Диктатор (инглизча: Тҳе Диcтатор) — Сача Барон Cоҳен муаллифлигидаги комедия филми. 2011—2012-йилларда бир қатор араб мамлакатларидаги норозилик намойишлари тугаган пайтда тақдим этилган. „Парамоунт Пиcтурес“ пресс-релизида филм қуйидагича таърифланади: „Шимолий Африка диктаторининг ўз ҳаётини хавф остига қўйганлиги ҳақидаги қаҳрамонлик эртаги холос, демократия ҳеч қачон унинг мазлум мамлакатига келмайди. Филм Ким Чен Ирнинг ёрқин хотирасига бағишланади“.

Диктатор
инглизча: Тҳе Диcтатор
Файл:Диcтатор 2012 постер.жпг
Филм постери
Режиссёр(лар) Ларрй Чарлес
Продюсер(лар)
Ссенарий
муаллиф(лар)и
  • Сача Барон Cоҳен
  • Алеc Берг
  • Давид Мандел
  • Жефф Счаффер
Ролларда
Бастакор(лар) Эрран Барон Cоҳен
Оператор(лар) Лаwренcе Шер
Монтажёр(лар)
  • Грег Ҳайден
  • Эриc Киссаcк
Студия Фоур Бй Тwо Филмс
Дистрибютор Парамоунт Пиcтурес
Премера
санаси
Давомийлик 83 минут[2]
Мамлакатлар
Тил инглиз тилида
Бюджет $65 миллион[4]
Даромад $179.4 миллион[4]

Мазмуни

Африкадаги Вадия номли мамлакатнинг мутлоқ ҳукмдори Адмирал-генерал Ҳафиз Алоуддин ўз давлатида хоҳлаган ишини қилади. Унинг ташаббуси билан Вадияда ядровий дастур қабул қилиниб, уни Исроилга қарши қўллаш ҳақида кўрсатма берилади. Надал исмли йирик олим томонидан ядро қуроли яратилади, бироқ бу қурол Алоуддинга ёқмай, Надал ишдан ҳайдалади. Алоуддиннинг ядровий дастуридан хавотир олган АҚСҲ маъмуриятига жавоб тариқасида Алоуддин Ню Ёркда Бирлашган миллатлар ташкилотининг мажлисида чиқиш қилиши ва ядровий дастур аҳамиятини тушунтириши керак бўлади. Ню Ёркка келган заҳотиёқ, Алоуддин ўз амакиси ва бош вазир Тамирнинг одамлари томонидан ўғирлаб кетилади. Алоуддин тасодифан тузоқдан қочиб қутулади ва кўчаларда дайдиб юриб, катта телевизордан худди ўзига ўхшаш, аммо олигофрен одам Бирлашган миллатлар ташкилоти мажлисида қоғозга ёзиб берилган нутқни ўқиб бераётганини кўриб қолади. Нутқда Вадия халқига демократик конституция орқали демократия берилиши, табиий ресурсларнинг экспортга йўналтирилиши эълон қилинади. Тамирнинг асл мақсади давлатда „соядаги ҳукмдор“ бўлиб, барча нарсага эгалик қилишдан иборат. Кўчада қолган Алоуддин Зоэ исмли сотувчи қиз билан танишиб қолади. Зоэ уни ўзининг озиқ-овқат дўконига ишга олади ва уларнинг ўзаро муносабатлари шаклланади. Бу шаҳарда Алоуддин ўзи бир вақтлар ишдан ҳайдаб юборган вадиялик олим Надални учратади. Надал ва Алоуддин бирлашиб, демократик конституциянинг қабул қилинишини тўхтатиш режасини тузишади. Режа мувафақиятли бажарилади. Алоуддин конституцияни йиртиб ташлайди, ўзига суиқасд қилмоқчи бўлган амакисини ҳибсга олдиради, бироқ Вадия халқига демократия беришни ваъда қилади. Филм охирида Алоуддин ва Зоэ никоҳланишади.

Ролларда

Актёр Рол
Сача Барон Cоҳен Алоуддин ҳукмдор Алоуддин
Анна Фарис Зоэ сотувчи қиз Зоэ
Бен Кингслей Тамир бош вазир Тамир
Жасон Манзукас Надал олим Надал

Манбалар

  1. ↑ Кауфман, Амй. „Тҳе Диcтатор мовес офф Дарк Шадоwс релеасе дате“. Лос Ангелес Тимес (9-апрел 2012-йил). 7-май 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-апрел 2012-йил.
  2. ↑ „ТҲЕ ДИCТАТОР (15)“. Бритиш Боард оф Филм Cлассифиcатион (4-май 2012-йил). Қаралди: 13-март 2015-йил.
  3. ↑ Бучанан, Жасон „Тҳе Диcтатор“. АллРови. 5-феврал 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-апрел 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 5-феврал 2012-йил санасида архивланган)
  4. ↑ 4,0 4,1 „Тҳе Диcтатор“. Бох Оффиcе Можо. Қаралди: 1-август 2012-йил.