Да Винcи сири
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
„Да Винcи сири“ (инглизча: Тҳе Да Винcи Cоде) — америкалик ёзувчи Дан Броwннинг романи бўлиб, илк марта 2003-йил апрелда „Доубледай Гроуп“ нашриёти томонидан нашр қилинган. „Да Винcи сири“ муаллифнинг аввалги романи „Фаришталар ва шайтонлар“нинг давоми эди. Китоб халқаро бесцеллерга айланди: у 44 тилга таржима қилиниб, 81 миллиондан ортиқ нусхада нашр қилинди. „Да Винcи сири“ Неw Ёрк Тимес журналининг бесцеллерлар рўйхатида туради, Публишерс Wеэклй нинг 2003-, 2004- ва 2005-йиллардаги бесцеллерлар рўйхатини очиб берган. Интеллектуал детектив триллер руҳидаги бу роман христианлик тарихидаги Муқаддас Граал ва Мария Магдалина ҳикоясига эътиборни янада кучайтирди. Шунингдек, асар китобхонни Леонардо да Винчи асаридаги рамзлар ва уларга яширинган сирлар ортидан санъаткорона эргаштириб кетади ва кутилмаган хулосалар билан ҳайратга солади.
| Файл:ДаВинcиCоде.жпг | |
| Муаллиф(лар) | Дан Броwн |
|---|---|
| Муҳаррир(лар) | Аброр Машарипов |
| Таржимон(лар) | Мансур Раҳимов, Бурҳон Собиров |
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | роман |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 2003 |
| Аввалгиси | Фаришталар ва шайтонлар |
| Кейингиси | Тҳе Лост Сймбол |
Мазмуни
Бош қаҳрамон Роберт Ленгдон — Ҳарвард университетининг диний рамзлар бўйича профессори — Лувр бош нозири Жаcқуэс Сауниèре ўлими билан боғлиқ ишни очиши керак. Сауниèре жасади Лувр ичида Леонардо да Винчининг „Витрувиан одами“ асаридагидек ҳолатда, танасидаги шифрли хабар билан топилади. Бу хабар қотиллик сирини Леонардо да Винчи асарлари ичидан излашга ишора қиларди. „Мона Лиса“ ва „Сирли кеча“ асарларини таҳлил қилиш бу жумбоқни ечишга ёрдамлашишни бошлайди. Роберт Сауниèренинг невараси Софи Невёни учратади. Энди улар иккаласи жумбоқларни ечишлари керак эди. Аммо судлов полицияси капитани Безу Фаш Ленгдонни қотил деб ҳисобларди.
Бош қаҳрамон икки жумбоқни ечиши керак эди:
Сауниèре қандай сирни яширган ва нега ўлдирилди?
Сауниèрени ким ўлдирди ва буни аслида ким режалаштирганди?
Жаcқуэс Сауниèре ўз танаси ва Мона Лиса тасвири устида қолдирган ёзувлар билан Софи ва Роберт Софи болалигида кўрган қутичанинг калитини топишади. Софи ва Ленгдон калитда бир манзилни кўриб, ўша ерда боришади. Манзил Сюрих депозит банки бўлиб, калит ва махфий код ёрдамида сейфдан қутича топишади. Банк бошқарувчиси Софи Жаcқуэс Сауниèренинг невараси эканини билиб, уларни полициядан қочиради. Қутича ичидан криптекс — бешта дискли паролли қути, тўғри жойланса очиладиган бошқа жумбоқни топишади. Роберт криптекс ичида Муқаддас Граалга олиб борадиган йўл борлигига ишонади.
Софи ва Роберт Сион Приорати ва Граал бўйича мутахассис Сер Лю Тибинг уйига боришади. Тибинг уларга Граал тарихини айтиб беради. Уларни кузатган қотил Сайлас ҳам уйга кириб ҳужум қилади. Судлов полицияси ҳам улар томонга келаётган бўлади. Тибинг Софи ва Ленгдон билан Сайласни олиб қочишади. Британияга олиб бораётган Тибингнинг шахсий самолётида Софи калит сўз, яъни ўз исми билан криптексни очади, унинг ичидан яна битта криптекс чиқади. Тибингнинг хизматчиси Реми Сайласни озод қилади, чунки уларнинг тили бир бўлганди. Реми ва Сайлас Тибинг ҳамда криптекс билан қочишади. Уларни бошқараётган устоз Ремини ўлдиради.
Бу орада Роберт ва Софи топишмоқни ечишади ва Тибингни излаб кетишади. Маълум бўлишича, Тибинг ўша Устоз бўлиб, Граални топиш учун Сион приоратининг уч нозири ва Жаcқуэс Сауниèрени ҳам ўлдиртирган эди. Тибинг криптексни талаб қилади, аммо Роберт уни ерга ташлайди. Криптекс синиб, ичидаги жумбоқ кислотада йўқолади. Шу ерда Тибингни Безу Фаш қўлга олади. Аслида Роберт аввалроқ криптексни очиб бўлган эди.
Романда бир неча параллел сюжет чизиғи бўлиб, барча чизиқ хотимада Рослинда туташади. Сирни ечиш учун бир неча жумбоқларни топиш керак эди. Сир Муқаддас Граалнинг жойлашган ўрни эди.
Асар муваффақияти
2003-2006 йилларда „Да Винcи сири“ ва Брауннинг бошқа тўрт китоби муаллифга 260 млн доллар даромад келтиради. Солиштириш учун ўша даврда Жоанна Роулингнинг Гарри Поттер сериясидаги беш китоби муаллифга 59 млн доллар даромад келтирганини кўрсаца бўлади. 2006-йил май ойида романнинг катта бюджетли филми экранларга чиқади.