The Rasmus
Тҳе Расмус — Финландиянинг Ҳелсинки шаҳрида 1994-йили, гуруҳ иштирокчилари олий мактабда ўқиётган пайтида ташкил топган фин рок гуруҳи. Дастлабки гуруҳнинг иштирокчилари — Лаури Йлöнен (солист/қўшиқлар муаллифи), Ээро Ҳеинонен (бас), Паули Рантасалми (гитара) ва Жанне Ҳеисканен (барабанлар) эдилар. Барабанчи Ҳеисканен гуруҳни 1998-йили тарк этади, унинг ўрнига Аки Ҳакала келади.
| Тҳе Расмус | |
|---|---|
|
| |
| Умумий маълумот | |
| Келиб чиқиши | Ҳелсинки |
| Мамлакат | Финландия |
| Фаолият йиллари | 1994 – бугун |
| Жанр | готик-поп-рок |
| Лейбл |
Плайгроунд Мусиc ДРТ Энтертаинмент |
| Таркиб |
Лаури Йлöнен Паули Рантасалми Аки Ҳакала Ээро Ҳеинонен |
| Собиқ аъзолар | Жанне Ҳеисканен |
| Вебсайт | www.тҳерасмус.cом |
Тўртинчи студиявий албомлиги — Инто (2001) релизидан аввал улар фақат Расмус номи билан машҳур эдилар, аммо уларни худди шундай номли швед ДЖйи билан адаштирмасликлари учун улар ўз номларини Тҳе Расмусга ўзгартирадилар. 2003-йилда чиққан уларнинг „Ин тҳе Шадоwс“ номли ҳити уларни Скандинавиядан ташқарида ҳам машҳур қилади ва дунё прессасининг диққатини жалб қилади.
Бугун гуруҳ Финландиянинг энг муваффақиятли гуруҳларидан бири. Уларнинг албомлари 1,5 миллиондан ортиқ нуша билан дунё бўйлаб тарқалган, улар саккизта олтин ва бешта платина мукофотларига эгадирлар. Улар олтита студиявий албом, битта терма албом ва 21та сингл чиқаришган. Гуруҳнинг энг машҳур қўшиқлари бу — „Лиқуид“, „Ф-Ф-Ф-Фаллинг“, „Ин тҳе Шадоwс“, „Фирст Дай оф Мй Лифе“, „Фунерал Сонг“, „Но Феар“ ва „Гуилтй“.
Тарих
Илк пайтлар (1994)
Лаури Йлöнен ва Ээро Ҳеинонен бир-бирини учинчи синфда, 9 ёшлигида учратишади ва улар мактаб пайтларидан ҳозиргача яқин дўстлардир. 1990-йили улар Суутарилаънинг юқори синфларига ўтганларида Паули Рантасалми'ни, кейинчалик эса Жанне Ҳеисканен'ни учратишади. 1994-йили улар мактабда ўзлигининг гуруҳини тузишга қарор қилишади. Улар жуда кўп машқ қилишади ва йил оҳирида биринчи марта саҳнага чиқишади. Ўша пайтда улар Спутник, кейин Антилла, Трашмош ва сўнгра Расмус (Скандинавияда эркакларнинг исми, юнонларнинг Эрасмус — исмидан олинган) деб номланишарди.
Пеэп (1995-1996)
1995-йили улар ўзларининг биринчи менежери Тежа Котилаинен билан танишадилар ва биринчи ЭП сингллари 1стни чиқарадилар. Сўнг, улар Wарнер Мусиc Финланд билан шартнома имзолаб, 1996-йилда биринчи студиявий албом — Пеэпни релизлайдилар. У олтинлик унвонига эришади ва гуруҳ Финландия, Россия ва Эстонияда юздан ортиқ консерт беришади. Оз ўтмай, 1996-йилнинг ўзида улар ЭММА (Граммй мукофотининг фин эквиваленти)да ютадилар. Шунингдек, улар албомдан иккита янги сингл — 2нд ва 3рдни чиқарадилар. 3рд чартларга кира олган энг биринчи қўшиқдир — Фин Сингллар Чартида #8 ўринда туради.
Плайбойс (1997)
Расмус ўзларининг Плайбойс номли иккинчи студиявий албомини 1997-йил августида чиқарадилар. Бу ёзув ҳам „Блуэ“ қўшиғи билан Финландияда олтинлик унвонига эришади. Албом жуда Пеэпга ўхшар эди, аммо улар у пайтда жуда кўп қўшимча мусиқачиларга эга эдилар. Уларнинг кўпчилиги саксофон ва найда чалар эдилар. Бу албомга рок, фанк ва ска йўналишларини мужассамлаштирилган жанр руҳини беради. Албом Тежа Котилаинен томонидан продюсерланмайди. Уларнинг янги продюсерининг исми Иллка Ҳеркман эди. Расмус жуда чарчоқли ҳаёт кечиришади, Ранcид ва Дог Эат Дог мусиқий гуруҳларини қўллайди ҳамда 40 000лик омма олдида ва миллий телевидениеда чиқадилар. Улар Иллка Ҳеркман билан биргаликда „Плайбойс“ синглига мусиқий видео ишлайдилар.
Ҳелл оф а Тестер (1998-1999)
Гуруҳнинг учинчи студиявий албоми — Ҳелл оф а Тестер „Лиқуид“ синглига видео билан 1998-йилда релизланади. Бу сингл Шимолий МТВнинг Топ 40га киради ва фин мусиқий танқидчилари ва муҳлислари томонидан „Йил қўшиғи“ деб танланади. Гуруҳ кўпроқ машҳурликни Гарбаге ва Ред Ҳот Чили Пепперс Финландияда турда бўлиб, Тҳе Расмусни қўллаганида эришадилар.
Инто (2000-2002)
Расмус ўз номини барабанчиси Жанне Ҳеисканенни Аки Ҳакала билан алмаштиришганида 2000-йилда „Тҳе Расмус“га ўзгартиради. Улар Плайгроунд Мусиc Сcандинавиа билан шартнома тузишади ва Сеппо Вестериненни ўзлигига менежер этиб тайинлашади. Улар Финландияда Инто албомини чиқаришади ва у #1 ўринда дебютлаб, икки карра платинавий бўлади. Бу уларнинг Швеция, Стокголмдаги Норд Студиосдан бўлган Микаэл Норд Андерссон ва Мартин Ҳансенлар томонидан продюсерланган биринчи албомлиги эди. Норд ва Андрессон яна уларнинг кейинги иккита албомига продюсерлик қилишади. Албомнинг биринчи сингли „Ф-Ф-Ф-Фаллинг“ Финландияда 2001-йил бошларида уч ой давомида биринчи ўринда туради. Иккинчи сингл „Чилл“ Скандинавияда релизланади ва Финландияда иккинчи ўринга чиқади. Инто кейинчалик Европанинг бошқа давлатларида, шу жумладан, Германия, Швеция, Норвегия, Италия, Франсия ва Испанияда релизланади. Тҳе Расмус албомни қўллаб бутун Европа ва Скандинавия бўйлаб турда бўладилар ва ҲИМ ҳамда Рохетте гуруҳлари томонидан қўлланадилар.
Деад Леттерс (2003-2004)
Гуруҳ Деад Леттерс албомини Швециядаги Норд Студиос студиясида ёзишади, Европада албом 2003-йил бошларида релизланади, Германия, Австрия ва Швейцарияда худди Финландиядек катта муваффақиятга эришади. Европадаги муваффақият уларни дунёнинг бошқа қисмларида ҳам албом чиқаришга ундайди ва ёзувлар 1,5 миллион нуша билан сотилади. Деад Леттерс Буюк Британиянинг Топ 10’ига киради, биринчи сингл Ин тҳе Шадоwс эса Топ 3’ликка киради. Иккалови 2004-йилдаги Австралиянинг АРИА чартларида Топ 50’таликка киради. Сингл шунингдек, Америcан Биллбоард Ҳеацеэкер чартларининг Топ 20’талигига киради. Ин тҳе Шадоwс ўн бир мамлакатда Топ 10’таликлар ичига киради.
Ҳиде фром тҳе Сун (2005-2006)
Уларнинг оҳирги албоми Ҳиде фром тҳе Суннинг релизи 2005-йилда бўлиб ўтди. Албомда учта сингл бор: „Но Феар“, „Саил Аwай“ ва „Шот“. Ҳиде фром тҳе Сун 2006-йил 10 октябрда уларнинг лейбли ДРТ Энтертаинмент томонидан чиқади. 2005-йили, улар МТВ Нордиc Аwардс ва НРЖ Радио Аwардс’да „Энг яхши шимолий саҳна чиқиши“ ҳамда МТВ Эуропе Мусиc Аwардс’да „Энг яхши фин гуруҳи“ номинацияларида ғолиб бўлишган. Улар Лостпропҳец ва Негативе гуруҳлари билан бирга турда бўлишган. 2006-йил 28 апрелда улар Полшада ЭСКА Мусиc Аwардс’да "Дунёнинг энг яхши рок гуруҳи номинациясида эксклюзив статусга эга бўлишади (бу уларнинг иккинчи ЭСКА статуси бўлади, биринчисини улар 2004-йилга қўлга киритишган).
Гуруҳнинг номи
"Расмус" номи аниқ бир мазмунга эга эмас; гуруҳ интервюларида бу номни финча жаранглаши ва эслаб қолиш учун осон бўлгани учун танлаганларини айтади. Аммо, басчи Ээро Ҳеинонен Швециядаги интервюсида бу ном „аҳлат“ сўзидан олинганлигини айтади. Норвегия, Швеция ва Данияда „Расмус“ ўғил болаларнинг исми. Бу номни собиқ барабанчи Жанне Ҳеисканен таклиф этган.
Мусиқий видеолар
Тҳе Расмус ҳаммаси бўлиб тўққизта мусиқий видеони релизлаганлар (шу жумладан Ин тҳе Шадоwснинг учта ҳар хил версияси). Баранга Филмдан бўлган Никлас Фронда ва Фредрик Лöфберг Деад Леттерс албомидан уч видеони суратга олишади. Деад Леттерс энг кўп мусиқий видеоларга эга бўлган албом: бу албомдан еттита видео релизланган. Уларнинг энг биринчи яратган видеоси бу Функй Жам (1996) бўлган.
Гуруҳ иштирокчилари
Таркиблар
| (1994-1998) | |
|---|---|
| (1998-бугун) |
|
Лаури Йлöнен
Гуруҳнинг солисти Лаури Жоҳаннес Йлöнен 1979-йил 23 апрелда Ҳелсинкида таваллуд топган. Унинг ота-онасининг исмлари Матти ва Лииса Йлöнен, унинг Ҳаннаҳ исмли катта опаси бор. „П.С.“ қўшиғи Лаури’нинг опаси Ҳаннаҳ билан яхши/ёмон қариндошлик муносабатларига бағишланган. Лаури асосий қўшиқларнинг муаллифи ва у Апоcалйптиcа ҳамда ҲИМ гуруҳининг иштирокчиси Вилле Вало билан ҳамкорликда ижод қилган. Шунингдек, Лаури гуруҳдоши Паули билан бирга Династй’нинг иштирокчилари Киллер ва Кwан билан ижод қилган. 2005-йилда Лаури ва Династй’нинг бошқа аъзолари ўзлигининг ёзув лейбли — Дйнастй Реcордингс’ни очишади. Лаурининг 7та никнейми бор: Линту, Ларе, Бирдй, Жумсала, Паури (Паули билан бирга), Бабй Фаcе ва Лауки (Аки билан бирга).
Паули Рантасалми
Паули гитарачи.
