Тезгузар — Бухоро вилояти, Шофиркон тумани ҳудудига кирувчи қишлоқ[1][2]. Қишлоқ туман марказидан 5 км шимолда жойлашган.

Тезгузар
Қишлоқ
Мамлакат Ўзбекистон Республикаси
{{{туман_тури}}} Шофиркон тумани
Почта индекс(лар)и 201112

Келиб чиқиши

Тезгузар тожикча сўз бўлиб „тез ўт“ деган маънони билдиради. Қишлоқ номи ҳақида бир ривоят бор: чиройли бир қиз кўза кўтариб ариқдан сув олгани чиқади. Шу пайт кўчадан ўтиб кетаётган йигит қизнинг хуснига маҳлиё бўлиб унга „ошиқат ман беқарор“ деб сўз ўтади. Қиз ҳам шаддодлик қилиб „коса бару зар биёр“ (косани олиб боргинда зар тиллога тўлдир) дейди. Йигит камбағал бўлиб бу ишнинг уддасидан чиқолмаслигини айтади. Шунда қиз „Тез гузар“ (ундай бўлса тез ўтиб кет) деб жавоб беради. Шундан кейин қишлоққа Тезгузар номи берилган. Яна бир ривоятда қишлоқнинг шарқ томонида атрофи қалин девор билан ўралган Қўрғони диз бўлган. Бу қўрғонга олиб борувчи йўл диз гузар деб аталган. Ҳозирги вақтда тезгузар қишлоғи ўша қўрғон йўлида жойлашганлиги сабабли „Диз гузар“ (диз йўлидаги қишлоқ) деб номлангани айтилади. 1926—йилда қишлоқ ҳудудида биринчи артел тузилиб унга Зариф Жўраев раис этиб тайинланган[3].

Таниқли кишилар

Қишлоқда бутун республикага машҳур бўлган кўплаб инсонлар таваллуд топган. Масалан:

Иброҳим Мўминов (7—ноябр, 1908—йил, Тезгузар қишлоғи, Шофиркон тумани, Бухоро амирлиги — 22—июл, 1974—йил, Тошкент) — фалсафа фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон ССР Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби[4].

Мусо Мўминов — физика фанлари номзоди, профессор. Самарқанд давлат университетининг ректори (1944-1952).

Вафо Мўминов (1927—йил 12—декабр, Шофиркон тумани — 1989—йил 11—сентабр, Бухоро) — физика ва математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1977).

Манбалар

  1. ↑ (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-07-04 санасида [ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20230704062553/ҳттпс://геонамес.кадастр.уз/ архивланган) ГЕОГРАФИК ОБЕКТЛАР НОМЛАРИНИНГ ДАВЛАТ РЕЕСТРИ)
  2. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Маъмурий-ҳудудий тузилмаларни (объектларни) белгилаш тизими идоравий статистик таснифлагичи“ (2017-йил 1-сентабр). 2023-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-июл.
  3. ↑ Салим Мухтор, Карим Бобомурод. Шофиркон тарихи. Ёзувчи — 227-бет. 
  4. ↑ Жалолов А., Иброхим Муминов — аллома, арбоб ва инсон // Общэственниэ науки в Узбекистане, № 12, 1998, с.35