Тетрод (тетро... ва электрод) — тўрт электрод (катод, иккита тўр ва анод) ли электрон лампа. Тўрлардан бири бошкарувчи, иккинчиси экранловчи ҳисобланади. Экранловчи тўр анод билан бошқарувчи тўр орасидаги паразит сиғимни камайтиради, ички кучланишни эса анча оширади. Т. бир неча юз МГс частоталарда ишлайдиган қабул қилувчикучайтирувчи ёки генерацияловчи лампа вазифасини бажаради ва электрон қурилмаларда ишлатилади.