Тҳе Фире Фигҳтерс
| Тҳе Фире Фигҳтерс | |
|---|---|
| Режиссёр(лар) | Бурт Гиллетт |
| Продюсер(лар) | Wалт Дисней |
| Студия | Wалт Дисней Студиос |
| Дистрибютор | Cолумбиа Пиcтурес |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 7 дақиқа 13 сония |
| Мамлакат |
|
| Тил | инглизча |
Тҳе Фире Фигҳтерс („Ўт ўчирувчилар“) — Миcкей Моусе ҳақидаги ўн тўққизинчи қисқа ҳажмли анимацион филм. Оқ-қора, комедия жанридаги филм. Премераси 1930-йил 25-июнда АҚШда бўлиб ўтган[2]. Мултфилм Cолумбиа Пиcтурес билан шартнома асосида яратилган[3]. Танқидчилар мултфилмнинг комедия гегларини Чаплиннинг „Ўт ўчирувчи“ филмига қиёслаганлар ва овозли кинонинг дастлабки даври учун қизиқарли мусиқий ҳамроҳликни қайд этганлар[4].
Сюжети
Ўт ўчирувчилар гуруҳи, яқин атрофдаги қишлоқда ёнғин бошлангани ҳақидаги сигнал олинмагунча, тинч ухлашарди. Бригада бошлиғи Микки бошчилигидаги қутқарувчилар тезда формаларини кийиб, воқеа жойига яъни ёнаётган кўп қаватли бино ёнига етиб боришади. Бинода яшовчи аҳоли зудлик билан ёнаётган бинони тарк этаётганди. Ўт ўчирувчилар етиб келгач, сув йўқлиги маълум бўлган ва ўзлари сув омборидан сув ташишган. Кўп ўтмай, ёнаётган уйда фақат Минни қолган, у деразадан ташқарига чиқиб, қичқирган. Микки уни қутқариш учун қўшни уйнинг ёнғин зинапоясига чиқиб, Минни ёнига сим орқали етиб бориб уни қутқарган. Минни миннатдорчилик сифатида Миккини ўпади.
Овоз берганлар
Манбалар
- ↑ Кауфман, Ж.Б.; Герстеин, Давид. Wалт Дисней'с Миcкей Моусе: Тҳе Ултимате Ҳисторй. Cологне: Тасчен, 2018 — 63-бет. ИСБН 978-3-8365-5284-4.
- ↑ Смитҳ 1998.
- ↑ Барриэр 2003.
- ↑ Голдмарк 2011.