Тҳе Ките Руннер
„Тҳе Ките Руннер“ – афғон-америкалик ёзувчи Холид Ҳусайнийнинг биринчи романи[1]. 2003-йилда Риверҳеад Боокс томонидан нашр этилган бу асар Кобулнинг Вазир Акбар Хон туманида яшовчи Амир исмли кичкина бола ҳақида ҳикоя қилади. Ҳикоя Афғонистон монархиясининг қулаши, Совет истилоси, қочқинларнинг Покистон ва Қўшма Штатларга кўчиб кетиши ва Толибон ҳаракатининг кучайишигача бўлган нотинч воқеаларни ўзида акс эттиради.
| Муаллиф(лар) | Кҳалед Ҳоссеини |
|---|---|
| Муқова артист(лар)и | Ҳони Wернер |
| Мамлакат | Америка Қо'шма Штатлари |
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | |
| Нашр этилган санаси | 2023-йил 29-май |
| Нашриёт | Риверҳеад Боокс |
| Саҳифалар сони | 371 |
| ИСБН | 1-57322-245-3 |
| ОCЛC | 51615359 |
Ҳусайний Тҳе Ките Руннерни ота-ўғил ўртасидаги муносабатлар ҳикояси деб ҳисоблаб, ҳикоянинг оилавий жиҳатларига кўпроқ урғу берган. У кейинги асарларида ҳам ушбу жиҳатлардан фойдаланишда давом этган[2]. Романда айбдорлик ҳисси ва нажот мавзулари кўзга ташланади, бунда Амирнинг дўсти Ҳасанга нисбатан қилинган жинсий тажовуз акс эттирилган[3]. Аммо, Амир бунинг олдини ололмаган ва бу уларнинг дўстлигига якун ясаган. Китобнинг иккинчи ярмида Амирнинг йигирма йил ўтиб Ҳасаннинг ўғлини қутқариб, бу айбини оқлашга уринишлари ҳақида сўз боради.
Ушбу асар қоғоз муқовада чоп этилгандан сўнг, бесцеллерга айланган ва китоб доконларида оммалашган. У Тҳе Неw Ёрк Тимеснинг энг кўп сотилган китоблари рўйхатида икки йилдан кўпроқ вақт давомида ёритиб борилган[4]. Қўшма Штатларда етти миллион нусхадан ортиқ сотилган[5]. Асар ҳақида фикрлар ижобий бўлган, аммо сюжетнинг айрим қисмлари Афғонистонда жиддий баҳсларга сабаб бўлган. Нашрдан кейин бир қатор адаптациялар ҳам яратилган, шу жумладан, 2007-йилда бир хил номдаги филм, бир нечта саҳна кўринишлари ва романлар яратилган. Роман асосида, муаллиф томонидан ўқилган кўп дискли аудиокитоблар ҳам ишлаб чиқарилган.
Композиция ва нашр этилиши
Холид Ҳусайний "Тҳе Ките Руннер" асарини нашр этишдан аввал бир неча йил Калифорниянинг Маунтаин Виэw шаҳридаги Каисер касалхонасида шифокор-интернист сифатида фаолият юритган[6][7]. 1999-йилда Ҳусайний хабарлар орқали Толибон Афғонистонда варрак учириш тақиқлаганидан хабар топган ва бу чекловни шафқацизлик деб ҳисоблаган[8][9]. Бу уни Кобулда варрак учираётган икки бола ҳақида 25 саҳифадан иборат қисса ёзишга ундаган[8]. Ҳусайний нусхаларини Эсқуире ва Тҳе Неw Ёркер нашрларига топширган, икки журнал ҳам буни рад этган. 2001-йил март ойида у гаражида қўлёзмани топиб олган ва дўстининг таклифига биноан уни янги форматда кенгайтира бошлаган[8]. Унинг муҳаррири Синди Шпигел унга қўлёзмасининг охирги учдан бир қисмини қайта ишлашга ёрдам берган[9].
Ҳусайнийнинг кейинги романларида бўлгани каби, Тҳе Ките Руннер ҳам кўп авлод даврини қамраб олади, шунинг учун ота-оналар ва уларнинг фарзандлари ўртасидаги муносабатларга кўп эътибор қаратилган[2].
Романнинг бош қаҳрамони бўлган Амир каби Ҳусайний ҳам Афғонистонда туғилган ва ёшлигида мамлакатни тарк этган ҳамда 2003-йилгача қайтиб келмаган[10]. Шундай қилиб, у китобнинг ўзига боғлиқ автобиографик жиҳатлари қанчалик кўплиги ҳақида тез-тез сўроққа тутилган. Бунга жавобан у шундай дейди: „Бир қисмини мен ўзим ҳақимда десам, одамлар норози кўринади. Китобхонларни ўйлашга ундаш мақсадида мен бир нечта нарсаларни ноаниқ қолдирдим“.
