Тҳеодоре Счултз

Шулц Теодор (1902 АҚСҲ, Жанубий Дакота 1998) - америкалик иқтисодчи. Висконсин университети магистратурасини тамомлаган (1928), иқтисодиёт доктори (1930). 1930— 43 йилларда Аёва давлат унтида қишлоқ хўжалиги иқтисодиётидан дарс берган, 1943 йилдан бошлаб деярли 40 йил Чикаго университети профессор шаҳрининг асосий тадқиқотлари қишлоқ хўжалиги ва таълим иқтисодиётига бағишланган. Осиё ва Жанубий Америка давлатларининг иқтисодиётига бағишланган "Анъанавий қишлоқ хўжалигининг ўзгариши" асарида аграр технологияларнинг муҳим аҳамиятини очиб берди. АҚСҲ иқтис[1]одиётида инсон капиталидан олинадиган фойда жисмоний капитаддан ортиқлигини исботлаб берди ва айниқса ривожланаётган мамлакатларда таълим, соғлиқни сақлаш ва фан соҳасига йирик инвестициялар ажратишни таклиф қилди, бу соҳаларни ривожлантиришни мамлакат иқтисодий ўсиши учун янги корхоналар қуришдан афзалроқ, деб ҳисоблади. Нобел мукофоти лауреати (1979; W. Артҳур Леwис билан ҳамкорликда)[2].

Манбалар

  1. ↑ Ҳавола матнини бу ерга қўйинг
  2. ↑ ЎзМЕ