Tetris effekti
Тетрис эффекти (шунингдек, Тетрис синдроми) инсонларнинг бир фаолиятга нисбатан кўп вақт ва эътиборларини бағишлаганларида пайдо бўлади, бу уларнинг фикрлари, хаёлий тасвирлар ва тушларини шакллантира бошлайди[1]. Бу эффект номи Тетрис видеоўйинидан келиб чиққан[1].
Узоқ вақт давомида Тетрис ўйнаган инсонлар реал ҳаётдаги турли шакллар, масалан, супермаркет жавонидаги қутилар ёки кўчадаги биноларни бир-бирига мос келтириш ҳақида ўйлашлари ўйлай бошлайдилар[1].
Мисоллар

Тетрис эффекти бошқа видеоўйинлар билан ҳам содир бўлиши мумкин. Шунингдек, бу эффект видео бўлмаган ўйинларда, масалан, жумбоқни бажаргандан сўнг эгри чизиқлар иллюзияси, шахмат тахтасининг катаклари (ёки боғлиқ бўлмаган нарсалар ёки ҳодисаларда шахмат доналарини тасаввур қилиш) ёки беихтиёр ақлий визуализация каби ўйинларда ҳам намоён бўлади.
Стиcкголд (2000) Тетрис эффектли тасвирни процессуал хотирага боғлиқ бўлган хотиранинг алоҳида шакли эканлигига оид фикрни ўртага ташлайди[2]. Тадқиқотлари шуни кўрсатдики, антероград амнезияси бўлган, янги декларатив хотираларни шакллантира олмайдиган одамлар, ўйинни умуман эслай олмасалар ҳам, кун давомида Тетрис ўйнагандан сўнг, шаклларнинг тушишини тушларида кўришади.
Тарихи
Бу атама ҳақида энг қадимги маълумотлардан бири Жеффри Голдсмитнинг 1994-йил май ойида Wиред журналида чоп этилган „Бу сизнинг Тетрисдаги миянгиз“ мақоласида учрайди.
2018-йилда бу атама Энҳанcе томонидан ПлайСтатион 4 да янги Тетрис эффекти номи билан эълон қилинди[3].
Яна қаранг
- Автоматиклик
- Домино эффекти
- Мияга ўрнашиб қоладиган куй
- Фиксация (психология)
- Магистрал гипноз
- Нейропластиклик
- Тетромино
- Видеоўйинларга қарамлик
- Фантом тебраниш синдроми
- Дереализация
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Эарлинг. „До Cомпутер Гамес Фрй Ёур Браин?“. Пҳиладелпҳиа Cитй Папер (1996-йил 21-март). 2008-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 22-январ.
- ↑ Стиcкголд, Роберт; Малиа, Април; Магуире, Денисе; Родденберрй, Давид; О'Cоннор, Маргарет (2000-10-13). "Реплайинг тҳе Гаме: Ҳйпнагогиc Имагес ин Нормалс анд Амнесиcс". Сcиэнcе 290 (5490): 350–353. дои:10.1126/сcиэнcе.290.5490.350. ИССН 0036-8075. ПМИД 11030656. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_сcиэнcе_2000-10-13_290_5490/паге/350.
- ↑ Фаган. „Тҳис горгеоус неw Тетрис гаме ис инспиред бй сcиэнcе то энтранcе ёу фор ҳоурс“. Бусинесс Инсидер (2018-йил 7-июн). Қаралди: 2018-йил 12-июн.
Ҳаволалар
- Тетрис орзулари — Сcиэнтифиc Америcан журнали, 2000 йил октябр
- Ўйинни узатиш ҳодисалари