Термоэлектр генератор — иссиқлик энгергияни бевосита электр энергиясига айлантириб берувчи қурилма; ток манбаи. Иши термоэлектр ҳодисалардан бири — Зеебек эффектита асосланган. Асосий қисмлари: термобатарея (яри ўтказгич л и термоэлементлар мажмуи), иссиқлик алмашиниш қурилмалари. Т.ралар фарқи ҳисобига термобатареяда электр юритувчи куч (э.ю.к.) пайдо бўлади. Иссиқлик манабига кўра,, Т.г.нинг изотоп қуёш, газ ва бошқа турлари бўлади. Унинг анъанавий электр машиналардан афзаллиги шундаки, унда ҳаракатланувчи қисмлар бўлмайди, ишончли, унга техник хизмат кўрсатиш осон. Фойдали иш коэффициенти (ф.и.к.) пастлиги, қиммат туриши Т.г.нинг камчилиги, Т.г. узоқроқ ерларда жойлашган истеъмолчилар — автоном маёқлар, метеорология стялари, космик аппаратлар, турли илмий экспедициялар ва бошқаларда ишлатилади.