Тешенит (Чехиядаги Тешен ш. номидан) — ишқорли габброидлар гуруҳига мансуб магматик тоғ жинси; чиройли қоплама тош. Таркиби, асосан, плагиоклаз, авгит ва аналцимдан иборат; шунингдек, шох алдамчиси, сеолит, иккиламчи минераллардан — апатит, магнетит ва бошқа ҳам мавжуд. Одатда, диабаз структурали; кичикроқ гипабиссал массивлар ва силл (интрузив уюм)лар ҳосил қилади. Т. Кавказ ва Жан. Сибирда кенг тарқалган.