ТЕРНЕР (Турнер) Нат (1800.2.10, Саутхемптон, Виргиния штати — 1831.11.11, Иерусалим, ҳозирги Кортленд, Виргиния) — АҚШдаги қора танли қуллар қўзғолони раҳбари. Бутун умри қулликда ўтган. Ўқишёзишни ўрганиб олиб, динни тарғиб этувчи воиз бўлган. 1831-йил қуллар қўзғолонини ташкилотчиси ва раҳбари. Қўзғолон бостирилгач, яшириниб юрган; 30-октябр,да қамоққа олинган, кейинчалик осиб ўлдирилган.