Аки Ҳакала
Унинг тўлиқ исми Аки Маркус Ҳакала. У барабанчи ва у 1979-йил 28 октябрда Финландиянинг Эспоо шаҳрида туғилган. У гуруҳга 1999-йили, собиқ барабанчи Жанне Ҳеисканен гуруҳни „ўзини излаш“ учун тарк этганида қўшилади. Бошида Аки гуруҳнинг товарларини уларнинг шоуларида сотар эди ва Паули уни ушлаб олганидан кейин у гуруҳга қўшилади. У айтадики, умрида энг яхши қилган нарсаси бу барабанларни чалиш ва у „бошқа ишларни эплолмайди“. Тҳе Расмусга қўшилишдан аввал у Киллер ва Кwан гуруҳларида барабанчи эди. 2006-йилда Аки кўзини ЛАСИК операция қилдиришга қарор қилади ва қора кўзойнакларни тақишни бас қилади. 2007-йил бошларида у сочларини қора рангга бўяшни тўхтатиб, платинавий блондга бўяй бошлайди. 2007-йилнинг июлида у ва унинг севган қизи биринчи фарзандга эга бўлдилар.
Ээро Ҳеинонен
Ээро Алекси Ҳеинонен бас гитарачи ва у 1979-йили, 27 ноябрда Ҳелсинкида таваллуд топган. Ээро Саҳажа Ёга'нинг катта муҳлиси ва у оғир, босиқ инсон, аммо у гуруҳдошлари ва бошқалар устидан ҳазиллар қилиши билан машҳур. У гуруҳнинг оила қурган ягона иштирокчиси ҳамда у икки фарзанднинг отаси. Корпи Энсембледа бир неча йил чалишидан сўнг, ҳозир у Ҳай анд Стоне номли янги сайд проэктга эга (2004дан бери). У ерда у бас гитарачи ҳамда вокалчи. Ээро шунингдек, скрипкада ҳам чалади.
Дискография
Студиявий албомлар
Турлар
| Йиллар | Тур | Мамлакатлар | Шаҳарлар | Консертлар |
|---|---|---|---|---|
| 2003-05 | Деад Леттерс Тоур | 29 | 107 | 296 |
| 2005-06 | Ҳиде фром тҳе Сун Тоур | 36 | 110 | 249 |
Мукофотлар
| Йил | Мукофот | Номи |
|---|---|---|
| 1996 | Финниш Граммй Аwард | Энг яхши саҳна чиқиши |
| 1999 | Финниш Мусиc Видео Фестивал | Энг яхши мусиқий видео (Лиқуид) |
| 2002 | Эмма Гаала | Энг яхши гуруҳ |
| 2002 | Эмма Гаала | Энг яхши поп/рок албом (Инто) |
| 2002 | Эмма Гаала | Энг яхши албом (Инто) |
| 2002 | Эмма Гаала | Энг яхши қўшиқ (Ф-Ф-Ф-Фаллинг) |
| 2003 | Ҳит Мусиc Аwардс | Энг яхши қўшиқ (Ин тҳе Шадоwс) |
| 2004 | Эмма Гаала | Энг яхши гуруҳ |
| 2004 | Эмма Гаала | Энг яхши албом (Деад Леттерс) |
| 2004 | Эмма Гаала | Энг яхши мусиқий видео (Ин Мй Лифе) |
| 2004 | Эмма Гаала | Энг яхши саҳна чиқиши |
| 2004 | ТМФ Аwардс | Энг яхши рок |
| 2004 | Wорлд Мусиc Аwардс | Скандинавияда энг яхши сотилган албом (Деад Леттерс) |
| 2004 | МТВ ВМА Латин Америcа | Энг яхши ҳорижий ижрочи |
| 2004 | МТВ ВМА Латин Америcа | Энг яхши янги ҳорижий ижрочи |
| 2004 | МТВ Руссиа Аwардс | Энг яхши янги ҳорижий ижрочи |
| 2005 | МТВ Нордиc Аwардс | Энг яхши шимолий саҳна чиқиши |
| 2005 | НРЖ Радио Аwардс | Энг яхши шимолий саҳна чиқиши |
Ҳаволалар
| Викиомборда „Тҳе Расмус“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Тҳе Расмус.cом — Гуруҳнинг расмий сайти
- Плайгроунд Мусиc Сcандинавиа
- Тҳе Расмус Интернет Мовиэ Датабаседа
- Тҳе Расмус Алл Мусиc Гуидеда
- www.тҳерасмус-ҳеллофасите.ит
- Иммортал Cоммунитй — Руссиан-спеакинг сите абоут Тҳе Расмус (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-02-15 санасида архивланган)