Риверҳеад Боокс нашри "Тҳе Ките Руннер" китобини 50 000 нусхада чоп этишга буюртма берган[11]. Асар 2003-йил 29-майда чиқарилган, қоғозли нашри эса бир йилдан сўнг чоп этилган[12]. Дастлаб, инглиз тилида нашр этилган "Тҳе Ките Руннер" асари кейинчалик 38 дан зиёд мамлакатларда нашр қилиш учун 42 тилга таржима қилинган[13]. 2013-йилда Риверҳеад 10 йиллик нашрини янги олтин ҳошияли муқова ва Ҳусайнининг сўзбошиси билан оммага тақдим этган[14]. Ўша йили, 21-май куни Холид Ҳусайний „ Тоғлар ҳам садо берди“ деб номланган яна бир китобини нашр этган.
Қаҳрамонлари
Бош қаҳрамон
Амир (2007-йилда суратга олинган филмда Амир Қодирий номи билан аталган, фамилияси китобда келтирилмаган) романнинг бош қаҳрамони ва ҳикоячиси.
Бош қаҳрамонлар
- Ҳасан – Амирнинг болаликдаги энг яқин дўсти.
- Баба – Амирнинг отаси ва бадавлат тадбиркор.
- Али – Бабанинг хизматкори, Ҳасаннинг отаси деб ҳисобланган ҳазора.
- Раҳимхон – Бабанинг содиқ дўсти ва бизнес шериги.
- Сорая – ёш афғон аёл, Амирнинг турмуш ўртоғи
- Соҳраб – Ҳасаннинг ўғли.
Антагонистлар
Ассеф романнинг асосий антагонистидир. Унинг отаси пуштун, онаси эса немис бўлиб, пуштунларнинг ҳазоралардан устун эканлигига ишонарди.
Иккинчи даражали қаҳрамонлар
- Санубар – Алининг хотини ҳамда Ҳасаннинг онаси.
- Фарид – такси ҳайдовчиси.
- Генерал Таҳери – Афғонистон армиясининг собиқ ҳарбий генерали, Сораянинг отаси.
- Хала Жамила Таҳери – Сораянинг онаси бўлиб, Амир Сораяга уйланганидан кейин Амирга меҳр қўяди.
- Фарзона – Ҳасаннинг хотини. Ҳасан билан бирга Толибон ҳаракати томонидан ўлдирилган.
- София Акрами – Амирнинг онаси.
- Карим – контрабандачи.
- Воҳид – Фариднинг укаси.
- Заман – Кобулдаги болалар уйининг директори.
- Умар Файсал – адвокат.
Танқидий қабул

Нашр этилганидан сўнг дастлабки икки йил ичида "Тҳе Ките Руннер" нинг 70 000 дан ортиқ қаттиқ муқовали нусхалари ва 1 250 000 дан ортиқ қоғозли нусхалари сотилган[3]. Асар 2004-йил сентябрда энг кўп сотилган китоблар рўйхатларида пайдо бўла бошлаган. 2005-йил март ойида Тҳе Неw Ёрк Тимеснинг энг кўп сотилган асари ҳисобланган ва икки йил давомида рўйхатдаги ўрнини сақлаб қолган[3][4]. 2013-йилда Холид Ҳусайнийнинг учинчи романи нашр этилиши билан Қўшма Штатларда етти миллиондан ортиқ нусхада сотилган[5]. Китоб 2004-йилда Жанубий Африканинг Боэке мукофотига сазовор бўлган[16][17].
Баҳслар
Америка Кутубхоналар Ассоциациясининг хабар беришича, "Тҳе Ките Руннер" 2008-йилдаги энг қийин китобларидан бири ҳисобланиб, „таҳқирловчи тили, шаҳвоний мазмундаги таркиби“ туфайли уни кутубхоналардан олиб ташлашга бир неча бор уриниб кўришган[18]. Афғонистонлик ва америкалик китобхонлар томонидан, айниқса, асарда паштунларни золим, ҳазораларни эса мазлум сифатида кўрсатилгани жуда кўп танқид қилинган[19].
Яна қаранг
- Минг қуёш шу’ласи (Ҳусайнийнинг иккинчи романи)
Манбалар
- ↑ Ноор, Р.; Ҳоссеини, Кҳалед (Септембер–Деcембер 2004). „Тҳе Ките Руннер“. Wорлд Литературе Тодай. 78-жилд, № 3/4. 148-бет. дои:10.2307/40158636. ЖСТОР 40158636.
- ↑ 2,0 2,1 „Ан интервиэw wитҳ Кҳалед Ҳоссеини“. Боок Броwсе. Қаралди: 2013-йил 31-июл.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Гутҳманн, Эдwард. „Бефоре 'Тҳе Ките Руннер,' Кҳалед Ҳоссеини ҳад невер wриттен а новел. Бут wитҳ wорд оф моутҳ, боок салес ҳаве такен офф“. Сан Франcисcо Чрониcле (2005-йил 14-март). Қаралди: 2013-йил 30-июл.
- ↑ 4,0 4,1 Италиэ, Ҳиллел. „'Ките Руннер' аутҳор то дебут неw новел нехт еар“. НБC Неwс (2012-йил 29-октябр). 2013-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 31-июл.
- ↑ 5,0 5,1 „Сиблингс' Сепаратион Ҳаунц Ин 'Ките Руннер' Аутҳор'с Латест“. НПР (2013-йил 19-май). Қаралди: 2013-йил 3-август.
- ↑ Жаин, Саудамини. „CОВЕР СТОРЙ: тҳе Афгҳан сторй теллер Кҳалед Ҳоссеини“. Ҳиндустан Тимес (2013-йил 24-май). 2014-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 31-июл.
- ↑ Миллер, Давид. „Кҳалед Ҳоссени аутҳор оф Ките Руннер талкс абоут ҳис мистресс: Wритинг“. Ловеланд Магазине (2013-йил 7-июн). 2013-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 31-июл.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 „'Ките Руннер' Аутҳор Он Ҳис Чилдҳоод, Ҳис Wритинг, Анд Тҳе Плигҳт Оф Афгҳан Рефугеэс“. Радио Фреэ Эуропе (2012-йил 21-июн). Қаралди: 2013-йил 30-июл.
- ↑ 9,0 9,1 Wилсон, Cраиг. „'Ките Руннер' cатчес тҳе wинд“. УСА Тодай (2005-йил 18-апрел). Қаралди: 2013-йил 30-июл.
- ↑ Гроссман, Лев. „Тҳе Ките Руннер Аутҳор Ретурнс Ҳоме“. Тиме Магазине (2007-йил 17-май). Қаралди: 2021-йил 9-апрел.
- ↑ Меҳта, Мониcа (Жуне 6, 2003). „Тҳе Ките Руннер“. Энтертаинмент Wеэклй. 2014-10-09да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Аугуст 11, 2013.
- ↑ „Тҳе Ките Руннер“. Публишерс Wеэклй (2003-йил 12-май). Қаралди: 2013-йил 1-август.
- ↑ Тонкин, Бойд. „Ис тҳе Араб wорлд реадй фор а литерарй револутион?“. Тҳе Индепендент (2008-йил 28-феврал). 2022-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-август.
- ↑ Деуцч, Линдсай. „Боок Бузз: 'Ките Руннер' cелебратес 10тҳ анниверсарй“. УСА Тодай (2013-йил 28-феврал). Қаралди: 2013-йил 11-август.
- ↑ О'Роурке, Мегҳан. „До И реаллй ҳаве то реад 'Тҳе Ките Руннер'?“. Слате Магазине (2005-йил 25-июл). Қаралди: 2013-йил 30-июл.
- ↑ Леа. „Wорд-оф-моутҳ суccесс гец реадинг гроуп воте“. Тҳе Гуардиан. Гуардиан Неwс анд Медиа Лимитед (2006-йил 7-август). Қаралди: 2013-йил 11-август.
- ↑ Паули, Мичелле. „Ките Руннер ис реадинг гроуп фавоурите фор сеcонд еар руннинг“. гуардиан.cо.ук (2007-йил 15-август). Қаралди: 2009-йил 23-апрел.
- ↑ „Топ тен мост фреқуэнтлй чалленгед боокс оф 2008, бй АЛА Оффиcе оф Интеллеcтуал Фреэдом“. АЛА Иссуэс анд Адвоcаcй. 2009-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-август.
- ↑ Ёунг, Луcиэ. „Деспаир ин Кабул“. Телеграпҳ.cо.ук (2007-йил 19-май). 2022-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 31-июл.
Ҳаволалар
- Муаллиф Холид Ҳусайнийнинг расмий сайти
- Холид Ҳусайний ББC Жаҳон китоб клубида "Кит учувчи"ни муҳокама қилмоқда
- Болливуд ҳақида гаплашайлик романидаги мақола
- Иқтибослар: эреадер.cом сайтидаги иқтибос . Лицтудиэс.орг даги кўчирма тодай.cом да