Тессин (Тессин) — отабола швед меъморлари. Швед классицизми етакчи намояндаларидан. Никодемус Т. Катта (1615.7.12, Штралзунд — 1681.24. 5, Стокголм) — фламандлик. 1639-йилдан Швецияда яшаган. 1649-йилдан сарой меъмори. Стокголм яқинидаги Дротингхолм саройи (1662—70, швед классицизми ноёб ёдгорликларидан), Калмардаги собор (1660—80), Гётеборгдаги Густав Адолф майдони ансамбли ратушаси билан (1669) ва бошқа Ижодида италян ва франсуз бароккосига суянган. Никодемус Т. Кичик (1654.23.5, Нючёпинг — 1728.10.4, Стокголм) — Никодемус Т. Каттанинг ўғли. Отасидан сабоқ олган. Ижодида ўзига хослик Рим барокко меъморлиги ва Л. Бернини ижоди таъсирида шаклланган. ХВИИ аср палладиочилик услубидан фойдаланган: Стокголмдаги подшоҳ саройи (қурилиши 1680-йил бошланган, 1697—1760). Подшоҳ мақбараси (1671 — 1743, отаси ва К.Хорлеман билан ҳамкорликда, К.Хорлеман ниҳоясига етказган) ва бошқа Стокголм маркази реконструксиясининг лойиҳасини яратган (қисман амалга ошган.)