пайдо бўлди. Қишлоқнинг кенгайиб бориши ҳисобига орадан бир аср ўтгандан кейин ҳозирги Термиз шаҳри қад кўтарди. Янги Термизнинг вужудга келиши Россия-Англия муносабатларининг кескинлашган даврига тўғри келди-ки, Россия бу жойларда ўз таъсирини кучайтириш мақсадида Ўрта Осиёга ҳарбий юришларини бошлаб юборган эди.

1873-йилнинг 28-сентабридаги шартнома Бухорони Россияга қарам давлатга айлантирган бўлса, 1888-йил 23-июндаги қўшимча шартнома русларнинг Термизга келиши ва бу ерда истеҳкомлар қуриш масаласини ҳал қилган эди. 1893-йилнинг 15-январида Термиз Бухоро амири томонидан Россия ҳукуматига берилган эди. Янги Термизда Россия манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида қурилишлар бошланди, кўплаб ҳарбий қисмлар келтирилди. Тупроққўрғон ва мустаҳкам истеҳком қурилди. Термир йўл қурилиши, телеграф, алога, электр тармоқларининг тортилиши Термизнинг ривожланиши ва Амударё бўйидаги ҳарбий-стратегик аҳамиятга эга бўлган шаҳарга айланишига олиб келди.

Мустақиллик йилларида

Мустақиллик йилларида Термиз чиройини янада очди, шаҳар кўчалари бошқадан қурилиб, равон ва кенг кўчаларга айлантирилди, истироҳат боғлари, шарқона усулдаги муҳташам ва обод бозорлар, замонавий маъмурий бинолар, ўйингоҳлар, театр ва кинотеатрлар, илм-фан масканлари барпо этилди, борлари таъмирланди. Қисқаси, шаҳарнинг қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгардики, бу ўз навбатида ҳар бир термизлик қалбида қувонч ва фахрланиш ҳиссини уйғотмоқда.

1999-йил ноябр ойида УНЕСCО Бош конференсиясининг Парижда бўлган 30-мажлисида Марказий Осиёнинг қадим шаҳрларидан бири Термиз шаҳрининг 2500 йиллик юбилейини 2001-йилда халқаро миқёсида нишонлашга қарор қилинди. Мазкур қарор муносабати билан Озбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1999-йилнинг 27-декабрида „Термиз шаҳрининг 2500 йиллик юбилейини 2001-йилда ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш тўғрисида“ махсус қарор қабул қилинди.

Иқлими

Термез иқлими юмшоқ, аммо нисбатан совуқ қиш (иссиқ кунлар ва салқин кечалар билан, баъзан жуда қаттит совуқ ёки қор ёғиши мумкин) ва жуда иссиқ ёз билан иссиқ чўл иқлими билан кечади.

Ёғнгарчиликнинг катта қисми ноябрдан апрел ойлари қадар ёғади. Ўртача йиллик намлик-55%. Ўртача йиллик шамол тезлиги 2,9 м/с ни ташкил қилади. Ўртача йиллик ҳарорат +17,5 °C 2014-йил 4-февралда, шаҳар кузатувлар бутун тарихи давомида ҳароратнинг мутлақ минимали −21,7 °C қайд этилди[12].

Термиз иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Мутлақ максимал, °C 23,8 30,1 34,4 38,7 43,6 46,5 47,0 46,3 41,5 37,5 32,4 26,7 47,0
Ўртача максимал, °C 10,4 13,3 18,9 26,6 32,8 38,0 39,7 38,0 32,8 25,8 18,8 12,1 25,6
Ўртача ҳарорат, °C 4,2 6,7 12,1 18,9 24,6 29,1 30,5 28,4 22,8 16,5 10,8 5,6 17,5
Ўртача минимал, °C −0,3 1,7 6,5 12,0 16,5 19,9 21,4 19,2 13,9 8,6 4,7 1,0 10,4
Мутлақ минимал, °C −19,7 −21,7 −7,9 −2 −0,1 11,4 12,9 9,3 2,8 −4,2 −11 −18,4 −21,7
Ёғингарчилик меъёри, мм 24 24 37 23 9 2 0 0 1 3 11 21 155

Дипломатик миссия

2018-йилнинг октабр ойидан бошлаб Термизда Афғонистоннинг бош консуллиги фаолият юритиб келмоқда.

Маҳшур инсонлари

Лев Ровнин Иванович (1928—2014) — совет нефт геологи ва давлат арбоби, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1968), Ленин мукофоти лауреати[13].

Валерий Халилов Михайлович (1952—2016) — рус дирижёри, бастакор генерал-лейтенант (2010). Россия Федерацияси халқ артисти (2014)[14]..

Вячеслав Белий Владимирович (1945—2020) — совет ва рус физиги, физика-математика фанлари доктори, РСФСР Давлат мукофоти лауреати (1991).

Билесуварли Араз

Манбалар

  1. ↑ Лурье П.Б. Историко-лингвистический анализ согдийской топонимики. — СПб., 2004.
  2. ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 2014-йил 23-август сони Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 2014-йил 22-августдаги "Термиз шаҳрини «Амир Темур» ордени билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).+2025-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 19-октябр.
  3. ↑ Қурбонов, Холли; Ботиров, Исмоил. „Термиз“ ЎзМЕ. Т-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  4. ↑ ҳттпс://юз.уз/уз/неwс/термизда-фуқаро-богидан-олтин-динор-топилди
  5. ↑ „В Термезе нашли редчайший золотой динар Сельджукидов“. 2022-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-июл.
  6. ↑ „Г.Тангирова: Добро пожаловать в наш Термезский зоопарк!“. 2021-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-июл.
  7. ↑ „«Сурхан» Термез“. 2022-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-июл.
  8. ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-август.
  9. ↑ ҳттпс://кун.уз/уз/неwс/2021/04/10/термизда-ал-ҳаким-ат-термизий-хотирасига-багишланган-халқаро-кураш-турнири-бошланди?қ=%2Фуз%2Фнеwс%2Ф2021%2Ф04%2Ф10%2Фтермизда-ал-ҳаким-ат-термизий-хотирасига-багишланган-халқаро-кураш-турнири-бошланди
  10. ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-август.
  11. ↑ -„В Термезе проходят соревнования по курашу“. 2022-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-июл.
  12. ↑ ҳттп://погода.ру.нет/реcордс1.пҳп (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-04-24 санасида архивланган) Абсолютний минимум января
  13. ↑ „Ровнин Лев Иванович“. 2022-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-июл.
  14. ↑ Валерий Халилов: главний дирижер России из Термеза

Адабиёт

  • Ртвеладзе Э., Аминов М., Сурхондарё, Т., 1996;
  • Пугаченкова Г. А., Музей под открўтўм небом, Т., 1996;
  • Рўзиев А. Н., Сурхондарё вилояти Т., 1996;
  • Мирзаев Ж., Термиз тарихи, Т., 2001.

Ҳаволалар