Тҳе Тҳреэ Пигс — болалар учун расмли китоб. Давид Wиэснер томонидан ёзилган ва иллюстрациялар билан безалган. 2001-йилда Ҳоугҳтон Миффлин/Cларион томонидан нашр этилган. Wиэснер 2002-йилда китобдаги иллустрациялар учун Cалдеcотт медалини қўлга киритган[1].

Тҳе Тҳреэ Пигс
Муаллиф(лар) Давид Wиэснер
Безовчи(лар) Давид Wиэснер
Муқова артист(лар)и Давид Wиэснер
Мамлакат АҚШ
Жанр(лар)и Болалар адабиёти
Нашр этилган санаси 2001-йил
Нашриёт Ҳоугҳтон Миффлин/Cларион
Саҳифалар сони 40 саҳифа
ИСБН 978-0-618-00701-1

Сюжети

Ҳикоя уй қуришга қарор қилган уч чўчқача билан бошланади. Бироқ учта чўчқадан иккитаси ўйнашни яхши кўради. Учинчиси жуда мас’улиятли ва меҳнацевар бўлади. У қолган икки чўчқага бўридан ҳимояланиш учун яхши уй қуришни маслаҳат беради. Биринчи чўчқача дангаса бўлганлиги сабабли уйини сомондан қуради. Мас’улияциз иккинчи чўчқача осон усулни танлаб, уйини таёқлардан қуради. Учинчи чўчқача меҳнаткашлиги сабабли уйини ғиштдан қуради. Шу сабабли учинчи чўчқачанинг уйи кечроқ қуриб битказилади. Чўчқачанинг иши оғирлигини кўрган қолган иккитаси уни масхара қилишади. Амазон Эдиториал Ревиэwсга кўра, бўри биринчи уйга яқинлашиб, уйни пуфлаб юборади ва чўчқача уйи билан бирга саҳифа ҳошиясидан учиб чиқиб кетади. Бирин-кетин, уч чўчқача эртак саҳифаларидан чиқиб кетади ва ўз саргузаштини бошлайди. Чўчқачалар китоб саҳифаларидан қоғоз самалётлар ясаб, бошқа ҳикояларга ташриф буюришади ва турли саргузаштларни бошдан кечиришади.

Манбалар

  1. ↑ Америcан Либрарй Ассоcиатион: Cалдеcотт Медал Wиннерс, 1938 — Пресент. УРЛ аccессед 27 Май 2009.