Тҳе Нехт Греат Глобализатион
„Тҳе Нехт Греат Глобализатион“ (таржимаси „Навбатдаги буюк глобаллашув“), тўлиқ номи „Тҳе Нехт Греат Глобализатион: Ҳоw Дисадвантагед Натионс Cан Ҳарнесс Тҳеир Финанcиал Сйстемс то Гет Рич“ (таржимаси „Навбатдаги буюк глобаллашув: Йўқсил мамлакатлар бойиш учун ўз молиявий тузумларидан қандай фойдаланишлари мумкин“) — америкалик иқтисодчи Фредериc С. Мишкин ёзган иқтисодий ривожланиш бўйича китоб. Илк бор 2006-йил Принстон шаҳрида Принстон университети нашриётида чоп этилган. 2008-йил қайта нашр қилинган.
| Муаллиф(лар) | Фредериc С. Мишкин |
|---|---|
| Тил | инглизча |
| Нашр этилган санаси | 2006 |
| Нашриёт | Принстон университети нашриёти |
| Саҳифалар сони | 310 |
| ИСБН | ИСБН 978-0-691-12154-3 |
Асарда глобаллашувнинг ижобий жиҳатлари ҳамда ривожланмаган давлатлар бойиш учун халқаро молиявий тизимдан қандай фойдаланиши мумкинлиги ҳақида сўз юритилади[1]. Хусусан, китобда хорижий капитал ҳамда молиявий либерализациянинг яхши томонлари кўриб чиқилган. Асарда ёзилишича, самарали бошқарилган молиявий глобаллашув 19- ҳамда ХХ асрларда савдо ва маълумот глобаллашуви келтириб чиқарган ижобий ўзгаришларга мутаносиб ривожланишга туртки бўлиши мумкин. Умуман олганда, „Тҳе Нехт Греат Глобализатион“ тақризчилар томонидан яхши баҳоланди, аммо унда Халқаро валюта фонди каби ташкилотлар ошиқча ижобий тасвирлангани танқид қилинди[2].
Манбалар
- ↑ Сáнчез-Фунг, Жосé Р. (сентабр 2007-йил). „Фредериc С. Мишкин, Тҳе Нехт Греат Глобалисатион: Ҳоw Дисадвантагед Натионс cан Ҳарнесс Тҳеир Финанcиал Сйстемс то Гет Рич: Принcетон Университй Пресс, 2006, х + 310 пп, УСcитатион магазине cс1 cс1-проп-фореигн-ланг-соурcе7.95, ИСБН 13: 978-0-691-12154-3, ИСБН 10: 0-691-12154-0“. Эcономиc Чанге анд Реструcтуринг (инглизча). 40-жилд, № 3. 305–307-бет. дои:10.1007/с10644-007-9032-2.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Греннес, Тҳомас (феврал 2009-йил). „Тҳе Нехт Греат Глобализатион: Ҳоw Дисадвантагед Натионс Cан Ҳарнесс Тҳеир Финанcиал Сйстемс то Гет Рич бй Мишкин, Фредериc С.“. Америcан Жоурнал оф Агриcултурал Эcономиcс (инглизча). 91-жилд, № 1. 290–291-бет. дои:10.1111/ж.1467-8276.2008.01247_1.х.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
Ҳаволалар
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |