Termofosfatlar
Термофосфатлар - табиий фосфатларни ишқориер металлар бирикмалари билан бирга юқори ҳароратда пишириб, туйиб тайёрланадиган фосфорли ўғитлар. Фосфат шлаклари, шунингдек, фторсизлантирилган фосфатлар ҳам баъзан Т.га киритилади. Т. таркибидаги фосфат ангидрид (Р2О5)ни, айниқса 20—30% Р2О5 бўлган ишқорли Т.ни ўсимликлар яхши ўзлаштиради. Ишқорли Т. табиий фосфатларни сода, сода шлаки ёки натрий сулфат билан бирга пишириб олинади. Таркибида 20% ўзлаштириладиган Р2О5 ва 12% МгО бўлган магнийли (магнезиал) Т. табиий фосфатларни магнезиал силикатлар — олвинит, серпентинит билан биргаликда пишириб олинади. Бу ўғитлар фосфор ва магний элементлари кам ерларга солинади. Т. нордон тупрокли ерлар учун фойдали.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |