Тҳе Сеcрет
Тҳе Сеcрет – Австралияда ишланган ҳужжатли филм. 2006-йилда Приме Тиме Продуcтионс томонидан тақдим этилган, кейинчалик австралиялик Рҳонда Бйрненинг худди шу номдаги китоби ҳам нашрдан чиққан. Филмда „Янгича фикрлаш“ фалсафасининг баъзи ғоялари, хусусан, инсоннинг "тортишиш қонуни" туфайли ўз фикрлари кучи билан атрофдаги воқеликка таъсир қилиш қобилияти, ўз-ўзини даволаш қобилияти, қўрқув ва истакларнинг моддийлашуви умумлаштирилади.
| Тҳе Сеcрет | |
|---|---|
| Файл:Сеcрет2006.жпг | |
| Режиссёр(лар) | Дреw Ҳериот |
| Продюсер(лар) |
Паул Ҳаррингтон Рҳонда Бйрне |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Рҳонда Бйрне |
| Оператор(лар) |
Жоҳн Ҳалл Ноэл Жонес Матт Коопманс |
| Монтажёр(лар) |
Дамиан Cорбой Даниэл Керр |
| Дистрибютор | Приме Тиме Продуcтионс |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 91 дақиқа |
| Мамлакатлар |
|
| Тил | инглизча |
| Бюджет | $3.5 миллион[1] |
| Даромад | $65.6 миллион[2] |
Филм ўқитувчилик, илоҳиёт, фалсафа, молия, фен-шуи, тиббиёт ва шахсий ривожланиш соҳасидаги турли шахсларнинг интервюларидан иборат. Филм давомида бу одамлар филмнинг асосий фалсафий тамойилларини баён қилишади, ўзлари ҳақида ҳикоя қилишади, „Тҳе Сеcрет“ни билиш уларнинг ҳаётини қандай қилиб бутунлай ўзгартиргани ҳақида шахсий ҳаётларидан мисоллар келтиришади. Филм кўплаб иқтибосларни ўз ичига олади, шунингдек, квант механикасининг кўп оламли талқини ва антроп тамойил каби илмий ғояларга асосланади.
Сюжети
Шахсий ривожланиш ҳақидаги филм сифатида тасвирланган „Тҳе Сеcрет“ „тортишиш қонуни“ деб номланган тушунчани тақдим этиш учун ҳужжатли филм форматидан фойдаланади[3][4]. Унда тасвирланганидек, „Тортишиш қонуни“ гипотезасида фикрлар космоснинг ишларидан тортиб то одамларнинг жисмоний, ҳиссий ва касбий муносабатларигача бўлган ҳодисалар, ҳиссиётлар ва тажрибаларни ўзига жалб қилиши мумкинлигини илгари сурилади. Филм, шунингдек, ҳукуматдагилар томонидан ушбу марказий тамойилни жамоатчиликдан яшириш учун кучли тенденция мавжудлигини кўрсатади.
„Янгича фикрлаш“ ғоялари асослари
"Тҳе Сеcрет" муаллифлари ХВИИИ аср охирида бошланган "Янгича фикрлаш" ҳаракатини ўз ғояларининг тарихий асослари сифатида таъкидлайдилар[5].
Рҳонда Бйрне филм учун илҳом манбаи сифатида Wаллаcе Wаттлеснинг "Тҳе Сcиэнcе оф Геттинг Рич" китоби, кўплаб бошқа „Янгича фикрлаш“ ҳаракатининг китоблари, жумладан, 1906-йилги "Неw Тҳоугҳт" журнали муҳаррири Wиллиам Wалкер Аткинсоннинг "Тҳоугҳт Вибратион ор тҳе лаw оф аттраcтион ин тҳе Тҳоугҳт Wорлд" китобларинини келтириб о'тади[6][7].
Аспен Тимес газетаси мухбири Cаролйн Саcкариасон Берннинг Тҳе Сеcретни дунёга бўлишиш нияти ҳақида фикр билдирганида, Росиcруcианларни Тҳе Сеcретнинг сақловчилари сифатида аниқлайди[8].
Чиқарилиши
„Тҳе Сеcрет“ Австралиянинг Мелбурн шаҳридаги Приме Тиме Продуcтионс компанияси томонидан ижрочи продюсер Рҳонда Бйрне, продюсер Паул Ҳаррингтон ва режиссёр Дреw Ҳериот билан ҳамкорликда суратга олинган. Мелбурн чеккасида жойлашган Cоллингwооддаги Гозер Медиа визуал услублар учун масъул дизайнер бўлган[9][10][11]. Бйрненинг Венгриядаги ТС Продуcтион ЛЛC компанияси филм ва китобни сотиш ва тарқатиш вазифасини бажарган. У филм суратга олишнинг бошланишидан аввалги воқеалар ҳақида қуйидагича таъриф беради:
Шундай қилиб, мен ўтирдим ва ўқиганларимнинг катта рўйхатини туздим... ва рўйхатни тугатгач, мен уни филм продюсерлари жамоасига кўрсатдим. Айтишларича, бу мумкин эмас, чунки мен одамлар бир ёки икки йилда о'қийдиган китобларини икки ҳафтада тугатган эдим[12].
Бйрненинг „Тҳе Сеcрет“ асарини яратишда1910-йилда Wаллаcе Д. Wаттлес томонидан ёзилган „Тҳе Сcиэнcе оф Геттинг Рич“ китобидан илҳомланган. Филм Австралиянинг 9Нетwорк студиясининг лойиҳаси асосида суратга олинган. 3 миллион долларлик лойиҳанинг 25% дан камроғини Бйрне уйини гаровга қўйиш ва Чикагодаги собиқ Интернет менежери Боб Раиноне томонидан киритилган сармоя эвазига қўшимча молиялаштирди[13]. Рҳонда Бйрне „Тҳе Сеcрет ЛЛC“ компаниясини бош директори бўлди ва уни „осмондан бизга берилган туҳфа“ деб таърифлайди[14].
Маркетинг
Филм муқовасининг танланиши
Филм ХИХ аср охиридаги "Янгича фикрлаш" ғояларидан келиб чиққан „Тортишиш қонуни“нинг янгича ко'риниши сифатида тасвирланган[15]. Филмни ишлаб чиқариш жараёнида ҳаракатнинг асосий устуворликларидан бири сифатида "бойликни ошириш" ко'рсатилган. "Тҳе Сеcрет"нинг ҳомийларидан бири шундай дейди: „Биз оммани о'зимизга жалб қилишни хоҳладик ва бу орқали пул уларнинг онгида биринчи рақамли нарсага айланди“.[16].
Филм муқовасидаги „сеcрет“ со'зини танлаш филмнинг машҳурлигининг муҳим таркибий қисми деб аталган. „Бордерс Боокс“ нашрининг метафизикага ихтисослашган ё'налишининг раҳбари Донавин Беннес: „Биз ҳаммамиз уни "Сеcрет" дея муқоваланишини хоҳладик, аммо якунда "Тҳе Сеcрет" ко'ринишида гавдалантирилди, бу шунчали ажойиб эди“.
Қабул қилиниши
Даромади
2007-йилда АҚШда маҳаллий ДВД сотуви 56 миллион долларни ташкил этди ва охир-оқибат даромад 65 миллион доллардан ошди[17].
Танқидий қабул
Бир қанча танқидчилар „Сеcрет“ни шахсий ривожланиш билан бевосита боғлашган. „Оттаwа Cитизен“ газетаси муҳбири Жулиэ Масоннинг таъкидлашича, филм ҳақидаги миш-мишлар Пилатес дарслари, „тез бойиб кетиш ҳақидаги веб-сайтлар“ ва шахсий мотивацион блоглар орқали тезда машҳурликка эришган[18]. „Чристиан Сcиэнcе Монитор“ нашри ходими Жане Лампман филмни „тортишиш қонуни“ни тарғиб қилувчи ўқитувчилар ва семинарларни тарғиб қилувчи бренд сифатида таърифлади. Неw Ёрк Пост газетасида ишловчи Жилл Cулоранинг сўзларига кўра, „Тҳе Сеcрет“ мухлислари турли блоглар ва веб-форумларда салбий фикрлашдадан ижобий фикрлашга ўтишлари уларнинг ҳаётини қандай яхшилагани ҳақида кўп бор таъкидлашади[19].
2007-йилда хабар қилинишича „Тҳе Сеcрет“ турли ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокамага сабаб бўлган мавзулардан бирига айланади.
Америкалик телебошловчи Опраҳ Wинфрей филм ва китобнинг тарафдори бўлган. Ларрй Кинг шоусида у „Тҳе Сеcрет“нинг хулосаси сўнгги 21 йил давомида ўзининг турли кўрсатувлари орқали дунёга танитишни мақсад қилганини ҳам таъкидлаган[20]. Кейинчалик ёзувчи Рҳонда Бйрнени ҳам ўз шоуларидан бирига таклиф қилади[21].
„Скептиcал Инқуирер“ журналининг 2007-йил мартдаги сонига кўра, филмнинг асосий ғоясида илмий тушунчаларга мурожаат қилинганига қарамасдан у „илмий ҳақиқатда асосга эга эмас“ эди[22].
Ходимларни ўқитиш ва маънавиятини ошириш мақсадидаги кўплаб бизнеслар муаллиф Барбара Эҳренреич буни „айёрлик“ ва „инсонни тўгри йўлдан чалғитувчи омил“ деб атаган[23].
УФC собиқ чемпиони Cонор МcГрегорнинг таъкидлашича, „Тҳе Сеcрет“ унинг шон-шуҳратга эришишида муҳим рол ўйнаган. Спортчининг айтишича, унинг ДВД версиясини томоша қилгандан кейин: „Бу бемаънилик дедим, лекин кейин мен учун нимадир жаранглади“ – дея такидлаган. У ва ўзининг молиявий ишларини бошқарадиган севгилиси Деэ Девлин билан ҳаттотки кичик деталларга, масалан, маҳаллий савдо маркази эшикларига, энг яқин автотураргоҳга эътибор қарата бошладилар. У шундай деди: „Биз машина билан дўконга борардик ва автотураргоҳдаги аниқ жойни жойини тасаввур қилардик. Ва шунда биз ҳар сафар уни қўлга киритишимиз мумкин бўларди“. Кейин улар бойлик, шон-шуҳрат ва чемпионатлардаги ғалабаларни тасаввур қила бошлайдилар[24].
Тақлид
Ушбу концепцияга „Паркс анд Реcреатион“, „Тҳе Часер’с Wар он Эверйтҳинг“, „Итъс Алwайс Суннй ин Филаделфиа“, „Тҳе Симпсонс“, „Бостон Легал“ ва „Сатурдай Нигҳт Ливе“ филмларида турли тақлидларни учратиш мумкин[25][26][27].
Чиқарилиши
Филм продюсери Паул Ҳаррингтоннинг таъкидлашича, телевидение – Интернет ўрнига дастлаб биринчи чиқиш учун восита сифатида режалаштирилган эди:
Чиқарилиши
„Тҳе Сеcрет“ премераси 2006-йил 23-мартда Вивидас технологияси ёрдамида Интернет орқали эфирга узатилган. Филмни ҳозирда ҳам турли платформалар (ёки филмнинг расмий веб-сайтида) томоша қилиш мумкин. „Тҳе Сеcрет“нинг янги кенгайтирилган нашри 2006-йил 1-октабрда оммага чиқарилган. Австралия телевидениесидаги премераси 2007-йил 3-феврал, шанба куни Нине Нетwорк телеканалида бўлиб ўтган.
Келгуси нашрлар ва спин-оффлар
2007-йилда „Тҳе Сеcрет“ филмининг давоми ва спин-офф телесериалини яратиш режалари эълон қилинди[28]. Кате Ҳолмес ва Жош Луcас иштирокидаги „Тҳе Сеcрет: Даре то Дреам“ драматик филми 2020-йил 31-июлда чиқарди[29] .
Манбалар
- ↑ „будгет“. Тҳе нумберс. 2013-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-июл.
- ↑ „Гросс“. Тҳе нумберс. 2013-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-июл.
- ↑ Клеин, Карин. „Селф-ҳелп гоне нуттй“ (2007-йил 13-феврал). 2007-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 13-январ.
- ↑ Адлер, Жеррй. „Деcодинг Тҳе Сеcрет“. Неwсwеэк (2007-йил 5-март). Қаралди: 2008-йил 8-май.
- ↑ делла Cава, Марcо Р.. „Сеcрет ҳисторй оф 'Тҳе Сеcрет' “. УСА Тодай (2006-йил 29-март). Қаралди: 2007-йил 4-май.
- ↑ Аткинсон, Wиллиам Wалкер. Тҳоугҳт Вибратион ор тҳе Лаw оф Аттраcтион ин тҳе Тҳоугҳт Wорлд. Cорнерстоне, 1906. ИСБН 978-1564596604. (Оут оф cопйригҳт, публишед он тҳе Интернет (Wайбаcк Мачине сайтида 5 Жуне 2007 санасида архивланган))
- ↑ Салкин, Аллен. „Шакинг Ричес Оут оф тҳе Cосмос“ (2007-йил 25-феврал). Қаралди: 2007-йил 12-май.
- ↑ Саcкариасон, Cаролйн. „Тҳе биг 'Сеcрет' ис финаллй оут“ (2007-йил 6-феврал). Қаралди: 2007-йил 4-июн.
- ↑ „Тҳе Сеcрет Пресс Релеасе“. ТС Продуcтион ЛЛC. 2007-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 21-май.
- ↑ „Гозер Медиа висуал эффеcц & грапҳиc десигн“. — „Гозер wоркед cлоселй wитҳ тҳе продуcерс ... то девелоп тҳе висуал стйле оф тҳе шоw. Wе супплиэд алл висуал эффеcц анд отҳер грапҳиcал cомпоненц фор тҳе шоw анд иц субсидиариэс.“. Қаралди: 2007-йил 5-май. — навигате wеб: мотион > Тҳе Сеcрет
- ↑ Бйрне, Рҳонда „Аcкноwледгменц“, . Тҳе Сеcрет. Ҳиллсборо, ОР: Беёнд Wордс, 2006 — хив-бет. ИСБН 978-1582701707. „Гозе Медиа, фор тҳе cреатион оф тҳе суперб грапҳиcс анд фор импрегнатинг тҳем wитҳ тҳе феэлинг оф Тҳе Сеcрет.“
- ↑ Тwо парт интервиэw оф Рҳонда Бйрне маде бефоре тҳе релеасе оф тҳе филм: Сторр, Жулиэ Анн. „Тҳе Сеcрет wилл бе ревеалед ин 2006 – парт 1 интервиэw“. Ниббана. 2007-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 22-май. анд Сторр, Жулиэ Анн. „Тҳе Сеcрет ҳас беэн Ревеалед – парт 2 интервиэw“. Ниббана. 2007-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 22-май.
- ↑ Ле Пластриэр Абоукҳатер, Жаcинта. „Нот а сеcрет фор лонг“ (2007-йил 1-феврал). Қаралди: 2007-йил 12-май.
- ↑ Бйрне, Рҳонда „Аcкноwледгменц“, . Тҳе Сеcрет. Ҳиллсборо, ОР: Беёнд Wордс, 2006 — хив-бет. ИСБН 978-1582701707.
- ↑ Флаим, Денисе. „Ит'с минд овер wҳат маттерс“. ТМCнет.cом (2007-йил 12-март). Қаралди: 2007-йил 1-май.
- ↑ Биркенҳеад, Петер. „Опраҳ'с углй сеcрет“. Салон.cом (2007-йил 5-март). 2007-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 1-май.
- ↑ „Тҳе Сеcрет (2006) – Финанcиал Информатион“. Тҳе Нумберс. Қаралди: 2019-йил 18-феврал.
- ↑ Масон, Жулиэ. „Тҳе сеcрец оф тҳе сеcрет“ (2007-йил 4-феврал). 2007-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 10-май.
- ↑ Cулора, Жилл. „А 'сеcрет' Опраҳ Cразе Ҳиц Неw Ёркерс“ (2007-йил 4-март). 2007-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 10-май.
- ↑ „ЁуТубе“. www.ёутубе.cом. 2013-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-феврал.
- ↑ „Дисcоверинг Тҳе Сеcрет“. 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-феврал.
- ↑ „Сеcрец анд Лиэс“. cсиcоп.орг (2007-йил 29-март). Қаралди: 2015-йил 16-феврал.
- ↑ Эҳренреич, Барбара. „Тҳе Сеcрет оф Масс Делусион“. Тҳе Ҳуффингтон Пост (2007-йил 27-феврал). Қаралди: 2009-йил 29-октябр.
- ↑ Ҳарвей, Оливер; Сун, Тҳе „Cонор МcГрегор: 'Тҳе Сеcрет' чангед мй лифе“ (2017-йил 26-июл). Қаралди: 2019-йил 18-феврал.
- ↑ „Нут Жоб оф тҳе Wеэк“. Тҳе Часер'с Wар он Эверйтҳинг. Сйдней, Аустралиа. 16 Май 2007. Аустралиан Броадcастинг Cорпоратион.Оффиcиал сите
- ↑ „Тҳе Сеcрет Cоннеcтионс“. Имдб.
- ↑ Беверлей, Жамес А.. Нелсон'с Иллустратед Гуиде то Религионс. Тҳомас Нелсон, 2009. ИСБН 978-1418577469.
- ↑ Пурселл, Чрис. „Телепиcтурес Шооц Сеcрет Пилот“. ТВ Wеэк (2007-йил 26-март). 2007-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 13-июл.
- ↑ Ҳипес, Патриcк. „'Тҳе Сеcрет: Даре То Дреам' Траилер: Катиэ Ҳолмес & Жош Луcас Браве Тҳе Сторм“. Деадлине (2020-йил 14-феврал). Қаралди: 2020-йил 17-феврал.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Тҳе Сеcрет (филм)га тегишли иқтибослар мавжуд. |