Thomas Deng
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Тҳомас Жок Денг[1] | ||
| Таваллуд санаси | 1997-йил 20-март | ||
| Таваллуд жойи | Наироби, Кеня | ||
| Бўйи | 1.78 м[2][3] | ||
| Амплуаси | Марказий-ҳимоя, о'нг-қанот[4][5] | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | Албирех Ниигата | ||
| Рақами | 3 | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| Аделаиде Блуэ Эаглес | |||
| Плайфорд Cитй | |||
| 2011–2013 | Wестерн Эаглес | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 2013 | Wестерн Эаглес | 15 | (2) |
| 2014 | Греэн Гуллй | 13 | (0) |
| 2015–2016 | Мелбоурне Виcторй НПЛ | 10 | (0) |
| 2015–2020 | Мелбоурне Виcторй | 71 | (2) |
| 2016–2017 | → Жонг ПСВ (лоан) | 5 | (0) |
| 2020–2021 | Ураwа Ред Диамондс | 21 | (1) |
| 2022– | Албирех Ниигата | 8 | (0) |
| Миллий терма жамоа | |||
| 2015–2016 | АвстралияУ20 | 10 | (0) |
| 2016–2021 | Австралия У23 | 15 | (1) |
| 2018– | Австралия | 2 | (0) |
|
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) (2022-йил 29-октябр учун) | |||
Тҳомас Жок Денг (1997-йил 20-мартда туғилган) - келиб чиқиши Кениялик бўлган профессионал футболчи, ҳозирда у Япониянинг "Албирех Ниигата" клубида марказий ҳимоячи сифатида тўп суради. У Кенияда жанубий суданлик қочқин сифатида туғилган, бироқ у Австралия терма жамоаси сафида марказий ҳимоячи вазифасини бажаради.
Тҳомас Жок Денг 1997-йил 20-мартда Кениянинг Найроби шаҳрида жанубий суданлик қочқинлар оиласида туғилган. У оиласи билан бирга Жанубий Судандаги можародан қочган ва натижада[6] 2003-йилда Денг олти ёшга кирганида Аделаида, Жанубий Австралияга кўчиб келишган[7].
Денгнинг тўртта акаси, шунингдек, Угандада яшовчи ўгай акаси бор[8]. Унинг катта акаси Питер Денг аскар бўлган ва можаро вақтида Жанубий Суданни юқори даражада ҳимоя қилган[9].
Клубдаги карераси
Денгнинг фаолиятидаги биринчи клуби Аделаида Блуэ Эаглес ҳисобланиб, унинг яқин дўсти ҳамда ҳамкасби ва Соccерооо Аwер Мабил билан биргаликда Аделаида Блуэ Эаглес клубида фаолиятини бошланган эди[7].
2011-йилда Мелбурнга кўчиб ўтгандан сўнг[7], Денг 16 ёшида 2013-йилда Виктория штати лигасининг 3-дивизионида ўша пайтдаги менежер Будала Бареšиć-Никич қўл остида "Вест Эаглес" футбол клубида ўзининг катта футбол дебютини ўтказади[10][11]. Кейинги мавсумда ёш футболчи Греэн Гуллй СC га кўчиб ўтади ва у ерда менежер Боб Стойcевски Денгни клубнинг У20 жамоасида ўйнаш учун ёллади. Охир-оқибат у катталар жамоасига кўтарилди ва 2014-йилда Виктория НПЛда 13 та ўйинда асосий таркибда майдонга тушди[6].
Мелбурн Виcторй Миллий Ёшлар Лигаси мураббийи Даррен Девис Денгни ёшлар термаси билан шартнома тузишга кўндиради. Денг 2015-ФФА кубогида Балмейн Тигерсга қарши баҳсдаги Мелбурн ғалабаси учун катта ҳисса қўшиш орқали ўзининг жамоа сафидаги илк ўйинини ўтказди. У А-Лигадаги илк учрашувини 2015-йилнинг 9-октабр куни “Аделаида Юнайтед”га қарши ўтказди ва унинг жамоадоши Лей Брокхемга қизил карточка кўрсатилгач, Фаҳид Бен Халфаллаҳнинг ўрнига ўринбосар сифатида майдонга тушди. Тҳомас 2015-йил 17-октабрда Мелбурн Виcторй учун А-Лигадаги илк ўйинини 2-турда рақиби Мелбурн Ситига қарши ўтказди ва у ерда тарафдорлар ва ижтимоий тармоқлар томонидан ўйиннинг энг яхши ўйинчиси сифатида танланди.
2016-йилнинг июн ойида Денг бир йиллик ижара шартномаси асосида Жонг ПСВга ўтди[12][13]. Бешта ўйинда майдонга тушгач, мавсум охирида у “Мелбурн Виcторй”га қайтди[14].
2020-йилнинг январ ойида Денг 2020-йилги У-23 Осиё чемпионатидаги иштирокидан сўнг Мелбурн Виcторйни тарк этиб, Япониянинг Ураwа Ред Диамондс клубига ўтди[15].
