The Smiths
Тҳе Смитҳс Манчестерлик инглиз рок гуруҳи эди. Улар 1982-йилда ташкил топган ва 1987-йилда ажралишган. Улар тўртта студиявий албом чиқарганлар. Гуруҳ Морриссей (вокал), Жоҳннй Марр (гитара), Андй Роурке (бас) ва Мике Жойcе (барабан) дан иборат эди. Танқидчилар уларни 1980-йиллардаги Британия мусиқа саҳнасидан чиққан энг муҳим рок гуруҳи деб аташган. Қ журнали ёзувчиси Симон Годдарднинг ёзишича, Тҳе Смитҳс 1980-йилларнинг энг муҳим гуруҳи, "ўн йилликнинг энг катта та'сирга эга Британия гитара гуруҳи" ва Британия мусиқа саҳнасида муваффақиятга эришган дастлабки мусиқий гуруҳ эди.
Тҳе Смитҳс |
|---|

Гуруҳ Морриссей ва Маррнинг қўшиқ ёзиш ҳамкорлиги устида қурилган эди. Улар Роугҳ Траде Реcордс лейбли билан шартнома имзоладилар. Шу билан бирга, улар тўртта студия албомини чиқардилар: Тҳе Смитҳс (1984), Меат Ис Мурдер (1985), Тҳе Қуээн Ис Деад (1986) ва Странгеwайс, Ҳере Wе Cоме (1987). Шунингдек, улар бир нечта компиляцияларни ва ўзларининг ҳеч бир студиявий албомларида чиқарилмаган кўплаб синглларни чиқардилар.
Тҳе Смитҳснинг бир нечта сингллари Буюк Британиянинг энг яхши йигирматалигига кирган. Уларнинг тўрттала албоми ҳам Буюк Британиянинг энг яхши бешлигига кирди, жумладан, бири чартларда биринчи ўринни эгаллади. Улар катта мухлислар э’тиборини қозонишди. Гуруҳ ҳали биргалик пайтларида Буюк Британиядан ташқарида ҳам чекланган тижорий муваффақиятига ҳам эришишади. Гуруҳ 1987-йилда тарқалиб кетди ва шундан бери қайта бирлашиш ҳақидаги ко'плаб таклифларни рад этиб келишмоқда[1].
Уларяратган мусиқа асосан гитара, бас ва барабан товушига қаратилган. Улар 1960-йилларнинг рок ва пост-панкини бирлаштиради. Бу 1980-йилларнинг бошларида машҳур бўлган синтезаторга асосланган замонавий рақс попидан жуда фарқ қиларди. Маррнинг Риcкенбаcкерда чалаётган гитарасида 1960-йиллардаги Тҳе Бйрдс гуруҳидаги Рожер Макгинн та’сири бор эди. Бу Тҳе Стоне Росес ва Оасис каби Манчестернинг кейинги гуруҳларига ҳам та’сир кўрсатди. Морриссининг лирикасида оддий одамларнинг ҳаёти ҳақидаги ҳикоялар юмор ҳисси билан бирлаштирилган.
Гуруҳ а'золари
- Морриссей (етакчи вокалист)
- Жоҳннй Марр (гитарачи)
- Андй Роурке (басс) (вафот этган, 2023)[2]
- Мике Жойcе (барабанчи)
Дискография
- Тҳе Смитҳс (1984)
- Ҳатфул оф Ҳоллоw (1984)
- Меат Ис Мурдер (1985)
- Тҳе Қуээн Ис Деад (1986)
- Тҳе Wорлд Wон'т Листен (1987)
- Лоудер Тҳан Бомбс (1987)
- Странгеwайс, Ҳере Wе Cоме (1987)
- Ранк (1988)
Манбалар
- ↑ „Морриссей: Смитҳс Турнед Доwн Миллионс то Реуните“. Биллбоард.
- ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
урл=параметрини белгилашингиз керак. Блакей, Ашлиэ . Манчестер Эвенинг Неwс.
Қо'чимча манбалар
- Моррисей он ¡понте лос cасcос! артиcле абоут Моррисей анд Эуровисион
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |