Theodore Dwight
Тҳеодоре Дwигҳт (1764-йил 15-декабр – 1846-йил 12-июн) - америкалик ҳуқуқшунос, журналист, таниқли адвокат, Федералистлар партияси раҳбари. Дwигҳт 1806 – 1807-йилларда Конгресс аъзоси, 1814 ва 1815 йилларда эса Ҳартфорд Конвенсиясининг котиби бўлган.Тҳеодоренинг ёзувчилик истеъдоди 1817-йилда ўзи асос солган Ҳартфорд Миррор, Албанй Даилй Адвертисер, Неw Ёрк Cитй ва Даилй Адвертисер газеталарида кучли муҳаррир бўлишига сабабчи бўлди. Унинг нашрлари орасида Тҳомас Жефферсоннинг ҳаёти ва характери (1839) ва Ҳартфорд конвенцияси тарихи (1833) ҳам бор.
| Тҳеодоре Дwигҳт | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
15-декабр 1764-йил Нортҳамптон, Провинcе оф Массачусетц Бай |
| Вафоти |
12-июн 1846-йил (81 ёшда) Неw Ёрк Cитй, Неw Ёрк, У. С. |
| Сиёсий партияси | Федералист Партй |
| Турмуш ўртоғи |
Абигаил Алсоп (турм. 1792) |
| Қариндошлари |
Тимотҳй Дwигҳт (акаси) Аарон Бурр (амакиси) |Жонатҳан Эдwардс (бобоси) |
| Касби | Андоза:Ҳуқуқшунос |
Таржимаи ҳоли
Тҳеодоре Дwигҳт 1764-йил 15-декабр Массачусетц штатининг Нортҳамптон шаҳрида Тимотҳй Дwигҳт (1726–1777) ва Марй (Эдwардс) Дwигҳт оиласида дунёга келган.
Дwигҳт уйда биринчи онасидан таълим олган ва кейин Нортҳамптон тумани мактабида ўқиган. У амакиси Пиэрпонт Эдwардсдан ҳуқуқни ўрганган, 1787-йилда адвокатликка қабул қилинган ва Cоннеcтиcутштатининг Ҳаддам шаҳрида иш бошлаган. Тҳеодоре 1791-йилда Ҳартфордга кўчиб ўтади ва у ерда ҳам адвокатлик фаолиятини давом эттиради[1].
1809-йилда давлат кенгаши аъзоси Жоҳн Cоттон Смитҳнинг истеъфоси туфайли бўш ўрин пайдо бўлади ва Дwигҳт унинг ўрнида 1809 – 1815 йилларда ИХ Конгрессга федералист сифатида фаолият юритади. У 1816-йилда қайта номзод бўлишдан бош тортади. Тҳеодоре 1814–1815-йилларда Ҳартфорд конвенсиясининг котиби бўлган, 1815-йилда Неw Ёркнинг Албанй шаҳрига кўчиб ўтади. У ерда 1815 – 1816-йиллар оралиғида "Даилй Адвертисер" журналини нашр этган[2].
Тҳеодоре 1817-йилда эса Неw Ёрк шаҳрига кўчиб ўтади. У ерда Неw Ёрк Даилй Адвертисерни(реклама берувчи агентлик) яратди ва бу соҳада 1835-йилги Неw Ёркдаги катта ёнғингача фаолият юритади. 1839-йилда Дwигҳт "Тҳе Чараcтер оф Тҳомас Жефферсон ас Эхҳибитед ин Ҳис Оwн Wритингс"ни нашр этди, унда Жефферсоннинг феъл-атвори икки томонлама эканлиги ва унинг қул Саллй Ҳемингс билан бўлган муносабатига ишора қилган[3].
Дwигҳт Ҳартфордга қайтиб келди ва ўлимидан тахминан уч йил олдин, Неw Ёрк шаҳрига қайтгунга қадар шу ерда яшади. Тҳеодоре 1846-йил 12-июнда 81 ёшида Неw Ёрк шаҳрида вафот этди. У Брооклйндаги Греэн-Wоод қабристонига дафн қилинган[4].
Оиласи
Дwигҳт 1792-йилда Абигаил Алсоп билан оила қуради[5].
Манбалар
- ↑ Тҳе Тwентиэтҳ Cентурй Биограпҳиcал Диcтионарй оф Нотабле Америcанс Жоҳнсон: . Бостон: Америcан Биограпҳиcал Соcиэтй, 1906. Қаралди: 2022-йил 15-март.
- ↑ Тҳе Тwентиэтҳ Cентурй Биограпҳиcал Диcтионарй оф Нотабле Америcанс Жоҳнсон: . Бостон: Америcан Биограпҳиcал Соcиэтй, 1906. Қаралди: 2022-йил 15-март.
- ↑ Дwигҳт, Тҳеодоре. Тҳе Чараcтер оф Тҳомас Жефферсон, ас Эхҳибитед ин Ҳис Оwн Wритингс. Бостон, МА: Wеэкс, Жордан & Cомпанй, 1839 — 1-бет.
- ↑ „Диэд“. Неw-Ёрк Трибуне (1846-йил 13-июн), с. 3. Қаралди: 2022-йил 15-март.
- ↑ Тҳе Тwентиэтҳ Cентурй Биограпҳиcал Диcтионарй оф Нотабле Америcанс Жоҳнсон: . Бостон: Америcан Биограпҳиcал Соcиэтй, 1906. Қаралди: 2022-йил 15-март.