Халқаро карераси
У 2016-йилги ОФК У-23 чемпионатида "Олйроос"нинг асосий таркибидан ўрин олди шу билан биргаликда у бутун турнир давомида ўзининг ажойиб ўйинини намойиш этиб, австралиялик нуфузли экспертлар: Жеофф Фуллграбе, Алан Вуcеник ва Крейг Фостернинг юқори баҳолашларига сазовор бўлди.
Денг Кенияда дунёга келган ва Жанубий Суданда бироз яшаган бўлганлиги туфайли у Австралия, Кения ва Жанубий Судан терма жамоаларида ўйнаш ҳуқуқига эга.
2018-йилнинг октябр ойида Денг Бирлашган Араб Амирликлари йиғин ва Қувайтга қарши ўртоқлик ўйини учун Соccероос жамоасига киритилган. ўртоқлик учрашувида у Жанубий Суданлик қочқин ва болаликдаги дўсти бўлмиш Авер Мабил билан бирга дебют қилди[16].
2021-йил 22-июлда Денг 2020-йилги Токиодаги Ёзги Олимпиада ўйинларининг биринчи гуруҳ ўйинида жамоаси Австралия билан Аргентина устидан тарихий 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ушбу учрашувда Денг “Энг яхши ўйинчи” совринини қўлга киритди[17][18].
Ютуқлар
Мелбурн клубида
- А-Лига чемпионати: 2017–2018-йил
- ФФА кубоги: 2015-йил
Албирех Ниигата клубида
- Ж2 лигаси: 2022-йил[19]
Манбалар
- ↑ „ФИФА Wорлд Cуп Қатар 2022 – Сқуад лист: Аустралиа (АУС)“. ФИФА (2022-йил 15-ноябр). Қаралди: 2022-йил 15-ноябр.
- ↑ „Т. Денг“. Соccерwай. Қаралди: 2021-йил 6-март.
- ↑ „Тҳомас Денг“. Мелбоурне Виcторй ФC. 2017-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 17-октябр.
- ↑ „Меэт тҳе ёутҳ теам плаерс намед ин МВФC'с А-Леагуэ сқуад“. Мелбоурне Виcторй ФC. 2017-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 21-феврал.
- ↑ Wиндон, Жаcоб „НАБ Ёунг Фоотбаллер оф тҳе Еар номинеэ – Тҳомас Денг (Мелбоурне Виcторй)“. Мелбоурне Виcторй ФC (2019-йил 1-май). Қаралди: 2019-йил 1-май.
- ↑ 6,0 6,1 Кулас. „Тҳе рисе анд рисе оф Тҳомас Денг“. Тҳе Cорнер Флаг. Қаралди: 2015-йил 30-ноябр.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 „Тҳомас Денг“. Пертҳ Африcан Натионс Спорц Ассоcиатион (2020-йил 19-сентябр). Қаралди: 2022-йил 15-июн.
- ↑ Давутовиc. „Виcторй стар Тҳомас Денг ревисиц форк ин тҳе роад он висит то ёутҳ жустиcе cентре“. Ҳералд Сун. Неwс Cорп. Қаралди: 2019-йил 16-декабр.
- ↑ „Петер Денг'с жоурней то Соутҳ Суданесе дебут – Тҳе Cорнер Флаг“ (эн-УС). cорнерфлаг.cом.ау. Қаралди: 2018-йил 27-апрел.
- ↑ „Денг он ҳоw ҳе маде ит то Олйроос левел“.
- ↑ Жоҳн Пуншон "ҳттп://www.озфоотбалл.нет/арк/Статес/ВИC/2013СД4WР.ҳтмл"
- ↑ „ПСВ ҳуурт Аустралисче вердедигер Денг (19)“ (Дутч). ПСВ Эиндҳовен (2016-йил 27-июн). 2016-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-июн.
- ↑ „Тҳомас Денг жоинс ПСВ Эиндҳовен он лоан“. Мелбоурне Виcторй (2016-йил 28-июн). 2016-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-ноябр.
- ↑ Тито, Cлемент. „Денг cоулд стренгтҳен Виcторй'с дефенcе...“. ФоурФоурТwо (2017-йил 15-май). 2018-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-ноябр.
- ↑ Лйнч, Мичаэл. „Денг қуиц Виcторй то жоин Ж-Леагуэ гианц Ураwа“. Тҳе Сйдней Морнинг Ҳералд (2020-йил 28-январ).
- ↑ „'А дреам cоме труэ': рефугеэс Денг анд Мабил маке Соccероос дебуц тогетҳер“. Тҳе Гуардиан (2018-йил 16-октябр).
- ↑ „'Олймпиcс 2021: Алл тҳе Олйроос аcтион фром Токё; матч репорт'“. Тҳе Аустралиан (2021-йил 23-июл).
- ↑ „'Фром Соутҳ Судан то старринг ин Саппоро: Скиппер Тҳомас Денг'с инспиратионал жоурней'“. Соccероос (2021-йил 24-июл).
- ↑ „'Ат тҳат поинт ит wас а диффиcулт еар фор ме': Денг'с тоугҳ жоурней бетwеэн Аустралиа cапс“. Соccероос (2022-йил 28-октябр). Қаралди: 2022-йил 29-октябр.