Tesey
Тесей (Тезей) — Афинанинг афсонавий қаҳрамони ва шохи (мил. ав. тахминан ХИИИ аср). Антик давр ривоятлари бир қатор афсонавий жасоратларни Т. номи билан боғлайди (амазонкалар билан бўлган урушда ва аргонавтлар сафарида иштирок этган, қароқчи Прокруст, Марафон буқаси, Калидон тўнғизи ва бошқа устидан ғалаба қозонган); бир қатор тарихий воқеалар, хусусан, Афинани Крит гегемонлигидан халос этилиши, синойкизм (Аттикани бирлаштирилиши), Панафиней ва Синойкий байрамлари, Истм ўйинлари, Афина гражданларини илк бор ижтимоий табакага — евпатрийлар, геоморлар ва демиургларга ажратилиши Т. номи билан боғлиқ. Т. шарафига Афинада ҳар ойда Тесей байрами нишонланган. Тесеён ибодатхонаси (мил. ав. В аср) қурилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |