Theodore Levin
Тҳеодоре Левин (талаффузи: Теодор Левин) (1951-йил туғилган) — америкалик этномусиқашунос. Айни дамда у Дартмоутҳ коллежида мусиқа профессори бўлиб, бакалавр даражасини Амҳерст коллежидан, Пҳ.Д. даражасини Принcетон университетидан олган. Левин Болқон ярим ороли, Сибир ҳамда Марказий Осиё халқлари мусиқасини ўрганиб келади.[1] Ушбу ҳудудларда ёзиб олган мусиқалари турли лейблларда нашр қилинган.
| Тҳеодоре Cраиг Левин | |
|---|---|
| Таваллуди |
1951 |
| Фуқаролиги | АҚШ |
| Иш жойлари |
|
| Таълими |
|
| Машҳур ишлари | Болқон ярим ороли, Кавказ, Тива ва Марказий Осиё халқари мусиқаси бўйича ишлари |
Левин америкалик виоленчелчи Ё-Ё Ма ташаббуси билан тузилган „Ипак йўли“ лойиҳасининг (инглизча: Силк Роад Прожеcт) илк директори бўлган. Шунингдек, Очиқ жамият жамғармасининг (инглизча: Опен Соcиэтй Фоундатионс) Санъат ва маданият кенгаши раиси ўлароқ фаолият юритган. Айни дамда Оға Хон маданият трастига (инглизча: Ага Кҳан Труст фор Cултуре) қарашли „Марказий Осиёда Оға Хон мусиқа ташаббуси“нинг (инглизча: Ага Кҳан Мусиc Инитиативе ин Cентрал Асиа) тўнғич лойиҳа маслаҳатчисидир.
Левин Марказий Осиё мусиқасини 1974-йилда ўргана бошлаган. Олим бугунга қадар бир неча китоб ёзди, жумладан, „Тҳе Ҳундред Тҳоусанд Фоолс оф Год: Мусиcал Травелс ин Cентрал Асиа (анд Қуээнс, Неw Ёрк)“ („Юз минг абдол: Ўрта Осиёда (ва Қуээнс, Неw Ёркда) мусиқий саёҳатлар“) китобини (илк маротаба 1996-йилда нашр қилинган). Шунингдек, Левин „Wҳере Риверс анд Моунтаинс Синг: Соунд, Мусиc, анд Номадисм ин Тува анд Беёнд“ („Дарёлар ва тоғлар куйловчи ерлар: Тива ва унинг атрофидаги ҳудудларда товуш, мусиқа ва кўчманчилик“) китобида Тивага қилган мусиқий саёҳатларини баён қилди (илк маротаба 2006-йилда нашр қилинган).
Китоблари
Левиннинг илк китоби „Тҳе Ҳундред Тҳоусанд Фоолс оф Год: Мусиcал Травелс ин Cентрал Асиа (анд Қуээнс, Неw Ёрк)“ („Юз минг абдол: Ўрта Осиёда (ва Қуээнс, Неw Ёркда) мусиқий саёҳатлар“) 1996-йил Индиана университети нашриётида чоп этилди. 1999-йил қайта нашр қилинди. Асарда Левин Ўрта Осиёга 1977–1994-йиллар ўртасида қилган саёҳатлари ҳақида ҳикоя қилади. Китобда турли мусиқа жанрлари ва анъаналари, жумладан, мақом, сувора ва достон ҳамда турли хил халқ ижодиёти намуналари ҳақида ҳикоя қилинади. Асарда Ўрта Осиё халқларининг чор, совет ҳамда пост-совет даврдаги ижоди ҳақида батафсил маълумот келтирилган. Китоб муаллиф ташриф буюрган жойларида ёзиб олган 24 трекни ўзида жамлаган ҳамроҳ компакт-диск билан нашр қилинди.
Левиннинг иккинчи китоби „Wҳере Риверс анд Моунтаинс Синг: Соунд, Мусиc, анд Номадисм ин Тува анд Беёнд“ („Дарёлар ва тоғлар куйловчи ерлар: Тива ва унинг атрофидаги ҳудудларда товуш, мусиқа ва кўчманчилик“) китоби 2006-йил Индиана университети нашриётида чоп этилди. 2010-йил қайта нашр қилинди. Асарда Левин Тивада бахши гуруҳ билан қилган саёҳатлари ҳақида ҳикоя қилади. Китобда Тива халқларининг табиат ва жониворлар ҳақидаги қарашлари ҳамда жониворлар товушларининг ушбу халқлар мусиқасида топган акси ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, муаллиф урф-одат тушунчасига тўхталиб ўтади, хусусан, бахшилар мисолида. Китобнинг Валентина Сузекей ҳисса қўшган ва „Музыка новых номадов. Горловое пение в Туве и за ее пределами“ („Янги кўчманчилар мусиқаси. Тива ва унинг атрофидаги ҳудудларда жир ижроси“) деб номланган русча версияси 2012-йил „Классика-ХХИ“ нашриётида чоп этилди. Ҳар икки версия ҳамроҳ компакт-диск билан нашр қилинди.
Левин, шунингдек, Саида Даукеева ҳамда Элмира Кочумкулова билан ҳамкорликда „Тҳе Мусиc оф Cентрал Асиа“ („Марказий Осиё мусиқаси“) китобини таҳрир қилди. Асар 2016-йил Индиана университети нашриётида, Оға Хон маданият трастига (инглизча: Ага Кҳан Труст фор Cултуре) қарашли „Марказий Осиёда Оға Хон мусиқа ташаббуси“ (инглизча: Ага Кҳан Мусиc Инитиативе ин Cентрал Асиа) қўллови билан нашр қилинди. Асар 14 давлатда яшовчи 27 муаллиф қаламига мансуб изланишларни ўзида жамлаган бўлиб, 200 га яқин аудио ва видео намуна тўпланган ҳамроҳ сайт билан (www.мусиcофcентраласиа.орг) эълон қилинди. Шунингдек, асар икки қисмли электрон китоб ўлароқ нашр қилинди. Лойиҳа Марказий Евросиё тадқиқотлари жамиятининг (инглизча: Cентрал Эурасиан Студиэс Соcиэтй) 2017-йилги Оммавий қамров мукофоти (инглизча: 2017 Публиc Оутреач Аwард) ҳамда 2018-йилги РУСА Дартмоутҳ аъло маълумот медали (инглизча: 2018 РУСА Дармоутҳ Медал фор Эхcелленcе ин Референcе) билан тақдирланди.[2]
Аудиоёзувлари
Левин Болқон ярим ороли, Кавказ, Сибир ва Марказий Осиёда ёзиб олган мусиқалари турли лейблларда, жумладан, Нонесуч Реcордс, Смитҳсониан Фолкwайс, Оcора ва Аувидис лейблларида эълон қилинди. Левин 1990-йил чиқарилган „Тува: Воиcес фром тҳе Cентер оф Асиа“ (Тива: Осиё марказидан овозлар“) албомига продусерлик қилди. Бу албом Тива мусиқасига бағишланган Ғарбдаги илк албом бўлди. Шунингдек, Левин ва франсиялик этномусиқашунос Жеан Дуринг 2001-йил икки дискли „Тҳе Силк Роад: А Мусиcал Cараван“ („Ипак йўли: Мусиқий карвон“) тўпламига продусерлик қилди. Бу икки албом Смитҳсониан Фолкwайс лейблида нашр қилинди.[3]
Левин, шунингдек, 10 дискдан иборат „Мусиc оф Cентрал Асиа“ („Марказий Осиё мусиқаси“) тўпламига продусерлик қилди.[4] Лойиҳа Оға Хон маданият трастига (инглизча: Ага Кҳан Труст фор Cултуре) қарашли „Марказий Осиёда Оға Хон мусиқа ташаббуси“ (инглизча: Ага Кҳан Мусиc Инитиативе ин Cентрал Асиа) билан ҳамкорликда амалга оширилиб, 2004–2011-йилларда Смитҳсониан лейблида эълон қилинди.[5] Тўпламнинг иккинчи бўлими „Энг аъло анъанавий жаҳон мусиқаси“ номинациясида 2007-йилги Граммй мукофотига номзод бўлди.[6]
Манбалар
- ↑ „Тҳеодоре Левин“ (инглизча). Дартмоутҳ коллежи. Қаралди: 2020-йил 15-январ.
- ↑ „Тҳе Мусиc оф Cентрал Асиа“ (инглизча). Индиана университети. 2020-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-январ.
- ↑ „Ипак йўли: Мусиқий карвон“ (инглизча). Смитҳсониан Фолкwайс. Қаралди: 2020-йил 19-январ.
- ↑ Сйновитз, Рон. „Марказий Осиё: Смитҳсониан лейбли минтақа миллий мусиқаси антологиясини чиқаради“ (инглизча). Озодлик радиоси (2005-йил 27-январ). Қаралди: 2020-йил 19-январ.
- ↑ „Марказий Осиё мусиқаси: Оға хон Мусиқа ташаббуси билан ҳамкорлик“ (инглизча). Смитҳсониан Фолкwайс. 2020-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-январ.
- ↑ „„Марказий Осиё мусиқаси“ „Энг аъло анъанавий жаҳон мусиқаси“ номинациясида 2007-йилги Граммй мукофотига номзод бўлди“ (инглизча). Смитҳсониан Фолкwайс (2006-йил 5-декабр). Қаралди: 2020-йил 19-январ.
Ҳаволалар
- Профессор Тед Левин билан Ипак йўлида (ингл.)
- Марказий Осиё мусиқаси (ингл.)