Тҳе Сеcрет Адверсарй
Тҳе Сеcрет Адверсарй (таржимаси „Сирли рақиб“) – британиялик ёзувчи Агатҳа Чристиэнинг детектив жанрда нашр этилган иккинчи романидир. Асар илк бор 1922-йил январ ойида Буюк Британияда Жоҳн Лане томонидан Тҳе Бодлей Ҳеад нашриётида ва ўша йилнинг ўзида АҚШда Додд, Меад анд Cомпанй томонидан чоп этилган[1][2][3][4][5]. Буюк Британия нашри нархи етти шиллинг ва олти пенс (7/6), АҚШ нашри эса 1,75 доллар бўлган[2][5].
| Муаллиф(лар) | Агатҳа Чристиэ |
|---|---|
| Муқова артист(лар)и | Эрнест Акерс |
| Мамлакат |
Лондон, Буюк Британия Ню-Ёрк, АҚШ |
| Тил | инглизча |
| Қисмлар | Томмй анд Туппенcе |
| Жанр(лар)и | Детектив роман |
| Нашр этилган санаси | 1922-йил январ (Бирлашган Қироллик) |
| Нашриёт |
Жоҳн Лане; Тҳе Бодлей Ҳеад (Бирлашган Қироллик) Додд, Меад анд Cомпанй (АҚШ) |
| Саҳифалар сони |
320 (биринчи нашр, қаттиқ муқова, БҚ) 330 (биринчи нашр, АҚШ) |
| ОCЛC | 3672395 |
| Аввалгиси | Тҳе Мйстериоус Аффаир ат Стйлес |
| Кейингиси | Тҳе Мурдер он тҳе Линкс |
Ушбу китобда илк бор Томмй ва Туппенcе қаҳрамонлари таништирилади. Улар кейинчалик Агатҳа Чристиэнинг яна учта романида ва битта ҳикоялар тўпламида иштирок этади. Томмй ва Туппенcе ҳақидаги жами бешта китоб Агатҳа Чристиэнинг ижодий фаолиятини қамраб олади. Романда улар ишга ёлланади ва бунинг ортидан кўплаб хавфли саргузаштлар содир бўлади. Йўл-йўлакай улар иттифоқчиларга, жумладан, йўқолган амакивачасини излаётган америкалик миллионерга дуч келади.
Асар дастлаб ижобий қабул қилинган. Роман бошидан охиригача асосий жиноятчининг шахсини яшириб, саргузашт оҳангини ушлаб қолишда муваффақиятга эришган деб баҳоланган.
Сюжети
1920-йил Лондонда демобилизация қилинган аскар Томмй Бересфорд болаликдаги дўсти ва уруш давридаги кўнгилли ҳамроҳи Пруденcе „Туппенcе“ Cоwлей билан яна учрашади. Суҳбат давомида Томмй тасодифан бир одамнинг „Жане Финн“ деган исмни тилга олганини эшитганини айтади ва бу исмни ғалати деб ҳисоблайди. Ишсиз ва маблағсиз қолган икки дўст „Ёш саргузаштчилар“ компаниясини ташкил этади.
Уларнинг биринчи мижози, жаноб Wҳиттингтон, Туппенcега шубҳали даражада сахий таклиф билдиради. Wҳиттингтон Туппенcедан исмини сўраганида, Томмйнинг ҳикоясини эслаб, унга „Жане Финн“ деб ёлғон исм айтади. Бундан ҳайратга тушган Wҳиттингтон унга оғзини ёпиш учун 50 фунт стерлинг таклиф қилади ва эртаси куни қайтиб келишини сўрайди. Бироқ Туппенcе қайтиб келганида офис тўсатдан ёпилган бўлади. Шунда улар „Жане Финн“ ҳақида маълумот излаб эълон беришга қарор қилишади ва уларга икки жавоб келади: бири Мр Cартер, иккинчиси Мр Жулиус Ҳершеиммердан.
Cартер (Томмй уруш даврида Британия разведкасида хизмат қилган пайтдан танийдиган одам) уларга берган маълумотга кўра, 1915-йил май ойида чўккан РМС Луситаниа пароходи ҳалокати чоғида британиялик агент махфий битимни айнан Жане Финнга топширган, чунки унинг тирик қолиш эҳтимоли юқорироқ бўлган деб ҳисобланган. Cартернинг таъкидлашича, агар ушбу битимнинг шартлари ошкор этилса, бу ҳукуматнинг қулашига ва умумий иш ташлашнинг бошланишига олиб келиши мумкин эди. Cартер Томмй ва Туппенcени Жане Финни топишга ёллайди, бироқ уларни фақат „Мр Броwн“ номли душман агентидан эҳтиёт бўлишга ундайди.
Сўнг улар америкалик мултимиллионер ва Жаненинг амакиваччаси бўлган, уни қидириб Лондонга келган Жулиус Ҳершеиммер билан алоқага чиқишади.
Томмй ва Туппенcенинг текшируви уларни бир нечта нуфузли дўстлари, жумладан Wҳиттингтон ва қиролнинг маслаҳатчиси сер Жамес Пеэл Эдгертон каби шахслар билан таниш бўлган Миссис Маргуэрите „Рита“ Вандемеернинг уйига олиб келади. Туппенcе яширинча Вандемеернинг уйига хизматкор бўлиб киради ва у ерда ишлайдиган ёш бола Албертдан ёрдам олади. Эдгертон сирли тарзда Туппенcега бошқа кимгадир хизмат қилгани маъқулроқ бўлиши мумкинлигини айтади. Бу гап Томмй ва Туппенcени Эдгертоннинг офисига бориб, бу ишоранинг мазмунини сўрашга ундайди. Туппенcе ниқобини кийиб, Вандемеернинг уйига қайтганида, Вандемеер унинг ҳийласини фош қилади ва қурол ўқталиб туради, аммо Туппенcе қуролни тортиб олишга муваффақ бўлади. Шундан сўнг Туппенcе Вандемеерни катта пул эвазига Жане Финннинг қаердалиги ҳақида гапиришга кўндирмоқчи бўлади. Бироқ Ҳершеиммер ва Эдгертон келган пайтда Вандемеер бақириб юборади ва ҳушидан кетади. Уни ётоққа ётқизишади, аммо Мр Броwндан қўрқиб, хонасини қулфлаб қўйишади. Эртаси куни қайтиб келишганда, Вандемеер ўлик ҳолатда топилади.
Манбалар
- ↑ Агатҳа Чристиэ. Тҳе Сеcрет Адверсарй. Лондон: Жоҳн Лане, Тҳе Бодлей Ҳеад, Жануарй 1922. ОCЛC 3672395.
- ↑ 2,0 2,1 Тҳе Энглиш Cаталогуэ оф Боокс. Миллwоод, Неw Ёрк: Краус Репринт Cорпоратион, 1979 — 310-бет.
- ↑ Агатҳа Чристиэ. Тҳе Сеcрет Адверсарй, 1ст Америcан, Неw Ёрк, Н.Й.: Додд, Меад анд Cомпанй, 1922. ОCЛC 1348267199.
- ↑ ; Б.А. ПйкеДетеcтиве Фиcтион – тҳе Cоллеcтор'с Гуиде, 2нд, Счолар Пресс, 1994 — 82, 86-бет. ИСБН 0-85967-991-8.
- ↑ 5,0 5,1 „Америcан Трибуте то Агатҳа Чристиэ: Тҳе Cлассиc Еарс 1920с“ (2007-йил 1-май). 2020-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-январ.