Testlashtirish
Тестлаштириш - тестлар ёрдамида билим ва кўникмаларни текшириш усули. Т. инсоният тарихидаги энг қад. ҳодисалардан бири ҳисобланади. Қад. Хитойда фуқаролик хизматига кирувчи амалдорлар шу усулдан ўтказилган. Илк бор "аклий тест" атамаси 1890-йил америкалик психолог Жеймс Маккин Каттел мақоласида қўлланган бўлиб, унда коллеж ўқувчиларининг интеллектуал даражасини аниқлаш учун ғар йили қўлланиладиган туркум тестлар тавсифланган. Франсуз психологи А. Бине ҳам ўз тадқиқотларини аклий салоҳиятни аниклаш усулларига бағишлади. Нидерландия, АҚСҲ, Буюк Британия, Япония, Дания, Франсия, Исроил, Финландия, Канада, Австралия, Янги Зеландия ва бошқа ривожланган давлатлар Т. бобида етакчи ҳисобланади. Мазкур рўйхатдан аҳолисининг ҳаёт тарзи юқори бўлган мамлакатларнинг жой олиши тасодифий эмас. Бу ерда Т. қўлланиши таълим сифатига таъсир этиши бошқарув сифати билан боғлиқ бўлса, сифатли бошқарув, ўз навбатида, аҳоли турмуш даражасининг сифатини оширишга замин яратади.
Т. 1898-йил АҚШда бир нечта олий ўқув юртига киришда синаб кўрилиб, абитуриентлар учун ўрта мактаб дастурлари асосида ягона Т. тизимини яратиш зарурлиги ҳақидаги хулосага келинди. 1900-йил айрим хусусий ташкилот ва унтлар ташаббуси билан коллежларга қабул қилиш бўйича имтиҳон кенгаши, 1947-йил декабрда эса таълимни ривожлантириш бўйича Карнеги жамғармаси ҳамда коллежларга қабул қилиш бўйича имтиқон кенгаши томонидан педагогик Т. хизмати ташкил қилинди.
Ўзбекистонда олий ўқув юртларига киришдаги Т. усули Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 1992-йилда жорий қилинди. Бу фармон таълимни тубдан ислоҳ қилиш ва демократлаштириш жараёнини бошлаб берди, олий ўқув юртларига қобилиятли ёшларни танлаб олишда ижтимоий адолатни таъминлади. Ўзбекистон Т. тизими хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўзига сингдириб, миллий анъана ва минтақавий ўзига хосликларни ҳисобга олган ҳолда ривожланиб борди. Илғор мамлакатлардаги Т.нинг 1 ва 2 вариантли моделлари ҳамда универсал саволлар китобчаси билан боғланган Т. тизими Ўзбекистонда янада ривожлантирилди. Шунингдек, юқори даражада махфийликни муҳофаза қилиш, ёшларнинг билим ва аклий даражасини баҳолашда мувофиқлик ҳамда аникликни таъминлаш учун 1996-йил Т.нинг кўп вариантли тизими ишлаб чиқилиб жорий этилди. Давлат тест марказининг кўп вариантли технологияси ҳамда яхлитлашган автоматлаштириш тизимининг дастурлари Ўзбекистон Республикаси давлат патент идораси томонидан берилган 30 дан ортиқ муаллифлик гувоҳномалари билан қимояланган. Кўп вариантли Т. натижаларининг таҳлили ўқув фанларини ўзлаштириш даражаси, унинг бўлимлари бўйича олинган билимларнинг чуқур ва мустаҳкамлигини изчил кузатишга, таълим жараёнини тубдан такомиллаштириш истиқболларини белгилашга имкон яратади, янги педагогик технология, дарелик ва ўқув қўлланмаларини яратиш бўйича илмий асосланган тавсиялар беради. Т.нинг кўп вариантлилик технологияси, тестологиянинг илмий асосларини тадқиқ қилиш, Т. натижаларини дидактик асосда таҳлил этиш, шунингдек, Т. нинг турли тармокларда қўлланиши бўйича 1996 йилдан буен 18 китоб нашр этилди.
Муҳсин Муҳиддинов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |