Тевтонлар — герман қабилалари. Мил. ав. ИИ асрда кимврлар билан бирга Рим ерларига киришган, мил. ав. 102 й. Рим саркардаси Г. Марий томонидан тормор этилган. Кейинчалик баъзан Т. дейилганда умуман германлар тушунилган.