Tervelxon
Qiyofa
Тервелхон — Биринчи Булғор подшолигинмнг иккинчи ҳукмдори (701 — 718). Аспарух вафотидан кейин тахтга чиққан. Дуло сулоласидан. 705 й. Византиянинг собиқ императори Юстиниан ИИ ҳокимиятини тиклашга ёрдам берган. Бунинг эвазига Юстиниан ИИ унга "қайсар" ("кесар") унвонини ва Загора вилоятини берган. 717—718 йилларда Тервелхон Византия пойтахти Константинополни қамал қилган арабларни тормор келтирган ва бу билан Византияни улар хавфидан халос этган. Тервелхон даврида Булғория қудратли давлат бўлиб, Византия унга ўлпон тўлаб турган. Унинг вафотидан кейин мамлакатда ҳокимият учун урушжанжаллар бошланиб кетган.
Адабиёт
- Краткая история Болгарии, М., 1987.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |