Тетерев — Украинанинг Житомир ва Киев вилоятларидаги дарё. Днепрнинг ўнг ирмоғи. Узунлиги 365 км. Ҳавзасининг майдони 15100 км². Днепр бўйи қирларидан бошланади ва Полесе бўйлаб оқиб, Киев сув омборига қуйилади. Асосан, қор сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи қуйилиш жойидан 136 км да 18,4 м³/сек. Декабрда музлаб, мартда муздан бўшайди. Қуйи қисмида кема қатнайди ва ёғоч оқизилади. Т. бўйида Житомир, Коростишев, Радомишл ш.лари жойлашган.

Тетерев


Давлат

Манбалар