Тҳе Рест оф тҳе Робоц
Тҳе Рест оф тҳе Робоц — америкалик ёзувчи Айзек Азимовнинг 1964-йилда чоп этилган, саккизта ҳикоя ва иккита романни ўз ичига олган тўплами. Позитрон роботларга бағишланган ушбу асарларнинг барчаси Азимовнинг „Робот“ туркумига киради ва уларнинг аксарияти „Жамғарма“ коиноти оламида юз беради. Роботлар ҳақидаги бошқа бир ҳикоялар тўплами — „И, Робот“ ушбу китобдан бир йил аввал қайта нашр этилган эди. Шу сабабли Азимов ушбу тўпламни рамзий равишда „Тҳе Рест оф тҳе Робоц“ („Қолган роботлар“) деб номлашни маъқул кўрган. Ушбу тўпламдаги ҳикояларнинг ҳеч бири „И, Робот“ китобида йўқ эди, бироқ кейинчалик уларнинг барчаси „Тҳе Cомплете Робот“ тўпламига киритилган. Элижаҳ Балей ҳақидаги ҳар иккала роман эса алоҳида китоб ҳолида ҳам чоп этилган.
|
Файл:ТҳеРестОфТҳеРобоц.жпг Биринчи нашр муқоваси | |
| Асл номи | Тҳе Рест оф тҳе Робоц |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Айзек Азимов |
| Муқова артист(лар)и | Тҳомас Чиббаро |
| Мамлакат | Америка Қўшма Штатлари |
| Тил | инглизча |
| Қисмлар | Робот туркуми |
| Жанр(лар)и | Илмий фантастика |
| Нашр этилган санаси | 1964 |
| Нашриёт | Доубледай |
| Саҳифалар сони | 556 |
Тўпламдаги матнлар уларнинг марказий мавзуларига кўра тўртта бобга ажратилган. Биринчи боб „Роботларнинг кириб келиши“ деб номланиб, ундан Азимовнинг энг биринчи робот ҳикоялари ўрин олган. Бу асарларда „Робототехниканинг уч қонуни“ ҳали шаклланиб улгурмаган эди.
Кейинги боб „Робототехника қонунлари“ бўлиб, ундаги ҳикоялар уч қонун узил-кесил шакллантирилгандан сўнг ёзилган. Шунга қарамай, ҳар икки ҳикояда уларни „Жамғарма“ коинотидан ташқарига чиқарадиган унсурлар мавжуд. Масалан, „Фирст Лаw“ ҳикоясида ўзга сайёраликлар ва Биринчи қонунга бевосита бўйсунмаслик ҳолатлари тасвирланган бўлса, „Лет’с Гет Тогетҳер“ ҳикоясида роботлардан Совуқ уруш даврида қурол сифатида фойдаланилади. Биринчи бобдаги „Виcторй Унинтентионал“ ҳикояси ҳам ўзга сайёраликлар тилга олингани сабабли „Жамғарма“ канонига кирмайди.
Учинчи боб, „Сусан Cалвин“ деб номланиб, унда робопсихолог доктор Сусан Cалвин иштирок этган ҳикоялар жамланган. Ушбу тўртта ҳикоя Азимов робот насрининг типик намунаси бўлиб, унда муаллифнинг анъанавий мавзулари — жамиятнинг роботларга бўлган ишончсизлиги ва хавотири ҳамда роботларнинг Уч қонунни талқин қилиши натижасида юзага келадиган мураккаб муаммолар қаламга олинади. Якуний боб эса „Лиже Балей“ деб номланиб, Азимов ўзи самимият билан Лиже деб атаган изқувар Элижаҳ Балей ҳақидаги иккита романдан иборат.
Китобнинг асл қаттиқ муқовали нашри ҳар иккала романни ўз ичига олган бўлса-да, кейинги айрим юмшоқ муқовали нашрларида фақатгина саккизта ҳикоя чоп этилган. Ҳикоялардан иборат бундай ихчам нашрларнинг айримлари „Эигҳт Сториэс фром тҳе Рест оф тҳе Робоц“ номи билан чоп этилган.
Тўплам таркиби
- Тҳе Cоминг оф тҳе Робоц:
- Робот АЛ-76 Гоэс Астрай (1942)
- Виcторй Унинтентионал (1942), Жовианс туркуми, 2-китоб
- Тҳе Лаwс оф Роботиcс:
- Фирст Лаw (1956)
- Летъс Гет Тогетҳер (1957)
- Сусан Cалвин:
- Сатисфаcтион Гуарантеэд (1951)
- Риск (1955),
- Леннй (1958)
- Галлей Славе (1957),
- Лиже Балей:
- Тҳе Cавес оф Стеэл (1953), роман
- Тҳе Накед Сун (1956), роман
Эътироф ва тақризлар
„Галахй Сcиэнcе Фиcтион“ журналидан Алгис Будрйс 1965-йил июнида тўпламни юқори баҳолаб, уни „кўнгилочар ва ажойиб китоб“ деб атади, бироқ Азимовнинг батафсил ва кенг шарҳларини танқид қилиб, ушбу изоҳлар „жуда жўшқин ва жонли ёзилган матнларнинг жозибасини сўриб олгани ҳамда илмий-фантастиканинг энг серғайрат шахсларидан бирини музлатиб қўйгандек таассурот қолдиришини“ таъкидлади[1]. 1966-йил февралида эса Будрйс ушбу китобни „йилнинг энг фойдали нашриёт ғояси“ деб эътироф этди[2].
Манбалар
- ↑ Будрйс, Алгис (Жуне 1965). „Галахй Боокшелф“. Галахй Сcиэнcе Фиcтион. 164–169-бет.
- ↑ Будрйс, Алгис (Фебруарй 1966). „Галахй Боокшелф“. Галахй Сcиэнcе Фиcтион. 131–139-бет.
Ҳаволалар
- Тҳе Рест оф тҳе Робоц титле листинг ат тҳе Интернет Спеcулативе Фиcтион Датабасе
- Тҳе Рест оф тҳе Робоц ат Опен Либрарй