Тҳе Cрафт оф Ресеарч
| Муаллиф(лар) | Wайне C. Боотҳ, Грегорй Г. Cоломб, Жосепҳ М. Wиллиамс, Жосепҳ Бизуп ва Wиллиам Т. Фитзгералд |
|---|---|
| Мамлакат | Америка Қўшма Штатлари |
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | илмий тадқиқот методлари |
| Нашр этилган санаси | 1995 (2-нашр 2003, 3-нашр 2008, 4-нашр 2016, 5-нашр 2024) |
| Нашриёт | Чикаго университети нашриёти |
| Саҳифалар сони | 368 |
| ИСБН | 978-0226826677 |
| ОCЛC | 1411307366 |
Тҳе Cрафт оф Ресеарч — Wайне C. Боотҳ, Грегорй Г. Cоломб, Жосепҳ М. Wиллиамс, Жосепҳ Бизуп ва Wиллиам Т. Фитзгералд қаламига мансуб китоб. Асар Чикаго университети нашриёти томонидан чоп этилган. Ушбу китоб тадқиқот олиб бориш бўйича асосий қўлланма бўлиб хизмат қилади. Унда мавзу танлаш ва манбаларни тўплашдан тортиб, натижаларни ёзиш жараёнигача бўлган босқичлар қамраб олинган. Ушбу асар коллежларнинг академик ёзув дарсларида стандарт дарсликка айланган ва ҳозирда унинг бешинчи нашри чоп этилган.
Тҳе Cрафт оф Ресеарч китобининг биринчи нашри 1995–1996 йилларда „Cритиcс’ Чоиcе Аwард“ мукофоти ғолиби бўлган[1]. Шунингдек, ушбу китоб материаллари Кате Л. Турабианнинг „А Мануал фор Wритерс оф Ресеарч Паперс, Тҳесес, анд Диссертатионс“ („Тадқиқот матетиали, тезис ва диссертация ёзувчилар учун қўлланма“) қўлланмасининг биринчи қисмини шакллантириш учун мослаштирилган.
Китобнинг тузилиши
Қуйида асарнинг тўртинчи нашрида келтирилган таркибий тузилиши берилган:
Сўзбоши: Ушбу нашрнинг мақсадлари
1-қисм: Тадқиқот, тадқиқотчилар ва ўқувчилар
- Ёзма фикрлаш: Тадқиқотнинг шахсий ва ижтимоий манфаатлари
- Ўқувчи билан боғланиш: Ўзингиз ва ўқувчилар учун ижтимоий рол яратиш
2-қисм: Савол бериш, жавоб топиш
- Мавзудан саволга ўтиш
- Саволдан муаммога ўтиш
- Муаммодан манбаларга ўтиш
- Манбалар билан ишлаш
3-қисм: Аргументни шакллантириш
- Сифатли аргумент яратиш: Умумий шарҳ
- Даъволарни илгари суриш
- Сабаб ва далилларни жамлаш
- Эътирозларни тан олиш ва уларга жавоб қайтариш
- Асослар
4-қисм: Аргументни ёзиш
- Режалаштириш ва қоралама ёзиш
- Аргументни тизимлаштириш
- Манбаларни матнга киритиш
- Далилларни визуал тарзда етказиш
- Кириш ва хулоса қисмлари
- Услубни таҳрир қилиш: Ҳикоянгизни аниқ баён этиш
5-қисм: Якуний мулоҳазалар
- Тадқиқот этикаси
- Ўқитувчилар учун сўнгсўз
- Илова: Библиографик ресурслар
Таржималар
- Швед тили: Форскнинг оч скриванде: констен атт скрива энкелт оч эффективт, ИСБН 978-9144129327 (фром 4тҳ эд. 2019)
- Япон тили: Рисачи но гиҳо, ИСБН 978-4802611527 (фром 4тҳ эд. 2018)
- Корейс тили: Ҳаксул нонмун чаксонгбоп, ИСБН 978-8993712889 (фром 4тҳ эд. 2017)
- Хитой тили: Ян жиу ши йи мен йи шу, ИСБН 978-7501189045 (фром 2нд эд. 2009)
- Португал тили: А арте да песқуиса, ИСБН 978-8533621572 (фром 2нд эд. 2008)
- Испан тили: Cóмо cонвертирсе эн ун ҳáбил инвестигадор, ИСБН 978-8474328172 (фром 1ст эд. 2001)
Манбалар
- ↑ Бромлей, Анне Э. „Ин Мемориам: Грег Cоломб“. неwс.виргиниа.эду (2011-йил 13-октябр). 2025-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 9-апрел.