Тҳе Неw Аддамс Фамилй
Тҳе Неw Аддамс Фамилй (таржимаси: Янги Аддамлар оиласи) Чарлес Аддамснинг комикслари асосида суратга олинган Америка-Канада телесериалидир. 1960-йилларда эфирга узатилган Тҳе Аддамс Фамилй телесериалининг ремейки. Шавиcк Энтертаинмент ва Сабан Энтертаинмент студиялари томонидан ишлаб чиқарилган.
| Тҳе Неw Аддамс Фамилй | |
|---|---|
| Жанри | ситком |
| Ролларда |
Гленн Таранто Эллиэ Ҳарвиэ Бродй Смитҳ Ниcоле Фугере Беттй Пҳиллипс Мичаэл Робердс Жоҳн ДеСантис Стевен Фох |
| Бастакор(лар) |
Баррон Абрамовитч Жеремй Сwеэт Мичаэл Wҳиттакер |
| Мамлакат |
|
| Тил | инглизча |
| Мавсумлар сони | 1 |
| Қисмлар сони | 65 |
| Ишлаб чиқариш | |
| Ижрочи продюсер(лар) |
Ланcе Ҳ. Роббинс Жамес Шавиcк |
| Продюсер(лар) | Виcториа Wоодс |
| Қисм давомийлиги | 22–24 дақиқа |
| Студия(лар) |
Филм Инcентиве Б.C. Фох Фамилй Wорлдwиде Шавиcк Энтертаинмент Сабан Энтертаинмент |
| Эфирга узатилиши | |
| Телеканал |
ЙТВ (Канада) Фох Фамилй Чаннел (АҚШ) |
| Овоз формати | Стерео |
| Трансляция даври | 1998-йил 19-октябр — 1999-йил 28-август |
Телесериал 1998-йил 19-октабрдан 1999-йил 28-августгача Канадада ЙТВ телеканалида, АҚШда эса Фох Фамилй телеканалида намойиш этилган.
Ишлаб чиқариш
Суратга олиш
Сериални суратга олиш ишлари Ванкувер, Британия Колумбияси, Канада ва АҚШда бўлиб ўтган. Жами 65 та қисм суратга олинган.
Ролларда
- Гленн Таранто — Гомез Аддамс
- Эллиэ Ҳарвиэ — Мортиcиа Аддамс
- Бродй Смитҳ — Пугслей Аддамс
- Ниcоле Фугере — Wеднесдай Аддамс
- Беттй Пҳиллипс — Эудора „Грандмама“ Аддамс
- Мичаэл Робердс — Фестер амаки
- Жоҳн ДеСантис — Лурч
- Стевен Фохнинг қўли — Тҳинг
Сериал трансляцияси
- У 1998-йил 19-октабрдан 1999-йил 28-августгача АҚШ ва Канадада ЙТВ ва Фох Фамилй телеканалларида эфирга узатилди (иккинчиси душанба куни соат 19:30 да эфирга узатилди)[1]. Сериал 2013-йилда Канадада ОутТВ телеканалида қайта намойиш этилди.
- Сериалнинг премераси Франсияда 1999-йил 4-сентабрда ТФ1 да бўлиб ўтди ва кейинчалик ТФ6 ва Cанал+ Фамилй каналларида намойиш этилди.
- Полшада сериал премераси 1999-йил 1-сентабрда Фох Кидс телеканалида бўлиб ўтди. Кейинчалик сериал Жетих, Полсат ва ТВ 4 телеканалларида намойиш этилди, аммо охиригача кўрсатилмади. Узоқ танаффусдан кейин 2014-йил 24-февралда ТВПулс телеканалида эфирга узатилиши давом этди.
- Сериал премераси Германияда 2000-йил 1-октабрда ФОХ Кидс телеканалида бўлиб ўтди. 2004-йилдан 2005-йилгача сериал РТЛ телеканали томонидан намойиш этилди.
- Белоруссия телетомошабинлари сериални 2011-йил 25-апрелда ВТВ телеканали эфирида кўришди.
- Россияда сериал СТС ва Жетих телеканалларида 2003—2004-йилларда намойиш этилди.
- Италияда сериал 1999-йилдан 2000-йилгача Раи Уно телеканалида намойиш этилди.
- Руминияда сериал Жетих телеканалида намойиш этилди.
- Нидерландияда сериал 2001-йилда ФОХ телеканалида намойиш этилди.
- Финландияда сериал Нелонен телеканалида намойиш этилди.
- Туркияда сериал Жетих телеканалида намойиш этилди.
Манбалар
- ↑ Ричмонд, Рай. „Тҳе Неw Аддамс Фамилй“ (инглизча). Вариэтй (19-октабр 1998-йил). 19-июл 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-июл 2018-йил.