„Тҳе Даилй Друcкер“, тўлиқ номи „Тҳе Даилй Друcкер: 366 Дайс оф Инсигҳт анд Мотиватион фор Геттинг тҳе Ригҳт Тҳингс Доне“ („Кундалик Друcкер: Керакли ишларни баражариш учун 366 кунга татигулик маслаҳат ва мотивация“) — менежмент гуруси Петер Друcкер қаламига мансуб китоб. Илк бор 2004-йил Неw Ёрк шаҳрида „ҲарперCоллинс Публишерс“ нашриёти томонидан чоп этилган. Муаллиф вафотидан кейин чоп этилган ушбу асарни нашрга Жосепҳ А. Маcиариэлло тайёрлаган. Китоб кириш сўзини Жим Cоллинс ёзган.

Тҳе Даилй Друcкер: 366 Дайс оф Инсигҳт анд Мотиватион фор Геттинг тҳе Ригҳт Тҳингс Доне
Муаллиф(лар) Петер Друcкер
Тил инглизча
Нашр этилган санаси 2004
Нашриёт „ҲарперCоллинс Публишерс“
Саҳифалар сони 429
ИСБН ИСБН 0-06-074244-5

Китобда муаллиф умри давомида ёзган асарларидан олинган парчалар йилнинг ҳар бир кунига мос келадиган бўлимларга бўлинган ҳолда берилган. Ҳар кун учун ажратилган саҳифа Друcкердан иқтибос, бир-икки параграфдан матн ҳамда берилган маслаҳатни амалда қўллаш бўйича тавсияни ўз ичига олади[1]. Берилган маслаҳатлар вақтни тежаш, менежмент, инновация, кишилар билан муомала қилиш ва бошқа шунга ўхшаш мавзуларга бағишланган. Асар бир неча марта қайта нашр қилинган, бир неча тилга, жумладан, турк, испан, араб, индонез, литва, венгр, тай, хитой тилларига таржима қилинган. Алан Cаттелл китоб ҳақида ёзган тақризида китоб формати ўзгача эканлигини ва ўқувчини фикрлашга ундашини олқишлади, аммо бир марта ўқигандан кейин унга қайтиши эҳтимоли озлигини таъкидлади[2].

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе даилй Друcкер; 366 дайс оф инсигҳт анд мотиватион фор геттинг тҳе ригҳт тҳингс доне“. Референcе анд Ресеарч Боок Неwс;. 20-жилд, № 2. 2005. ИССН 0887-3763.{{cите магазине}}: CС1 маинт: эхтра пунcтуатион ()
  2. ↑ Cаттелл, Алан (1-июн 2005-йил). „Тҳе Даилй Друcкер“. Индустриал анд Cоммерcиал Траининг. 37-жилд, № 4. 209–209-бет. дои:10.1108/00197850510602141.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()