Тҳе Ласт оф Ус Парт ИИ
Тҳе Ласт оф Ус Парт ИИ (Тҳе Ласт оф Ус видеоўйининг давоми; 2020-йилда нашр этилган) — Наугҳтй Дог ва Сонй Интераcтиве Энтертаинмент ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган, ПлайСтатион 4 учун мўлжалланган жангари-саргузашт ўйин. Видеоўйин пост-апокалиптик фантасика жанрига асосланган. Ўйинидаги жараёнларнинг барчаси АҚШда юз беради. Бош қаҳрамонлар — ҳаётлари бир-бирига боғланган икки образ: Эллиэ (Жоэлнинг ўлими учун қасос олиш мақсадида йўлга чиққан ўсмир қиз) ҳамда Аббй (армияси ва маҳаллий диний маданият ўртасидаги можарога қўшилиб қолган аскар). Учинчи шахс нуқтаи назаридан фойдаланувчи видеоўйин. Қаҳрамонлари ўқотар ва қўлбола қуроллардан фойдаланган ҳолда яширин душманлар ҳамда зомбиларга қарши курашиши керак.
| Тҳе Ласт оф Ус Парт ИИ | |
|---|---|
|
Файл:ТЛОУ П2 Бох Арт 2.пнг Бош қаҳрамонлардан бири — Эллиэ тасвирланган муқова | |
| Ишлаб чиқарувчи | Наугҳтй Дог |
| Нашир этувчи | Сонй Интераcтиве Энтертаинмент |
| Чиқарилган сана | 2020-йил 19-июл |
| Бошқарувчи |
|
| Геймдизайнер |
|
| Дастурчи |
|
| Ссенарий муаллифи |
|
| Рассом |
|
| Бастакор | Густаво Сантаолалла |
| Ўйин серияси | Тҳе Ласт оф Ус |
| Жанр | Жангари-саргузашт ўйин |
| Платформалар | ПлайСтатион 4 |
| Ўйин режимлари | Ёлғиз ўйинчили видеоўйин |
Ишлаб чиқариш жараёни 2014-йилда, Тҳе Ласт оф Ус Ремастеред платформаларда пайда бўлгандан сўнг бошланган. Ўйин ссенарийсини Неил Друcкманн, лойиҳанинг ижодий режиссёри сифатида Ҳаллей Гросс билан биргаликда ёзади. Қасос ва жазо мавзулари танланишида Друcкманнинг Исроилда орттирган тажрибаларидан фойдаланилган. Видеоўйинда Ашлей Жоҳнсон Эллиэ ролини қайта ижро этган бўлса, Лаура Баилей Аббйни жонлантиради. Уларнинг чиқишлари ҳаракат қайдлари ва овозни бир вақтда ёзиб олишни ўз ичига олган. Густаво Сантаолаллага ўйиннинг матнини ёзиш ва ижро этиш юклатилган. Ишлаб чиқувчилар ПлайСтатион 4нинг техник имкониятларини кучайишига сабабчи бўлдилар. Манбаларга кўра, ишлаб чиқаришш 12 соатлик иш кунларидан иборат бўлган мураккаб жадвални ўз ичига олган. Бютжети деярли 220 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Бу эса уни ишлаб чиқарилиши учун энг кўп маблағ кетган видеоўйинлардан бирига айлантирган.
Тҳе Ласт оф Ус Парт ИИ баъзи кечикишлардан (қисман CОВИД-19 пандемияси сабаб) сўнг, 2020-йилнинг 19-июн кунида чиқарилди. Ссенарийси ва мавзулари танқидчиларни иккига бўган бўлса-да, ўйин жараёни, аудио дизайни, рейтинги, ижроси, персонажлари ва визуал аниқлиги учун олқишларга сазовор бўлди. Видеоўйин Метаcритиcда шарҳлар „ёмғири“ остида қолди. Баъзи геймерлар ҳикоя ва персонажларни танқид қилишди, ўйин атрофидаги фикрлар қарама-қаршиликларга айланиб кетди. Парт ИИ Плай Статион 4да энг кўп сотилган, ПлайСтатион 4 эксклюзивда эса энг тез сотилган ўйин бўлди. Чиққан ҳафтаси охирида тўрт миллиондан ортиқ, 2022-йилга келиб эса ўн миллион мартадан ортиқ сотилган. Ўйин 320 дан ортиқ Йил ўйини мукофотларини қўлга киритди. Мукофотлар шоулари ва видеоўйинлар ҳақидаги нашрлар томонидан кўплаб бошқа мукофотлар совриндори бўлди.
Ўйин жараёни
Тҳе Ласт оф Ус Парт ИИ — қўрқувда тирик қолиш (инглизча: сурвивал ҳоррор) жанри элементларини ўз ичига олган, учинчи шахс нуқтаи назаридан ўйналадиган жангари-саргузашт жанридаги ўйин[1][2]. Геймер ўйинни давом эттириш учун бинолар ва ўрмонлар каби пост-апокалиптик муҳитга эга жойларни босиб ўтиши керак. Геймер ўқотар ва қўлбола қуроллардан душманлари ҳамда cордйcепс қўзиқорини мутацияга учраган вирус билан касалланган зомбилардан ҳимояланиш учун фойдаланиши мумкин[3]. Персонажлар вақти-вақти билан Эллиэ ва Аббй ўртасида алмашиб туради[1]. Шунингдек, геймерлар қисқа муддат давомида Жоэлни ҳам бошқаради[4]. Платформер элементлари персонажнинг чаққон табиати учун асос яратиб бериши билан, унинг сакраб ўтиш ва кўтарилиш ҳамда жанг пайтида афзалликларга эга бўлишига имкон яратади[5]. Геймер маълум жойларга кириш ёки керакли материалларни қўлга киритиш учун ойна ва дераза каби шиша буюмларни синдириши мумкин[6]. Ўйиннинг баъзи жойларида от ёки қайиқдан фойдаланиш имкони ҳам мавжуд[3][7].
Геймер жанг пайтида милтиқ ва камон[3][8] каби узоқ масофали, тўппонча ва револвер каби қисқа масофали қуроллардан фойдаланиш имконига эга[5]. Мачета ва болға[9] каби номунтазам қўлланиладиган жанговар қуролларни ўғирлаши, душманларни чалғитиш ёки уларга ҳужум қилиш учун ғишт ва шиша иидишларни улоқтириши мумкин[10]. Тўпланган буюмлардан иш столидаги қуроллар[11], дори-дармон тўпламлари, молотов коктейллари ва қурол глушители (русча: Оружейный глушитель) каби анжомларни янгилаш учун фойдаланиш мумкин[1]. Геймерда персонажнинг кўникмаларни ошириш учун қўшимча нарсалар ҳам тўплаш имкони бор. Бунда атрофдан топилган нарсалар ёрдамида қўшимча кўникма ва маҳоратларни ошириш, персонаж жонининг қанча қолганлиги кўриш, таъмирлаш тезлигини ошириш ва ўқ-дори турлари каби атрибутларни янгилаш сингари унсурлар мавжуд[12].
Геймер душманларига тўғридан-тўғри ҳужум қилиш имкониятига эга бўлса-да, билдирмасдан ҳужум қилиш ёки уларнинг ёнидан яширинишча ўтиш каби йўллардан ҳам фойдалана олади[1]. „Тинглаш режими“ персонажга деворлар ва обектлар ортидан кўра олиш имконини берувчи контурлар ёрдами орқали „визуал эшитиш“ ва маконий хабардорликни ошириш орқали душманларни топишга имкон беради[10]. Геймер ковер тизими туфайли жангда афзалликларга эга бўлиш учун тўсиқлар орқасидан чўккалаб ўтиши, шунингдек, душманлардан қочиш учун қулай ҳолатда эмаклай олиши ҳам мумкин. Персонаж душманларини сунъий интеллект бошқаради[13]. Уларда ёрдам бериш ёки сўраш, геймер чалғиб қолган, ўқ-дорилар тугаган ёки жанжал пайтида имкониятларидан фойдаланиш хусусияти бор[14]. Персонаж камон ўқидан яраланган бўлиши, бу эса унинг жон кўрсатгичини босқичма-босқич пасайтириши ҳамда ўқ олиб ташланмагунга қадар тинглаш режимини ўчириб қўйиши мумкин[15]. Дина каби сунъий интелект бошқарувчи персонажлар шерикларига душманлар жойлашувини айтиб туриш орқали жангда уларга ёрдам беришади. Бундан ташқари, ўйинда тинглаш режимидан фойдаланган ҳолда ўйинчининг ҳидини аниқлайдиган қўриқчи итлар ҳам бор[1].
Мероси
Тҳе Ласт оф Ус Парт ИИ айни ном ном билан боғлиқ Тҳе Ласт оф Ус телевизион сериалининг бир неча фаслларига мослаштирилиши кутилмоқда[16]. Друcкманн ва сериал ҳаммуаллифи Cраиг Мазин фасллар орасидаги тўлдирмалардан қочишни хоҳлашди ва дарҳол давомийликни мослаштиришга киришдилар[17].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Плагге, Каллиэ „Тҳе Ласт Оф Ус Парт 2 Споилер Ревиэw - Дог Эат Дог“. ГамеСпот. CБС Интераcтиве (2020-йил 25-июн). 2020-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-июл.
- ↑ Авард, Алех „Тҳе Ласт оф Ус Парт 2 Ревиэw: "Ан Астонишинг, Абсурдлй Амбитиоус Эпиc"“. ГамесРадар. Футуре плc (2020-йил 12-июн). 2020-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-июл.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Мерс, Маддй „Тҳе Ласт оф Ус Парт 2 ревиэw: Wе'ре беттер тҳан тҳис“. Полйгон. Вох Медиа (2020-йил 12-июн). 2020-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-июл.
- ↑ Гилл, Патриcк „Тҳе Ласт оф Ус Парт 2 гуиде: Жаcксон cоллеcтиблес“. Полйгон. Вох Медиа (2020-йил 19-июн). 2020-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-июл.
- ↑ 5,0 5,1 Дорнбуш, Жонатҳон „Тҳе Ласт оф Ус Парт 2 Ревиэw“. ИГН. Зифф Давис (2020-йил 12-июн). 2020-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-июл.
- ↑ Барбоса, Алессандро „Тҳе Cомплех Сйстем Беҳинд Оне оф Тҳе Ласт оф Ус 2'с Мост Сатисфйинг Детаилс“. ГамеСпот. CБС Интераcтиве (2020-йил 11-август). 2020-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 4-сентябр.
- ↑ МcКеанд, Кирк „Тҳе Ласт оф Ус Парт 2 ревиэw – а генератион-дефининг мастерпиэcе“. ВГ247. Гамер Нетwорк (2020-йил 12-июн). 2020-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-июл.
- ↑ Баилей, Кат „Тҳе Ласт оф Ус Парт 2 Ревиэw: Ан Эмотионал Реcконинг Анд а Wортҳй Сеқуэл“. УСгамер. Гамер Нетwорк (2020-йил 16-июн). 2020-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-июл.
- ↑ Wебер, Рачел „Тҳе Ласт оф Ус 2 макес ёу феэл лике тҳе монстер“. ГамесРадар+. Футуре плc (2019-йил 26-сентябр). 2019-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-июл.
- ↑ 10,0 10,1 Такаҳаши, Деан „Тҳе Ласт оф Ус Парт ИИ — Типс анд триcкс фор сурвивинг тҳе апоcалйпсе“. ВентуреБеат (2020-йил 18-июн). 2020-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-июл.
- ↑ Ҳорншаw, Пҳил „Тҳе Ласт Оф Ус Парт 2 Wоркбенч Лоcатионс - Wҳере То Финд Алл Wоркбенчес“. ГамеСпот. CБС Интераcтиве (2020-йил 30-июн). 2020-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-июл.
- ↑ Тран, Эдмонд „Тҳе Ласт Оф Ус 2 Превиэw: Брутал Анд Рутҳлесс“. ГамеСпот. CБС Интераcтиве (2020-йил 7-июн). 2020-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-июл.
- ↑ Такаҳаши, Деан „Тҳе Ласт оф Ус Парт ИИ ревиэw: А бриллиант гаме тҳат ис нот wҳат ит сеэмс“. ВентуреБеат (2020-йил 12-июн). 2020-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-июл.
- ↑ Плагге, Каллиэ „Wҳат Тҳе Ласт Оф Ус 2 Аддс То Cомбат--Анд То Эллиэ“. ГамеСпот. CБС Интераcтиве (2018-йил 21-июн). 2018-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-август.
- ↑ Ст Легер, Ҳенрй „Тҳе Ласт оф Ус 2 cомпанионс cан таке оут энемиэс фор ёу“. ТечРадар. Футуре плc (2019-йил 1-октябр). 2019-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-март.
- ↑ Wҳите, Сам „Тҳе Ласт оф Ус финале wритерс он тҳат cлиффҳангер эндинг анд Жоэл'с Жоҳн Wиcк момент“. Бритиш ГҚ. Cондé Наст (2023-йил 13-март). 2023-йил 13-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-март.
- ↑ Ҳибберд, Жамес „Ҳоw 'Тҳе Ласт оф Ус' Планс то Бринг тҳе Зомбиэ Генре Баcк то Лифе“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер. Элдридге Индустриэс (2023-йил 4-январ). 2023-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-январ.
Ҳаволалар
| Видеоўйинга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |