Tezoqar
Тезоқар — сувнинг оқимини каналнинг баландликда жойлашган қисмидан пастроқ қисмига катта тезликда ўтказадиган қисқа канал ёки нов шаклидаги гидротехника иншооти. Т. бетон, темирбетон, харсанг тош каби мустаҳкам қурилиш материалларидан қурилади. Т.нинг ҳажми, нишаби қўлланилаётган материал дош бериши мумкин бўлган энг катта оқим тезлиги ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. Т.нинг сув сарфи бир неча м³/с дан юзлаб м³/с гача бўлиши мумкин. Оқим тезлигини камайтириш учун Т. тубида, баъзан эса ён деворларида квадрат ёки тўғри бурчакли кесимдан иборат қовурға шаклидаги ғадирбудирлар (қабариқ шакллар, думалок, тошлар) ҳосил қилинади. Булар одатда Т. қурилган материаллардан ясалади.
Т. бошланиш қисми (понур); тезоқар нов (шовва), сўндиргич (сув қурилма қисм энергияни сўндиргич) ва новни куйи канал билан туташтирувчи чиқаргич қисмлардан иборат бўлади. Т.нинг бош қисми юқоридаги канални нов билан равон боғлайди; новнинг кўндаланг кесими тўғри тўртбурчак ёки трапеция шаклида, эни ўзгарувчан ёки доимий бўлади. Ўзгарувчан энли Т.да оқим эни (шовва) тораяди ёки кенгаяди. Ўрта Осиёдаги суғориш системаларида (Хоразм вилоятидаги Ғазовот, Полвон, Самарқанд вилоятида Миёнқол, Тошкент вилоятидаги Шимолий Тошкент ва бошқа каналларда) шовванинг юқори қисми кенг, пастки қисми тор бўлган янги конструксиядаги Т. қурилган. Бу эса сувнинг новда равон ёйилиб оқишини ва иншоотларнинг мустаҳкам ва узоқ мудсат ишланиши таъминлайди (қаранг Шаршара). Зиёмиддин Артукметов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |