Тҳе Ронеттес — 1959-йилда опа-сингиллар Ронниэ Спеcтор Беннет (талаффузи: Ронни Спектор Беннет) ва Эстелле Беннет (талаффузи: Эстелл Беннет) томонидан тузилган рок’нъролл, поп гуруҳи[1]. Мусиқий продюсер Пҳил Спеcтор (талаффузи: Фил Спектор) билан ҳамкорликдан сўнг гуруҳ машҳурликка эришади.

Тҳе Ронеттес
The Ronettes
Умумий маълумот
Келиб чиқиши Неw Ёрк
Мамлакат АҚШ
Фаолият йиллари 1959 — 1966
Жанр рокънъролл, поп
Лейбл Cолпих Реcордс, Пҳиллес Реcордс
Таркиб Ронниэ Спеcтор Беннет
Эстелле Беннетт
Недра Таллей
Элаине Маес
Чип Фиэлдс
Денисе Эдwардс
Диане Линтон
Собиқ аъзолар Ронниэ Спеcтор Беннет
Эстелле Беннетт
Недра Таллей
Тҳе Ронеттес, 1966-йил

Тарихи

1959-йилда опа-сингиллар Ронниэ Спеcтор Беннет ва Эстелле Беннет ҳамда уларнинг амакиваччаси Недра Таллей (талаффузи: Недра Телли) билан биргаликда „Тҳе Дарлинг Систерс“ номи остида истеъдодлар танловида ғалаба қозонишади. Натижада уларнинг мусиқий ижодига овоз ёзиш компаниялари қизиқиб қолишади ва 1961-йилда гуруҳ ўзининг биринчи қўшиғи Мй Дарлинг Ангелни чиқаришади. Тез орада гуруҳ номини „Тҳе Ронеттес“ га ўзгартиришади[2]. 1963-йилда мусиқий продюсер Пҳил Спеcтор (талаффузи: Фил Спектор) билан ҳамкорлик қила бошлашади. Спеcтор гуруҳ қизларининг имижини „асалари уяси“ни эслатадиган соч турмаги эга, тор юбка киядиган „ёмон қизлар“ образига ўзгартиради. Уларнинг ҳаммуаллифликдаги биринчи қўшиғи Бе Мй Бабй Спеcтор томонидан „Wалл оф Соунд“ (таржимаси „Девор товуши“) мусиқавий техника ёрдамида ёзилган. Бу қўшиқ халқаро машҳурликни эгаллаб, АҚШ хит-парадида 2-ўринни, Буюк Британия хит-парадида 4-ўринни эгаллайди. Ундан кейинги машҳурликни АҚШ хит-парадида 24-ўринни, Буюк Британия хит-парадида 11-ўринни олган Бабй И Лове ёу қўшиғи эгаллаган[3][4] . Ўнлаб қўшиқлар, шунигдек, учта мусиқий албомлар муаллифи бўлган гуруҳ 1966-йилда тарқаб кетади.

1968-йилда Ронниэ Спеcтор Беннет Пҳил Спеcторга турмушга чиқади. У ўзининг мусиқий фаолиятини давом эттиради ва бир неча вақт давомида иккита уанги хонандалар билан бирга „Ронниэ анд тҳе Ронеттес“ гуруҳида фаолият юритади[2].

Мукофотлари

2007-йилда „Тҳе Ронеттес“ гуруҳи номи „Тҳе Воcал Гроуп Ҳалл оф Фаме“ (таржимаси „Вокал гуруҳларнинг шон-шараф зали“)га киритилади. Бе Мй Бабй қўшиғи эса „Тҳе Роcк анд Ролл Ҳалл оф Фаме“ (таржимаси „Рокънърол шон-шараф зали“) ҳамда „Роллинг Стоне журналининг тарихдаги 500 энг буюк қўшиқлар рўйхати“га киритилади[5].

Гуруҳ таркиби

Дискографияси

Қўшиқлари

  • 1961 — Мй Дарлинг Ангел
  • 1961 — И Wант а Бой
  • 1962 — Силҳоуэттес
  • 1962 — И’м Гонна Қуит Wҳиле И’м Аҳеад
  • 1962 — Тҳе Меморй
  • 1963 — Бе Мй Бабй
  • 1963 — Бабй И Лове Ёу
  • 1964 — (Тҳе Бест Парт Оф) Бреакинъ Уп
  • 1964 — До И Лове Ёу?
  • 1964 — (Wалкинг) Ин Тҳе Раин
  • 1965 — Борн То Бе Тогетҳер
  • 1965 — Ис Тҳис Wҳат И Гет Фор Ловинг Ёу?
  • 1965 — Ҳе Дид Ит
  • 1966 — И Cан Ҳеар Мусиc
  • 1969 — Ёу Cаме, Ёу Саw, Ёу Cонқуэред!
  • 1973 — Го Оут анд Гет Ит
  • 1974 — И Wиш И Невер Саw Тҳе Суншине
  • 1976 — Парадисе

Мусиқий албомлари

  • 1963 — А Чристмас Гифт фор Ёу
  • 1964 — Пресентинг тҳе Фабулоус Ронеттес Феатуринг Верониcа
  • 1965 — Тҳе Ронеттес феатуринг Верониcа

Манбалар

  1. ↑ „Ронниэ Спеcтор Биограпҳй“. Ронниэспеcтор.cом (2010-йил 9-ноябр). 2022-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-август.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Тҳе Ронеттес“. Ҳисторй-оф-роcк.cом.
  3. ↑ „Тҳе Ронеттес“. 2022-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-август.
  4. ↑ Ҳуэй, Стеве „Тҳе Ронеттес, Биограпҳй“. АллМусиc. Қаралди: 2022-йил 5-август.
  5. ↑ „Тҳе РС 500 Греатест Сонгс оф Алл Тиме“. Роллинг Стоне. 2022-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-август.

Ҳаволалар