Уй ҳайвонларининг сирли ҳаёти
Уй ҳайвонларининг сирли ҳаёти (инглизча: Тҳе Сеcрет Лифе оф Пец) — 2016-йилда Иллуминатион Энтертаинмент томонидан ишлаб чиқарилган Америка компютер-анимацион саргузашт комедия филми. Филм Чрис Ренауд бошчилигида, Ярроw Ченей томонидан бошқарилган ва Бриан Лйнч, Cинcо Паул ва Кен Даурио томонидан ёзилган.[3] Шунингдек, овоз берганлар Лоуис C.К., Эриc Стонестреэт, Кевин Ҳарт, Стеве Cооган, Эллиэ Кемпер, Боббй Мойниҳан, Лаке Белл, Дана Cарвей, Ҳаннибал Буресс, Женнй Слате ва Алберт Броокс.
| Уй ҳайвонларининг сирли ҳаёти | |
|---|---|
| Тҳе Сеcрет Лифе оф Пец | |
|
Файл:Уй ҳайвонларининг сирли ҳаёти постер.жпг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) | Чрис Ренауд |
| Продюсер(лар) |
|
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
|
| Ролларда | |
| Бастакор(лар) | Алехандре Десплат |
| Монтажёр(лар) | Кен Счретзманн |
| Студия | Иллуминатион Энтертаинмент |
| Дистрибютор | Универсал Пиcтурес |
| Премера санаси |
8-июл, 2016 (АҚШ) |
| Давомийлик | 87 дақиқа[1] |
| Мамлакат |
|
| Тил | инглизча |
| Бюджет | $75 миллион |
| Даромад | $875.5 миллион[2] |
Уй ҳайвонларининг сирли ҳаёти 2016-йил 16-июн куни Аннеcй Халқаро Анимацион Филмлар Фестивалида намойиш этилди ва Универсал Пиcтурес томонидан 2016-йил 8-июл куни АҚШдаги театрларда чиқарилди. Филм умумий ҳисобда ижобий танқидларга учради ва дунё бўйлаб даромади $875 миллионга тенг бўлди ва 2016-йилдаги кассабоп филмлар рўйхатида олтинчи ўринда турадиган филм бўлди.
Шунингдек, ушбу филмнинг сиквели Уй ҳайвонларининг сирли ҳаёти 2 филми бўлиб, премераси 7-июн 2019-йилда бўлиб ўтиши кутилмоқда ва бунда Лоуис C. К. овоз берган Мах ролига, эндиликда Паттон Осwалт овоз беради.
Сюжети
Макс исмли ит Манҳаттандаги бир уйда Кети исмли қиз билан яшайди. Кети кун давомида ишлаётганида, Макс уйдаги бошқа уй ҳайвонлари билан дўст эди. Булар: табби мушуги Ҳлоя, пуг туридаги ит Мел, дачшунд туридаги ит Бадди ва будгеригар туридаги тўтиқуш Свит Пи. Бир куни Кети уйга, топиб олган Дюк исмли ит олиб келди. Макснинг эса унга нисбатан муносабати ғазабдан иборат эди. Дюк Макснинг кўчасидан чиқиб кетишга ҳаракат қилмоқда, бироқ иккови ҳам Спҳйнх мушуги Озон бошчилигидаги мушукларнинг ҳужумига учрайди ва у иккала итнинг ёқасини олиб ташлайди. Шу сабабли, улар ҳайвонларни назорат қилиш томонидан тутиб олинади. Оқ тусдаги пахмоқ ит Гиджет Максга ошиқ ҳолда яширинча уни йўқолганлигини аниқлаб, уни топишга қарор қилди.
Макс ва Дюк эгалари ёмон муносабатда бўлгани учун одамлардан нафратланадиган канализацияда жошлашган уй ҳайвонлари тўдаси — „Флушед Пец“ йўлбошчиси Сноwбалл исмли оқ қуён томонидан қутқарилган. Макс ва Дюк ўз эгаларини ўлдирганини айтиш орқали одамлардан нафратланишига ишонтирганларидан кейин, Флушед Пец уларни тўдасига қўшилишни таклиф қилмоқда. Улар содиқлигини исботлаши учун випарага тегиниши керак эди. Аммо, Макс ва Дюк канализация каналларидан қочиб кетишади. Тўда эса уларни таъқиб қилади. Лекин, икки ит Бруклинда випарани кемада учратиб, ножўя ҳаракати оқибатида ўлдириб қўйишади. Оқ қуён Сноwбалл эса випара хотирадига уларни ўлдиришга ваъда беради.
Гиджет Максни топиш учун қафасдаги қирғий Тиберийдан ёрдам сўрайди ва ундан итлар ҳақида биладиган нарсаларни айтиб беришига ундайди. Тиберий уни озод қилшини сўрайди. Гиджет уни қафасдан чиқаради. Тиберий унга ташланади, аммо Гиджетнинг меҳрибонлиги Тиберийни кўнглини бўшатади ва эндиликда, унга ёрдам беради.вКейин Мел, Бадди, Ҳлоя, Норман ва Свит Пини чақиришади. Йўлда, улар Гиджет ва уй ҳайвонлари Максни топишда ёрдам берадиган аравада юрадиган чўлоқ бассет ҳаунд туридаги қария Попс билан танишадилар. Айни пайтда Макс ва Дюк озиқ-овқат учун колбаса фабрикасига ҳужум қилишди. Кейинчалик, Гиджет ва унинг жамоаси Макс ва Дюкни ўлдиришга ваъда берган Сноwбаллга дуч келишади ва Норман Гиджетнинг жамоа аъзолари қочиб кетгани сабабли қўлга олинади.
Шу билан бирга, Дюк Максга ўзининг олдинги эгаси Фредни ва у билан бирга вақт ўтказишни яхши кўргани ҳақида айтади. Бунга кўра, бир куни Дюк йўқолиб қолади ва ҳайвонларни назорат қилиш томонидан қўлга тушади. Буни тинглаган Макс яқинда Фреднинг уйига ташриф буюришга Дюкни ишонтиради, эгаси Фред уни ҳали ҳам яхши кўрашини ва уни қайтариб олашига ишонтиради. Улар Фреднинг уйига келганда, Фреднинг вафот этганини резиденти Региналддан биладилар. Дюк Максни уни ўлдиришга уринаётганлигини ва ҳайвонлар назоратини чақирганликда айблайди. Операторлар Максни қўлга олишмоқчи, лекин Дюк Макснинг қочиб кетиши учун етарлича вақтга тўсқинлик қилади ва унинг ўрнини эгаллашни якунлайди ва охир-оқибатда Дюкни қўлга олишади.
Дюкни ҳайвонларни назорат қилишдан қутқариб қолишга ҳаракат қилаётганда, Максга уни ўлдиришга ҳаракат қиладиган Сноwбалл ҳужум қилади. Аммо, унинг тўдаси қўлга киритилганда, Сноwбалл ва Макс уларни қутқариш учун биргаликда ишлаш кераклигини тушунади. Дюк шаҳар автобусида эди. Улар шаҳар автобусини Бруклиндаги кўприк йўлини тўхтатишади. Флушед ҳайвонлари Макс билан ҳамкорликдан беҳабар ҳолда, Максни ўраб олишади, лекин Гиджет ва унинг жамоаси уни қутқаради. Гиджетни кунг-фу билан шуғулланган ҳолида, Макс унга ошиқ бўлиб қолади. Макс Дюкнинг қафасидаги калитларини қабул қилгандан сўнг, фургон Шарқий дарёга тушади. Макс Дюкни озод қила олмади, шунинг учун Сноwбалл дарёга тушиб, калитларни олиш учун, уларни сувга тушиб кетган фургонидан қочишга рухсат берди.
Барча жамоа ҳайдовчи чўчқа бошчилигида такси орқали уйга қайтади. Макс Гиджетга бўлган севгисини изҳор этади. Сноwбалл ва Флушед ҳайвонлари кейинчалик барча одамларни йўқ қилиш учун янги режа тузишади, лекин Моллй исмли бир қизча келмоқда ва Сноwбаллни янги эгаси бўлади ва Сноwбаллга ҳам қизча ёқади. Қолган уй ҳайвонлари канализацияга қайтади. Бошқа уй ҳайвонлари уйларига қайтиб, ўз эгаларини қучоқлашади, Макс ва Дюк ниҳоят Кети билан бирлашиб, ҳақиқий дўстликни бошлашади. Филм сўнгида, Бадди ва Мел пудл Леонарднинг уйида костюмда намоён бўлади. Леонарднинг эгаси тўсатдан орқага қайтади ва шу пайт чўчқа Таттоо қандилдан ерга тушади
Овоз берганлар
- Лоуис C.К. — Макс[4]
- Эриc Стонестреэт — Дюк, катта, малла рангдаги ит[4]
- Кевин Ҳарт — Сноwбалл, оқ қуён.[4]
- Женнй Слате — Гиджет, оқ Помераниялик ва Макснинг севгилиси.
- Эллиэ Кемпер — Кети, Макс ва Дюкнинг эгаси[5][6]
- Лаке Белл — Ҳлоя, кулранг таббй мушуги ва Макснинг дўсти.[6]
- Дана Cарвей — Попс, орқа оёқлари фалажланган бассет ҳаунд туридаги ит.[7]
- Ҳаннибал Буресс — Бади, дачшунд туридаги ит ва Макснинг дўсти.[6][8]
- Боббй Мойниҳан — Мел, пуг туридаги ит ва Макснинг дўсти.
- Тара Стронг — Свит Пи, яшил ва сариқ тусдаги тўтиқуш.
- Стеве Cооган — Озон, Спҳйнх мушуги.
- Cооган, шунингдек, Региналдга ҳам овоз берган.
- Алберт Броокс — Тиберий, қирғий[6][8]
- Чрис Ренауд ас Норман, денгиз чўчқаси.
- Мичаэл Беаттиэ — Таттоо, чўчқача ва Флушед ҳайвонлари тўдасининг аъзоларидан бири.
- Сандра Эчеверрíа — Мариа
- Жаиме Cамил — Фернандо
- Киэлй Ренауд ас Моллй, кичкина қизча ва Сниwбаллнинг янгу эгаси.
Ишлаб чиқариш
Слоган:
Сиз уйингизда бўлмаган пайтда уй ҳайвонларингиз нима қилишини биласизми?
Филм ҳақида биринчи маълумот 2014-йил 24-январ куни пайдо бўлган. Шу куни, Лоуис C. К., Эриc Стонестреэт ва Кевин Ҳарт асосий қаҳрамонларга овоз нериши маълум бўлди.[9] 2014-йил 16-июнда Алберт Броокс, Ҳаннибал Буресс, Боббй Мойниҳан, Лаке Белл ва Эллиэ Cемперлар овоз бериши аниқ бўлди.[10] Филмнинг премера санаси 2016-йил 12-февралдан 2016-йил 8-июлига қолдирилган.
Манбалар
- ↑ „ТҲЕ СЕCРЕТ ЛИФЕ ОФ ПЕТС (У)“. Бритиш Боард оф Филм Cлассифиcатион (3-июн 2016-йил). Қаралди: 3-июн 2016-йил.
- ↑ „Тҳе Сеcрет Лифе оф Пец (2016)“. Бох Оффиcе Можо. Қаралди: 30-декабр 2016-йил.
- ↑ Дебруге, Петер. „Филм Ревиэw: ʻТҳе Сеcрет Лифе оф Пец’“. Вариэтй (16-июн 2016-йил). Қаралди: 2-октабр 2016-йил.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Мике Флеминг Жр. „Лоуис C.К., Эриc Стонестреэт & Кевин Ҳарт То Воиcе Аниматед ʻПец’ Мовиэ - Деадлине“. Деадлине Ҳоллйwоод. Қаралди: 19-январ 2015-йил.
- ↑ Биллингтон, Алех „Wатч: Фирст Траилер фор Иллуминатион'с 'Тҳе Сеcрет Лифе оф Пец' Мовиэ“. ФирстШоwинг.нет (17-июн 2015-йил). Қаралди: 25-июн 2015-йил.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 „Алберт Броокс ин Неготиатионс фор Иллуминатион'с 'Пец' Прожеcт; 4 Море Жоин Воиcе Cаст (Эхcлусиве)“. ТҳеWрап. Қаралди: 19-январ 2015-йил.
- ↑ Дер, Жамес. „CинемаCон 2015: Универсал Геарс Уп Фаст & Фуриоус 8“. Эмпире (24-апрел 2015-йил). Қаралди: 17-июн 2015-йил.
- ↑ 8,0 8,1 Доуглас, Эдwард „CинемаCон: Тҳе Универсал Пиcтурес Пресентатион“. CомингСоон.нет (23-апрел 2015-йил). Қаралди: 24-апрел 2015-йил.
- ↑ „Чрис Меледандри'с Иллуминатион Сец Лоуис C.К., Эриc Стонестреэт Анд Кевин Ҳарт Фор 3Д Аниматед 'Пец' Пиc Ат Универсал“ (инглизча). Деадлине. Қаралди: 26-ноябр 2015-йил.
- ↑ „Алберт Броокс ин Неготиатионс фор Иллуминатион'с 'Пец' Прожеcт; 4 Море Жоин Воиcе Cаст (Эхcлусиве)“ (инглизча). ТҳеWрап. Қаралди: 26-ноябр 2015-йил.
Ҳаволалар
- AQSh filmlari
- Ingliz tilidagi filmlar
- Universal Pictures animatsion filmlari
- 2016-yil filmlari
- 2016-yil multfilmlari
- AQSh animatsion filmlari
- Illumination multfilmlari
- AQSH kinokomediyalari
- AQSH 3D-filmlari
- AQSh kompyuterli animatsion filmlari
- AQSh sarguzasht filmlari
- 2016-yil 3D-filmlari
- IMAX filmlari
- Chris Renaud filmlari
- Yarrow Cheney filmlari
- 2016-yil kinokomediyalari