Тҳе Тигер Рисинг
Тҳе Тигер Рисинг 2001-йилда Неwберй Медал совриндори ёзувчи Кате ДиCамилло томонидан ёзилган болалар китобидир[1]. Китоб 12 ёшли Роб Ҳортон исмли бола ҳақида бўлиб, у ўз уйи яқинидаги ўрмон ичидан қафасдаги йўлбарсни топиб олади. Ушбу китоб Натионал Боок Аwард финалчиси бўлган[2].
| Муаллиф(лар) | Кате ДиCамилло |
|---|---|
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | Фантастика |
| Саҳифалар сони | 114 |
| ИСБН | 0763618985 |
Сюжети
Роб Ҳортон 12 ёшда ва отаси билан Флоридадаги Кентуcкй Стар номли мотелда яшайди. Унинг отаси (исми Роберт) ва Роб онаси Cаролиненинг вафотидан кейин Флорида штатининг Листер шаҳрига кўчиб ўтишади. Роб ювош бола бўлгани учун унга нисбатан мактабда тез-тез қўполлик қилишади. Роб ўрмонда сайр қилиб юрганида қафасга қамалган йўлбарсни топиб олгач, вазият ўзгара бошлайди. Кейин у бу ерга яқинда кўчиб келган Систине Баилей исмли қиз билан учрашади. Роб Систинега йўлбарсни кўрсатади. Доим ҳис-туйғуларини яширишга одатланган Роб беихтиёр Систинега кўнглини оча бошлайди. Систине ундан йўлбарсни қўйиб юборишини талаб қилса-да, Роб бунинг оқибати ҳақида ўйлаб, рози бўлмайди. Аммо, у охир-оқибат кўнгли юмшаб, йўлбарсни қўйиб юборади. Йўлбарс ўрмонга югуриб қочади, бироқ бир неча дақиқадан сўнг Робнинг отаси йўлбарсни отиб ўлдиради. Йўлбарснинг дафн маросимида Систине Wиллиам Блакенинг „Тҳе Тйгер“ асаридан бир парча ўқийди. Роб ва унинг отаси Робнинг онаси ўлганидан буён ўзларини қийнаган ҳис-туйғуларини очишга эришади ва Роб эндиликда Систине билан мактабга боришни интиқлик билан кута бошлайди.
Қаҳрамонлари
Роб Ҳортон — Роб ва унинг отаси (Роберт Хортон) онаси (Cаролине Ҳортон) вафотидан кейин Жексонвилдан Листерга кўчиб ўтишди. У Кентуcкй Стар меҳмонхонасида ишлаётган отаси билан бирга яшайди. У ювош бола ва бошқа болалар уни доим ҳақорат қилишади. Роб қафасдаги йўлбарсни топиб олади Роб ҳикоянинг бош эркак қаҳрамони.
Систине Баилей — Систине (ёки Сиссй) ва унинг онаси Листерга кўчиб ўтади. Систине Робнинг синфдоши. Систиненинг ота-онаси отаси котибаси билан ишқий муносабатда бўлганидан кейин ажрашишган. Робга қиёслаганда, у ҳиссий жиҳатдан жуда очиқ ва мактабда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлади.
Wиллиэ Май — Кентуcкй Старнинг бекаси. У ўқимаган бўлса-да, Роб ва Систинега доно маслаҳатлар беради, Систине уни авлиё аёл деб эътироф қила бошлайди. Уни Роб билан севимли инсонини йўқотганлик қайғуси бирлаштиради.
Роберт Ҳортон — Робнинг отаси. У Кентуcкй Стар мотелида кам маош эвазига ишлайди.
Cаролине Ҳортон — Робнинг онаси. Роб ва унинг дадаси Флорида штатидаги Листерга кўчиб ўтишдан олдин саратон касаллигидан вафот этган.
Беаучамп — Кентуcкй Стар мотели, мотел орқасидаги ўрмонлар ва йўлбарснинг эгаси.
Йўлбарс — Йўлбарс қочиб қутула олмайдиган қафасда шафқацизларча қамалган гўзал ва бечора ҳайвон сифатида тасвирланган. У қафасда айланиб юради, унга аввал Беаучамп, кейин эса Роб овқат олиб келади Роб ва Систине йўлбарсни қафасдан чиқарганларидан сўнг, Робнинг отаси уни отиб ўлдиради.
Нортон ва Биллй Тҳреэмонгер — Робни мактабда ва автобусда ҳақоратлаб юрадиган икки безори ака-ука.
Миссис Баилей — Систиненинг онаси. У Систинени кўйлак кийишга мажбур қилади. Эри унга котибаси билан хиёнат қилган.
Жаноб Пҳелмер — Робнинг мактабидаги директор, у Робни бошоғриқ деб ҳисоблайди, унга эътибор бермайди ва у билан гаплашганда ўзини ноқулай ҳис қилади. Кейинчалик у Робга оёғидаги касаллик юқумли бўлса, мактабга кела олмаслигини айтади.[3]
Ҳаволалар
- ↑ „Неwберй Медал Wиннерс, 1922 - Пресент“. Ассоcиатион фор Либрарй Сервиcе то Чилдрен. Қаралди: 2016-йил 24-август.
- ↑ „Натионал Боок Аwардс - 2001“. 2001 Натионал Боок Аwардс Wиннерс анд Финалисц, Тҳе Натионал Боок Фоундатион. Натионал Боок Фоундатион. Қаралди: 2016-йил 24-август.
- ↑ ДиCамилло, Кате. Тҳе Тигер Рисинг. Cандлеwиcк Пресс, 2001. ИСБН 0-76360-911-0.