Thomas Huckle Weller
Тҳомас Ҳуcкле Wеллер (15-июн 1915 — АинАрбор, Мичиган штати – 23-август 2008, Неэдҳам Массачусетц) — америкалик врачвирусолог. Америка Фан ва санъат академияси, АҚСҲ миллий Фанлар академияси аъзоси (1964). Мичиган университетини тугатган (1936), фан доктори (1940). Бостондаги Гарвард тиббиёт мактабида, болалар касалхонасида, Педиатрия марказида (1936—47), Гарвард соғлиқни сақлаш мактабида ишлаган. 1954-йилдан тропик тиббиёт бўлими бошлиғи ва профессор). Илмий фаолияти паразитология, тропик тиббиёт, бактериология, сувчечак, учуқ, ситомегалия, полиомиелит вируслари културасига оид. Ф. Роббинс ва Ж. Эндерс билан ҳамкорликда полиомиелит вируси нейротроп эмаслигини ва вируслар етиштиришда ҳужайралар култураси усулини ишлаб чиққан, бу вирусологиянинг тез ривожланишига имкон берди. Нобел мукофоти лауреати (1954; Ф. Роббинс ва Ж. Эндерс билан ҳамкорликда)[1].
Манбалар
- ↑ "УЭЛЛЕР (Wеллер) Томас Хакл" ЎзМЕ. У-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |